6-боб. Дорихона шароитида дори воситаларини тайёрлаш
ишларини ташкил қилиш
6.1. Дорихона шароитида ишлаб чиқариш жараёнларининг ташкил
қилиш ва унинг ҳуқуқий асослари.
6.2. Ностерил дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар.
6.3. Асептик шароитда дори тайёрлашга қўйиладиган санитар талаблар
6.4. Дорихонада санитар талаб қоидаларини назорат қилиш.
6.5. Ишлаб чиқариш хоналарини моддий-техник таъминоти.
6.1. Дорихона шароитида ишлаб чиқариш жараёнини ташкил қилиш ва
унинг ҳуқуқий асослари
Дорихона шароитида дори воситаларини тайёрлаш, фармацевтика
фаолиятининг дори воситалар муомаласи борасида амалга ошириладиган
ишлар таркибига киради.
Узоқ йиллар давомида фармациянинг асосий вазифаси дори
воситаларини тайёрлаш бўлган. Бугунги кунда ҳам фармацевтика
фаолиятининг ушбу тури долзарблигини сақлаб қолмоқда. Сабаби, тайёр
дори
турлари
ассортименти
аҳоли
ва
даволаш
профилактика
муассасаларининг
тўлиқ эҳтиёжини қондира олмайди. Шуни таъкидлаш
лозимки, айрим дори воситаларининг ўзига хос ҳусусиятларига кўра, саноат
миқёсида тайёрлаш имкони мавжуд эмас (Гетьман МА., 2008), баъзи дори
воситалар технологик жараён оқибатида қатламларга ажраб қолиши,
парчаланиши мумкин
,
баъзилари эса, тайёрланган заҳоти истеъмол
қилиниши зарур. Буларга янги туғилган чақалоқларга ичириш учун
тайёрланадиган стерил эритмалар, оксидловчи эритмалар, малхам учун
эмульсион асослар, кумушнинг коллоидли дори препаратлари, электрофорез
учун эритмалар, сиртга ишлатиладиган стерил эритмалар (Глембоцкая Г.Т.,
2007) ни мисол қилиш мумкин.
235
Фармацевтика бозори экспертларининг таҳлилларига кўра қатор
Европа давлатларида ҳамда АҚШда охирги йилларда дори воситаларини
ишлаб чиқариш билан шуғулланадиган дорихоналар сони ўсиб бормоқда.
Ўзбекистон Республикасида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил
27 мартдаги 17 сон буйруғи билан “Дори воситаларини ва тиббий
буюмларни тайёрлаш, сақлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш, ҳамда
уларни расмийлаштириш тартиби” тўғрисидаги низом тасдиқланган.
Ушбу Низом «Дори воситалари ва фармацевтика фаолияти
тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ дори воситалари
ва тиббий буюмларни тайёрлаш, тайёрланган дори воситаларини сақлаш,
уларнинг сифатини назорат қилиш ва расмийлаштириш тартибини
белгилайди.
Ушбу Низомнинг талаблари дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш
билан шуғулланувчи дорихоналарга нисбатан татбиқ этилади.
Дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрлаш дори воситалари ва тиббий
буюмларни тайёрлаш учун тегишли лицензияга эга бўлган дорихоналар
томонидан амалга оширилади ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлиги томонидан қўлланилиши рухсат этилган дори моддаларидан
(субстанциялардан) тайёрланади.
Дори воситаларини тайёрлаш санитария меъёрлар, талаблари ва гигиеник
талабларга жавоб берадиган шароитларда амалга оширилади.
Дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланувчи дорихоналар амалга
оширилаётган фармацевтика фаолиятининг ҳажмига ва хусусиятига мувофиқ
асбоб-ускуналар билан жиҳозланиши керак.
Дори воситалари тайёрлаш билан шуғулланадиган дорихоналарда одатда уч
гуруҳ хоналар бўлади:
1. Ишлаб чиқариш хоналари:
Дори ҳарид қилиш учун келадиган шахсларни кутиш хонаси (савдо зали),
рецептларни қабул қилиш хонаси бўлими, дори воситаларни тайёрлаш –
ассистентлар хонаси, дори воситаси учун ишлатиладиган идишларни ювиш
236
хонаси, дори воситаларини сақлаш хоналари, стериллаш хонаси, фармацевт-
аналитик хонаси, дориларни қадоқлаш хоналари.
2. Хизмат қилиш ва хўжалик ишлари учун хоналар, дорихона мудирининг
хонаси, ходимларнинг кийиниш хоналари ҳожатхона ва ҳ.к.
3. Ёрдамчи хўжаликка оид хоналар – шиша идишлар сақланадиган хона,
таралар, ёқилғи, ҳидли дори воситалар учун, дезинфекция моддалари учун
хоналар, гараж ва бошқа хоналар.
