Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


Дорихоналарда санитар талаб қоидаларини назорат қилиш



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet96/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

6.4. Дорихоналарда санитар талаб қоидаларини назорат қилиш 
Дори воситаларини ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган 
дорихоналарда ишлаб чиқариш хоналарининг санитария ҳолатига алоҳида 
эътибор қаратилади ва назорат қилувчи органларнинг биринчи навбатдаги 
манбааси ҳисобланади. Дорихонада тайёрланадиган дори воситалар, ярим 
маҳсулотлар, оралиқ маҳсулотлар ёрдамида воситалар ва моддалар 
микробиологик назорат учун манбаа бўлиб ҳизмат қилади.
Шунингдек, микробиологик текширув учун ходимларнинг қўллари, 
махсус санитария кийимбошлари, ҳаво, ҳамда хонадаги жиҳозларни устки 
қисмларидан намуналар олинади. Дорихонада микробиологик текширув учун 
қуйидаги дорихона маҳсулотларидан намуналар олинади: тозаланган сув, 
инеъкция учун сув, стерилланган инъекцион эритмалар, стериллизация 
қилингандан кейинги кўз томчилари, асептик шароитда стерилланган сувдан 


245 
тайёрланган кўз томчилари, стерил дори препаратларни тайёрлаш учун 
ишлатиладиган субстанция, янги туғилган чақалоқлар ва болалар (1 ёшгача) 
учун тайёрланган стерил дори воситалар. 
6.5. Ишлаб чиқариш хоналарини моддий-техник таъминоти 
Ассистентлар хонаси – ишлаб чиқариш хоналаридан асосийси бўлиб, 
ностерил 
дори 
воситаларини, 
олдиндан 
тайёрлаб 
қўйиладиган 
маҳсулотларни, концентрат ва ярим фабрикатларни тайёрлаш учун 
мўлжалланган (рангли расм). 
Ассистентлар хонаси - дорихона столлари, сейф, жавон, айланма 
жавон (вертушка)лар билан жихозланади. Одатда, дорихоналарда махсус 
ишлаб чиқарилган намунали йиғма дорихона мебелидан фойдаланилади. 
Унинг таркибига қуйидаги жихозлар киради: 
-йиғма секцион ассистентлар столи. Стол 2,4,6 ўринли стандарт 
секциялардан ташкил топиб, тортмалар билан жихозланган. Столнинг пастки 
қисмида кимёвий моддаларга чидамли пластмассадан суюқ чиқиндилар учун 
махсус мосламалар жойлаштирилган. Стол устки қисмига электроразетка ва 
сигнализация учун тугмалар жойлаштирилган. Шунингдек, тозаланган сувни 
жойлаштириш учун махсус штатив билан жихозланган.

Ёрдамчи стол. Секцион столдан фарқли ўлароқ, столнинг пастки 
қисмида резина билан қопланган ассистентлар оёғини қўйиш учун 
махсус мослама мавжуд. Стол тортмалар билан жиҳозланган. 

Рецептура шишаларини сақлаш учун тумба. 
Ушбу тумба секцион ассистентлар столи баландлигигача кўтарилиш 
имконини яратадиган махсус мослама билан жихозланган, бу ишлаб чиқариш 
жараёнида қўшимча майдон ҳосил қилиш имконини яратади. 

Айланма жавонли тумба. Дори воситаларини тайёрлаш жараёнида 
ишлатиладиган инвентарни сақлаш учун мўлжалланган. Тумбанинг ички 
қисмида металдан ясалган асосга 2 та айланма диск жойлаштирилган. 


246 
Унинг эшиги ярим цилиндр кўринишига эга бўлиб, чап ва ўнг 
томонларига айланиш имконини беради. 

Стол устида турадиган айланма жавон. Хромланган метал асосига 4 та 
диск жойлаштирилган бўлиб, 3 та таянч тиргович, столнинг керакли 
қисмига жойлаштириш имконини яратади. Хромланган метал асосига 
бириктирилган 4 та диск, махсус мослама билан жиҳозланган ва уларни 
керакли баландликда жойлаштириш имконини яратади. Ушбу жавон 
субстанцияларни сақлаш учун штангласларни жойлаштиришга 
мўлжалланган. 

-Полда турадиган айланма жавон. Стол устида турадиган айланма 
жавондан фарқли, хромланган метал асосини баландлиги ва унинг 
квадрат асосга жойлаштирилганлигидадир. Хромланган метал асосга 6 
та диск жойлаштирилган бўлиб, улар субстанцияларни сақлайдиган 
штангласлар учун мўлжалланган. 

Реактивлар учун айланма жавон. Рангсиз плексиласдан ясалган айланма 
қалпоқча ичида метал ўққа жойлашган 3 та дискдан иборат. Қалпоқча 
бир вақтнинг ўзида айланма жавон учун эшик вазифасини бажаради. 
Жавон асосининг пастки қисмида индикатор қоғозларини сақлаш учун 
тортма билан жихозланган. 

