5.22. Тезликни ўзгартириш тасмалари I-III тоифали йўлларнинг бир сатҳда кесишмалари ва туташмаларидан чиқишда, шунингдек йўл бўйида жойлашган бино ва иншоотларга келиш жойларида қуйидаги ҳолатларда кўзда тутилиши лозим:
Iа тоифали йўлларда барча ҳолатларда; Iб тоифали йўлларда чиқаётган ёки кираётган ҳаракат жадаллиги 50 келт.дон/сут ва ортиқ бўлганда (тезликни камайтириш ёки ошириш тасмалари учун мос равишда); II ва III тоифали йўларда 100 келт.дона/сут ва ортиқ бўлганда.
Ҳаракат жадаллигидан қатъий назар турли сатҳлардаги транспорт ечимларида тезликни ўзгартириш тасмалари, I-III тоифали йўллаpгa чиқиш йўллари учун мажбурий элемент ҳисобланади.
I-IV тоифали йўллар тезликни ўзгартириш тасмаларини автобус ва троллейбус бекатлари жойлаштирилган майдончалаpларда, I-III тоифали йўлларда эса автомобиллapгa ёнилғи қуйиш жойи ва дам олиш майдончалари яқинида ҳам жойлаштиришни кўзда тутиш лозим.
ҲХДХО постлари ва назорат-диспетчерлик пунктлари яқинида 4.5-бандга асосан узунлиги тезликни ошириш ва камайтириш тасмаларининг меъёрларидаги тўхташ тасмалари кўзда тутилиши керак.
5.23. Тезликни ўзгартириш тасмалари узунлиги 28-жадвал бўйича қабул қилинади.
Секинлашиш тасмаларини 0,5 м катталикдаги чекиниш билан тўғрилаб борилади. Чиқишда тезликни ўзгартириш тасмаси охирининг кўриниши таъминланиши керак.
28-жадвал
Тезлашиш ва секинлашиш тасмаларини тўғрилаш
узунлиги, м
тушишда
кўтарилишда
тезлашишда
секинлашишда
I ва II
40
20
0
-
-
-
-
0
20
20
140
160
180
200
230
110
105
100
95
90
80
80
80
80
80
III
40
20
0
-
-
-
-
0
20
40
110
120
130
150
170
85
90
75
70
65
60
60
60
60
60
IV
40
20
0
-
-
-
-
0
20
40
30
35
40
45
50
50
45
40
35
30
30
30
30
30
30
Изоҳ: Тезликни ўзгартириш тасмаларининг бурилаёттан автомобиллар учун алоҳида қатнов қисмига эга бўлган чиқишлар билан туташишида тўлиқ кенгликдаги тезликни ўзгартириш тасмаларининг узунлигини чиқишдаги ҳисобий тезликларга кўра Iб ва II тоифали йўлларида камида 50 м га ва III тоифали йўлларида 30 м га қисқартиришга рухсат этилади.
5.24. “Беда барги” туридаги транспорт ечимларининг I ва II тоифали йўллардаги чапга чиқишлар учун тезликни ўзгapтириш тасмаларини мураккаб чиқишлар кўринишида - йўлўтказгич билан биргаликдаги ягона узунликда лойиҳалаш лозим.
Iа тоифали автомобиль йўлларининг режадаги тўғри ва горизонталга яқин қисмида секинлашишиш тасмалари узунлиги 29-жадвалдан аниқланиши керак.
5.25. Тезликни ўзгартириш тасмалари кенглигини қатнов қисмнинг асосий тасмалари кенглигида қабул қилиш зарур.
Тезликни ўзгартириш тасмаларига ёндош йўл ёқасининг мустаҳкамланган тасмалари 5-жадвалга асосан бажарилиши керак.
5.26. I-III тоифали йўлларда кесишма ва туташмалар жойларида туташувчи эгриликлардан олдин ва автобус бекатларида тўхташ майдончалари ташқарисида 20 м узунликда тезликни ўзгартириш тасмаларини асосий ҳаракат тасмаларидан I ва II тоифали йўллар учун 0,75 м ва III тоифали йўллap учун 0,5 м кенгликдаги ажратувчи тасма билан ажратилади.
Бу ажратувчи тасмалар ёндош ҳаракат тасмалари билан бир сатҳда кўзда тутилиши ва белги чизиқлари билан ажратилиши лозим.
II ва III тоифали йўлларнинг бир сатҳда кесишма ва туташмаларида чапга бурилишлар учун секинлашиш тасмаларини ёндош тасмалар сатҳида жойлаштирилган ва белги чизиқлари билан ажратилган йўналтирувчи оролчалар билан қуришни кўзда тутиш тавсия қилинади.