Дорихоналарда дори воситалари асосан ассистентлар хонасида
тайёрланади.
Ассистентлар хонаси дори воситаларини тайёрловчи фармацевт
технолог ва фармацевт ассистентларнинг мехнатларини енгиллаштириш,
мехнат унумдорлигини ошириш максадида мехнатни илмий асосда ташкил
этиш қоидаларига мос, етарли иш жойига мўлжалланган ассистентлар
столлари билан жиҳозланади. Ассистентлар столларида тайёрланадиган дори
воситаларининг турларига (кукунлар, суюк дорилар ва хоказо) кўра алохида
иш жойлари ажратилади. Бу столларда суюқ дори воситаларини, кукунларни,
суртмаларини тайёрлаш, назорат ўтказиш учун, қадоқлаш ишларини
бажариш учун алоҳида иш жойлари бўлиши лозим. Улар дори воситаларини
тайёрлаш учун зарурий бўлган кичик механизация воситалари ва бошқа
ускуналар билан жихозланади.
Дори воситаларини тайёрлаш ва уларнинг сифатини назорат қилишда
фойдаланиладиган ўлчов воситаларининг яроқлилиги ҳамда аниқлиги,
шунингдек уларни текшириш ва (ёки) калибрлашнинг мунтазамлиги
таъминланиши зарур.
Дорихоналарда тайёрланадиган дори воситалари сифатини назорат
қилувчи фармацевт дорихонанинг ички назорати соҳасида касбий
билимларга эга бўлиши керак. Кимёвий назоратни ўтказиш учун зарур
ускуналар, приборлар ва реактивлар билан жиҳозланган, сифатни назорат
қилишга доир ҳужжатлар билан таъминланган махсус иш ўрни жиҳозланади.
237
Концентрланган
(қуюқлаштирилган)
эритмаларни,
ярим
тайёр
маҳсулотларни, дорихонада тайёрланган ярим тайёр маҳсулотларни
(заготовкаларни) дори воситаларини тайёрлашда барча қайдлар қоғоз ёки
электрон кўринишда расмийлаштириладиган Лаборатория ва қадоқлаш
ишлари журналига ёзиб қўйилади.
Журналда қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
-берилган дори воситасини (хом ашёни) назорат қилишни ўтказиш санаси ва
тартиб рақами;
-серия рақами;
-дори воситасининг номи, ўлчов бирлиги, миқдори, чакана нархи (шу
жумладан идишнинг қиймати);
-қадоқланган маҳсулотнинг тартиб рақами, ўлчов бирлиги, миқдори, чакана
нархи, шу жумладан таблетка қилинган дори препаратлари, кукун шаклидаги
дори воситалари, дозаланган суюқ дори шакллари учун тартиб рақами, ўлчов
бирлиги, миқдори, чакана нархи;
-дори воситасини қадоқлаган шахснинг имзоси;
-қадоқланган дори воситасини текширган шахснинг имзоси, таҳлил санаси ва
рақами.
Журналнинг бетлари рақамланган, ип ўтказиб тикилган ҳамда
ташкилот раҳбарининг имзоси ва муҳр билан (муҳр мавжуд бўлган тақдирда)
тасдиқланган бўлиши керак.
Дори воситаларини тайёрлаш учун ишлаб чиқариш хоналарига
қўйиладиган санитар талаблари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш
вазирлигининг 2016 йил 27 декабрда тасдиқланган “Дорихоналар учун
санитария қоидалари ва уларнинг гигиеник меъёрлари ва жиҳозларига
қўйиладиган талаблар” асосида амалга оширилади.
Дори воситаларини тайёрлаш, дорихонанинг қуйидаги ишлаб чиқариш
хоналарида амалга оширилади:
-ассистентлар хонаси;
-қадоқлаш хонаси;
238
-фармацевт-аналитик хонаси;
-концентрланган ва ярим тайёр маҳсулотни ишлаб чиқариш хонаси
(кириш қисми билан);
-ювиш хонаси;
-идишларни стериллаш хонаси;
-сувни хайдаш хонаси;
-дезинфекциялаш хонаси (кириш қисми билан);
-ўрамларни очиш хонаси.
Асептик шароитда дори воситаларни тайёрлаш қуйидаги хоналарда
амалга оширилади:
-асептик ассистентлар хонаси (кириш қисми билан);
-қадоқлаш хонаси (кириш қисми билан;
-стерил эритмаларни расмийлашитириш хонаси;
-дори турларини стериллаш хонаси;
-ювиш хонаси;
-идишларни стерилизация қилиш хонаси;
-сув хайдаш хонаси.
Do'stlaringiz bilan baham: |