Гиёхванд ва психотроп воситалар учун шкаф. Ушбу шкаф қуйма 
пўлатдан ясалади ва оқ эмаль бўёқ ёки нитроэмаль билан қопланади. 
Шкафнинг орқа томонида деворга махкамлаш учун 4 та тешик 
қолдирилган бўлиб, эшик қулф билан таъминланган. Шкаф 
сигнализация ҳамда, электр ёриткич билан таъминланади ва электр 
симлар кўринмас қилиб жойлаштирилиши зарур. 

Ҳидли ва рангли дори воситалар учун шкаф. Гиёхванд ва психотроп 
дори воситалар учун шкаф билан бир хилда бўлади, фақатгина 
сигнализация ва эшикка жойлаштириладиган қулфи йўқлиги билан 
фарқланади. Шкафда “Хидли ва рангли дори воситалар учун” деган ёзув 
бўлиши керак. 


247 

Дорихона тележкаси 30 кг гача юкни дорихона ичида ташиш учун 
мўлжалланган. Унинг асосига, ўз ўқи атрофида бемалол 4 та томонга 
айланиш имконини берадиган ғилдираклар ўрнатилган. Тележкага 3 та 
дюралюминий ясалган паднислар ўрнатилган. Тележканинг бирга 
металдан ясалган қисми бошқа дорихона мебелларини рангига мос 
ҳолда дексратов-химоя билан қопланади. 

Дорихона ишчи айланма стуллари. Стуллар метал ўқга жойлаштирилган 
бўлиб, қулай тепаликни танлаш имконини беради. 
Дорихона инвентарларидан ассистентлар хонасида қуйидагилар 
жойлаштирилади: 
-турли ҳажмдаги ҳавончалар; 
-қўл тарозилари; 
-мор тарозиси; 
-1 кг ҳажмгача бўлган дорихона техник тарозиси; 
-миллиграммлик тошлар тўплами; 
-қадоқлаш учун ускуна; 
-кукунларни қадоқлаш учун аппарат ТК-3 (лотка издатор); 
-дорихона пипеткалари; 
-каплимер; 
-бюретка қурилмаси; 
-суюқ дори воситаларини қадоқлаш учун ускуна; 
-шприцли қадоқлаш ускуналари; 
-автоматик қадоқлаш ускуналари; 
-фильтрлаш ускуналари; 
-алюмин қалпоқчаларни ёпиш учун ускуналар
Шунингдек, ассистентлар столининг ёпиқ тортмасида жараён учун 
зарур бўлган адабиётлар ва маълумотномалар бўлиши зарур. 
Дорихонада тайёрланадиган дори воситаларининг ҳажмига ва турига 
мувофиқ қуйидаги иш жойларини ажратиш тавсия этилади; 
-ичиш учун дори воситаларини тайёрлаш иш жойи; 


248 
-сиртга ишлатиш учун дори воситаларини тайёрлаш иш жойи; 
-ичиш учун дори воситаларини қадоқлаш иш жойи; 
-сиртга ишлатиладиган дори воситалари қадоқлаш иш жойи; 
-фармацевт-технолог иш жойи; 
-тиббиёт ташкилотлари учун катта ҳажмдаги дори воситаларини 
тайёрлаш учун иш жойи. 
-тиббиёт ташкилотлари учун катта ҳажмдаги дори воситалари 
қадоқлаш учун иш жойи; 
Дори воситаларини тайёрлаш ишлари дорихонада фармацевт ва 
фармацевт ассистентларига юклатилади. Уларга қўйиладиган талаблар 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
тасдиқланган тармоқ стандартларида келтирилган. Унга кўра, дори 
воситаларини тайёрлаш билан шуғулланадиган фармацевт-технолог 
қуйидаги талабларга жавоб бериши керак: 

Ўзбекистон Республикаси Конститутциясини, фармацевтика соҳасини 
тартибга солувчи меъёрий ва ҳуқуқий ҳужжатларни; фармацевтика ишини 
ташкил қилиш ва дорихона ташкилотларининг иқтисодиётини, дори 
воситалар тайёрлаш технологиясини, дори воситалар сифатини назорат 
қилишни, санитария тартибини, фармацевтик тартиб, дори воситалар ва 
тиббиёт буюмларнинг маркетингини, илмий-техникавий ва фармацевтика 
этикасини, мулоқот психологиясини, меҳнат қонунчилиги ассосларини, ички 
тартиб қоидаларини, меҳнат хавфсизлиги ва ёнғин хавфсизлиги бўйича 
қоидаларни 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   92   93   94   95   96   97   98   99   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish