Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари шаҳарсозлик


II. ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ



Download 3,1 Mb.
Pdf ko'rish
bet10/198
Sana11.04.2023
Hajmi3,1 Mb.
#926895
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   198
Bog'liq
shnk-2.07.01-03-rus-uzb

II. ШАҲАР ВА ҚИШЛОҚ АҲОЛИ 
ПУНКТЛАРИ ҲУДУДИНИ 
РИВОЖЛАНТИРИШ ВА 
ҚУРИЛИШИНИ 
РЕЖАЛАШТИРИШ 
ПРИНЦИПЛАРИ 
 
Аҳолини жойлаштириш тизимида 
шаҳар ва қишлоқ аҳоли 
пунктларининг жойлашуви
4. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли 
пунктлари умумреспублика миқёси-
даги жойлаштириш тизими ва унинг 
таркибига 
кирувчи 
вилоятлар, 
туманлар, қишлоқ хўжалик корхо-
наларининг жойлаштириш тизим-
лари, шунингдек минтақавий жой-
лаштириш тизимларининг таркибий 
қисмлари 
сифатида 
лойиҳалаш-
тирилиши лозим. 
Бунда жойлаштириш тизимлари 
учун ягона бўлган ижтимоий, ишлаб 
чиқариш, муҳандислик-транспорт ва 
бошқа инфратузилмалар, шунингдек 
жойлаштириш тизимларининг мар-
кази ёки кичик маркази вазифасини 
бажарувчи аҳоли пунктининг таъсир 
доирасидаги истиқболли ривожла-
наётган меҳнат, маданий-маиший ва 
рекрацион алоқалар шаклланишини 
ҳисобга олиш зарур. 
5*. Турли ҳудудий даражалар 
учун жойлаштириш тизимлари мар-
кази вазифасини бажарувчи-аҳоли 
пунктларини 
таъсир 
доиралари 
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди-
даги жойлаштиришнинг Бош схема-
си, Ўзбекистон Республикаси, Қора-
қалпоғистон Республикаси, вилоят-
лар ва туманлар (туманлар гуруҳи) 
ҳудудини режалаштириш схема ва 
лойиҳаларининг маълумотлари асо-
сида қабул қилиниши лозим.
Барча тизимлар учун аҳоли, 
ишлаб чиқариш ва табиий шароит-
лар ҳудудларни функционал макон 
сифатида ташкил этишни комплекс 
равишда 
бошқарадиган 
асосий 
ресурс омиллар сифатида хизмат 
қилишлари лозим. 
5.1. Аҳоли пунктлари тизими-
нинг 
шаклланиш 
хусусиятлари 
Республиканинг турли минтақа-
ларида аҳоли жойлашуви ривож-
ланишининг тарихан шаклланган-
лиги ва табиий шароитлари билан 
белгиланади: 
аҳолиси зич жойлашган ва яхши 
ривожланган урбанистик тузилмалар 
ҳамда аҳолининг кенг диапазонли 
жойлашувига эга, аввалдан ўзлаш-
тирилганлиги ва аҳоли пунктлари 
тақсимланишининг нисбатан бир 
текисда бўлган ҳудудлари (Тошкент, 
Самарқанд, 
Бухоро 
вилоятлари, 
Фарғона водийси ва бошқ.); 
қулай табиий-иқлимий минта-
қалар ва коммуникацион каркаслар 
бўғинида жамланган майда аҳоли 
пунктларидан иборат Хоразм ва 
Қорақалпоғистондаги 
қадимдан 
суғорилиб келинувчи ҳудудлар;
Фарғона водийсининг марказий 
қисми, Қарши, Жиззах чўллари ва 
Мирзачўлдаги қишлоқ ва шаҳар 
аҳоли 
пунктлари 
анча 
тарқоқ 
жойлашган 
янги 
суғориладиган 
ерлар; 
дарёларининг воҳаларида катта 
бўлмаган қишлоқ аҳоли пунктлари 
жойлашган тоғли ҳудудлар; 
кичик қишлоқ аҳоли пунктлари 
ва яйловларга эга бўлган дашт-чўл 
ҳудудлар.
5.2. Қадимдан 
суғориладиган 
ҳудудлардаги лойиҳалаштириш иш-
ларида қишлоқ агломерациялари, 
яъни бир нечта қишлоқ аҳоли 


ШНҚ 2.07.01-03 9-бет 
пунктларининг битта аҳоли пунк-
тига қўшилиб кетиши бўйича шакл-
ланган дастлабки шартлар ҳисобга 
олиниши зарур.
Саноати ва шаҳарлари жадал 
ривожланган минтақаларда шаҳар 
агломерацияларининг 
шаклланиш 
тенденцияларини 
ҳисобга 
олиш 
лозим. Шаҳарлар таркибига қўши-
либ кетган қишлоқларни ҳам кири-
тиш зарур.
5.3. Жойлаштириш тизимини 
шакллантириш жойлаштиришнинг 
бош схемаси (ЖБС), ҳудудий таш-
киллаштиришнинг комплекс бош 
схемаси (ҲТКБС) томонидан белги-
ланиши, бу тизимларни детал-
лаштириш эса - вилоят ва туман-
ларни режалаштириш схемалари ва 
лойиҳаларида акс этиши лозим. 
Ушбу 
ишланмалар 
асосида 
шаҳар ва посёлкаларининг бош 
режалари ишлаб чиқилиши лозим. 
Шаҳар аҳоли пунктларининг бош 
режаси ишлаб чиқилишидан 5 
йилдан ортиқ вақт илгари бажа-
рилган муайян ҳудуднинг схемаси ва 
лойиҳаси мавжуд бўлган тақдирда, 
режалаштираётган 
ташкилотлар, 
вазирликлар ва идоралар, илмий 
тадқиқот ва лойиҳа институт-
ларининг маълумотлари асосида 
унинг истиқболли ривожланишини 
аниқлаштириб олиш зарур. 
5.4. Аҳоли пунктларини лойиҳа-
лаштиришда 
уларнинг 
жойлаш-
тириш тизимидаги бугунги кундаги 
ва келажакда тутадиган ўрнини 
ҳисобга олиш лозим. Ана шу тизим 
асосида мазкур аҳоли пунктлари-
нинг юксакроқ даражадаги жойлаш-
тириш тизими марказлари ҳамда 
лойиҳалаштирилаётган аҳоли пункт-
ларнинг таъсир зонасига кирадиган 
манзилгоҳ ва ҳудудлар билан ишлаб 
чиқариш, меҳнат, маданий-маиший 
ва рекрацион алоқаларининг ривож-
ланиши белгиланиши зарур. 
Турли даражадаги жойлаш-
тириш тизимлари марказлари вази-
фасини бажарадиган аҳоли пункт-
ларининг 
таъсир 
зоналарининг 
ўлчамлари туманларни режалаш-
тириш схемалари ва лойиҳалари 
бўйича ишланмалар асосида қабул 
қилиниши лозим.
 
5.5. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли 
пунктларини режалаштириш лойи-
ҳаларини ишлаб чиқишда уларнинг 
буйсунганлиги, маъмурий-хўжалик 
аҳамияти, жойлаштириш тизим-
ларида тутган ўрни ва аҳамияти 
ҳисобга олиниши лозим: 
минтақавий марказ – Тошкент; 
вилоятлараро 
субминтақавий 
марказлар; 
ГСНМ маркази ҳисобланган 
вилоятлар марказлари; 
шаҳарлар, шаҳар ва қишлоқ 
посёлкалари – маҳаллий 
жойлаш-
тириш тизимлари маркази ҳисоб-
ланган қишлоқ маъмурий туман-
ларининг марказлари; 
шаҳарлар, шаҳар ва қишлоқ 
посёлкалари – дам олиш марказлари, 
саноат ва транспорт марказлари, 
шунингдек 
қишлоқ 
посёлкалари - жойлаштиришнинг 
маҳаллий 
тизимлари 
таркибига 
кирувчи 
ва 
жойлаштиришнинг 
дастлабки бўғи-ни ҳисобланувчи 
қишлоқ хўжалик корхоналарининг 
марказий посёлка-лари. 
5.6. Шаҳарлар – ГСНМ марказ-
ларида марказ аҳолисидан ташқари 
бутун гуруҳ тизими аҳолисига ҳам 
хизмат кўрсатадиган йирик саноат 
корхоналари, транспорт объектлари 
ва ижтимоий-маданий-маиший муас-
сасаларни жойлаштириш лозим. 


10-бет. ШНҚ 2.07.01-03 
Жойлаштиришнинг 
маҳаллий 
тизими марказида қишлоқ хўжалик 
маҳсулотлари қайта ишланишини 
таъминлайдиган ва мазкур туман, 
ГСНМ марказларида жойлашган 
корхоналар филиаллари, шунингдек 
жойлаштиришнинг маҳаллий тизими 
аҳолисига ижтимоий-маданий-маи-
ший хизмат кўрсатувчи муассасалар 
эҳтиёжини 
қондиришга 
хизмат 
қиладиган саноат корхоналари жой-
лаштирилиши лозим. 
Қишлоқ хўжалик корхонала-
рининг марказий посёлкаларида 
ишлаб 
чиқариш-таъмирлаш 
ва 
хўжаликларнинг 
омбор 
объект-
ларини ҳамда қишлоқ хўжалик 
корхонасининг бутун аҳолисига 
мавсумий 
хизмат 
кўрсатадиган 
муассасаларни жойлаштириш лозим, 
бу ерда шунингдек, агросаноат 
комплекси корхоналари ва ГСНМ 
марказлари ҳамда маҳаллий жой-
лаштириш тизимларида жойлашган 
корхоналарнинг филиаллари ҳам 
жойлашиши мумкин.
5.7. Маҳаллий 
жойлаштириш 
тизимлари учун марказ билан 
ижтимоий-маданий-маиший 
алоқа 
боғлашни 
1,5 
соатлик, 
ГСНМ 
марказлари, 
вилоятлараро 
ва 
минтақавий марказлар учун эса - 2 
соатлик қатнаш масофасида ўрнатиш 
тавсия этилади. 
Қатналадиган меҳнат мигра-
цион алоқалар: маҳаллий тизимлар 
учун 45 дақиқадан, ГСНМ учун 60 
дақиқадан ошмаслигини ҳисобга 
олган ҳолда ташкил қилиниши 
лозим.
5.8. Суғориладиган 
минтақада 
аҳоли пунктлари тармоғининг ўта 
зич бўлган шароитида аҳоли сонини 
ҳисоблашда тизимларнинг марказ-
ларидаги бошқа аҳоли пунктлари 
билан ҳар кунги меҳнат алоқаларини 
ҳисобга олиш зарур. Жойлаш-
тиришнинг маҳаллий тизимлари 
марказлари учун тахминий ҳисоб-
китоб қилишда ишга келаётганлар 
сонини шаҳар аҳолисини ташкил 
этадиган гуруҳ сонининг 5-15 % 
атрофида, ГСНМ марказлари учун 
эса 5-10 % миқдорида қабул қилиш 
тавсия этилади. 
Шаҳар, шаҳар посёлкасининг 
меъморий - режавий 
тузилмасини 
ҳал 
қилишда 
ёндош 
қишлоқ 
посёлкалари билан ўзаро алоқаларни 
ҳисобга 
олиш, 
қишлоқ 
аҳоли 
пунктлари тузилмасини ҳал қилиш-
да эса уларнинг қишлоқ агломера-
циясига қўшилиб кетишини назарда 
тутиш зарур. 
5.9. Манзилгоҳларнинг 
истиқ-
болли 
ривожланиши 
қуйидаги 
вилоятлараро жойлаштириш тизим-
ларини шакллантиришга асосла-
ниши лозим: 
Тошкент (Тошкент, Сирдарё 
вилоятлари); 
Фарғона (Андижон, Наманган ва 
Фарғона вилоятлари); 
Бухоро (Бухоро ва Навоий 
вилоятлари); 
Самарқанд 
(Самарқанд 
ва 
Жиззах вилоятлари); 
Қашқадарё 
(Қашқадарё 
ва 
Сурхондарё вилоятлари); 
Қуйи Амударё (Қорақалпоғис-
тон ва Хоразм вилояти). 
Вилоятлараро 
тизимларнинг 
марказларида (Тошкент, Фарғона, 
Бухоро, Самарқанд, Қарши ва Нукус 
шаҳарларида) 
лойиҳалаштириш 
ишлари бажаришда бутун минтақага 
хизмат 
кўрсатадиган 
илм-фан, 
маданият марказлари, олий ўқув 
юртлари, хўжалик ташкилотлари, 
акцеонерлик жамиятлари, трестлар, 


ШНҚ 2.07.01-03 11-бет 
банклар барпо этиш кўзда тутилиши 
лозим. 
6*. Жойлаштириш 
тизимлари 
марказлари бўлган ўта йирик, йирик 
ва 
катта 
шаҳарлар 
ҳудудини 
ривожлантириш ва қурилишини 
режалаштириш лойиҳаларини шаҳар 
билан ягона хўжалик-иқтисодий, 
муҳандислик-техник, табиий-эколо-
гик ва шаҳарсозлик-режалаштириш 
мажмуасини ҳосил қилувчи шаҳар 
атрофлари ҳудуди билан биргаликда 
кўриб чиқиш керак.
Ўта йирик, йирик ва катта 
шаҳарларга ёндош ҳудудлар қишлоқ 
хўжалик ер-мулклари, ландшафтли-
рекрацион зоналар, кичик аҳоли 
пунктлари ва бошқа объектларни ўз 
ичига 
олувчи 
кўкаламзорлаш-
тирилган минтақа сифатида режа-
лаштирилиши керак. 
Шу билан бирга, мос тарзда, 
меҳнат захира ларини ҳисоблаш ва 
шаҳар кичик тизимларининг ривож-
ланиш кўрсаткичларини аниқлаш 
марказ-шаҳар атрофидаги аҳоли 
пунктлар билан ҳар кунги меҳнат ва 
маданий-маиший 
алоқаларни 
ҳисобга олинган ҳолда, 16-иловага 
мувофиқ меҳнат ресурслари баланси 
асосида амалга оширилиши керак. 
7. Аҳоли пунктлари ҳудудининг 
ривожланиши ва қурилишини режа-
лаштириш лойиҳаларини меъёрла-
нувчи ривожланиш кўрсаткичларини 
танлашни аниқлашга имкон берувчи 
лойиҳадан аввалги илмий-тадқиқот 
ишлари асосида амалга ошириш 
мақсадга мувофиқ бўлади. 
8*. Шаҳар ва қишлоқ аҳоли 
пунктлари ҳисобланган муддат учун 
аҳолининг лойиҳавий сонига боғлиқ 
равишда 
1-жадвалга 
мувофиқ 
гуруҳларга бўлинади, бунда бош 
режалар ишлаб чиқиш бўйича 
қурилишнинг биринчи навбати 5-7 
йил, ҳисобий муддати эса - 20-25 йил 
қилиб белгиланади. 

Download 3,1 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   198




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish