11.6. Доимий фаолиятдаги хайъат вазифалари
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2005-йил
12-октабрда 506-сонли буйруғи асосида дори воситалари, тиббий ашё ва
тиббий асбоб-ускуналарни сотиб олиш, тақсимлаш ва улардан унумли
фойдаланишни назорат қилувчи „Доимий фаолиятдаги ҳайъат“ (кейинчалик
матнда ДФҲ) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги,
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, вилоятлар
Соғлиқни сақлаш бошқармалари, Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош
бошқармаси ва барча даволаш-ррофилактика муассасаларида ташкил этилган
ва бевосита Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига,
437
Қорақалпоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирига, вилоятлар
Соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқларига, Тошкент шаҳар Соғлиқни
сақлаш Бош бошқармаси бошлиғига, Давлат санитария-эпидемиология
назорати департаменти бош шифокорларига бўйсунади.
ДФҲ ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Қонунларига,
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишларига, бошқа
қонунчилик ҳужжатларига, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни
сақлаш вазирлигининг буйруқ ва фармойишларига ҳамда мазкур низомга
амал қилган ҳолда олиб боради.
Жойларда дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий асбоб-ускуналарни
сотиб олиш, тақсимлаш ва улардан унумли фойдаланишни назорат қилувчи
ДФҲ, ўз фаолиятини Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига ва даволаш-
профилактика муассасалари ички буйруғига асосан ташкил қилади.
ДФҲ раиси этиб Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари,
вилоят ва шаҳар Соғлиқни сақлаш Бош бошқармаси бошлиғларининг
биринчи ўринбосарлари ва даволаш-профилактика муассасалари бош
шифокорларининг даволаш ишлари бўйича ўринбосарлари, ДФҲ аъзолари
этиб етакчи мутахассислар, мос равишда Вазир, вилоят ва шаҳар Соғлиқни
сақлаш бошқарма бошлиғлари ҳамда бош шифокорлари томонидан
тайинланади ва тасдиқланади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш бошқармалари даволаш-
профилактика муассасалари буйруқларига асосан ҳайъат аъзолари таркиби
ўзгартирилиши, ҳайъатнинг фаолияти тугатилиши ёки янгидан тузилиши
мумкин.
Доимий фаолиятдаги Ҳайъатнинг асосий вазифалари:
–асосий зарур дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий асбоб -ускуналарга
бўлган талабни ўрганади ҳамда буюртма тузади;
–дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий асбоб-ускуналар, шу жумладан
гиёҳвандлик воситалари, психотрор моддалар ва прекурсорларга бўлган
438
эҳтиёжни беморларнинг сони, касаллик турлари, даволаш -профилактика
муассасаларидаги даволанувчи беморлар ўринларининг сони ва демографик
ҳолатни ҳисобга олган ҳолда ўрганиб боради;
–полипрагмазия ҳолатларига йўл қўймаслик, айни беморга бирданига 3 ва
ундан ортиқ антибиотик тайинлаш мувофиқ деб топилганда мажлисда
баённома билан расмийлаштирилади;
–даволаш-профилактика
муассасаларининг
дорихонаси,
даволаш
бўлимларида дори воситалари ва тиббий ашёларнинг яроқлилик муддати,
сақлаш шароитлари ҳамда уларнинг сони ва умумий миқдорини текширади;
–бюджет маблағлари ҳисобидан харид қилинган ҳамда мурувват ёрдами
йўналиши бўйича олинган дори воситаларини ҳар бир қутида муассаса муҳри
мавжудлигини текшириш асосида аниқлайди;
–мурувват ёрдамидан ва беғараз техник кўмакдан мақсадли фойдаланишни
таъминланишини текширади;
–даволаш -профилактика муассасалари ички дорихоналарининг йиллик
фаолияти тўғрисида ҳисобот тайёрлайди;
–бўлимларда эса миқдорий ҳисоби юритилувчи дори воситалари тиббий ашё
ва тиббий асбоб -ускуналарнинг қолдиқ миқдорий ҳисоб-китобини ҳамда
улар бўйича ҳисоботнинг тўғри юритилишини текширади.
ДФҲ даволаш-профилактика муассасаларида ҳисоб-китоб ўтказиш
бўйича ҳар 10 кунда сотиб олинган дори воситалари ҳақида шифохона
дорихонаси мудиридан маълумот олади, ҳар ойда дорихонада ва бўлимларда
ҳисобдаги дори воситаларининг ўрнатилган тартибда, ҳайъат аъзолари
иштирокида йўқ қилинишини амалга оширади.
ДФҲ йилнинг ҳар чораги учун бажарилган ишлар бўйича ҳисобот
(кейинги ойнинг 15 санасигача) тайёрлайди ва юқори ташкилотларга
торширади.
ДФҲ дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий асбоб-ускуналарни сотиб
олишда иштирок этади. Бунда таъминотчилардан фақат Республика ҳудудида
қўллашга рухсат этилган ва Давлат реестрига киритилган, мувофиқлик
439
сертификатига эга бўлган асосий дори воситалари рўйхати ҳамда шифохона
формулярига киритилган дори воситалари ва тиббий ашёларнинг харид
қилинишини, сақлаш омборхоналари, музлаткич хоналари ва уларнинг
транспортда ташишда музлаткич меъёрига риоя қилиш ҳолатлари устидан
олиб борилаётган мониторинг ўтказилишида иштирок этади.
Таъминот туридан қатъий назар, дори воситалари, тиббий ашё ва
тиббий асбоб-ускуналарнинг барча тақсимотлари бош мутахассислар ҳамда
барча ҳайъат аъзолари иштирокида амалга оширилади, баённома билан
расмийлаштирилиб, ҳайъат аъзоларининг имзолари билан тасдиқланади.
ДФҲ томонидан дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий асбоб-
ускуналарни харид қилишдаги зарурий мезонлар:
— дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий асбоб-ускуналар фақат
фармацевтика фаолияти билан шуғулланишга (сотиб олиш ва сотишга)
рухсат берувчи лицензияси мавжуд бўлган таъминотчилардан харид
қилиниши;
— харид қилинаётган дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий асбоб-
ускуналар
учун
ваколатли
сертификатция
органлари
томонидан
расмийлаштирилган ва ўрнатилган тартибда тасдиқланган мувофиқлик
сертификати нусхаси мавжуд бўлиши;
— маҳсулотда бирламчи ва иккиламчи ўрамларнинг бутунлиги, қайд
ёзувларининг бир-бирига мос келиши, ёрлиқда маҳсулотнинг номи, ўлчов
бирлиги, серияси ҳамда тартиб рақами, қайси давлат ва фирмада ишлаб
чиқарилганлиги;
— дори воситаларининг яроқлилик муддати тиббиёт амалиётида қўллаш
учун 60 фоиздан кам бўлмаслиги;
— чекланган улгуржи савдо уcтамаларининг қўлланилиши ва даволаш
муассасаларида ҳисоб-китоб юритиладиган нархларнинг тўғри белгиланиши;
— дори воситаларига тузилаётган буюртма дори воситаларининг халқаро
номланишига ҳамда дозасига мувофиқ бўлиши;
440
—дори воситаларининг самарадорлиги, хавфсизлиги, иқтисодий жиҳатдан
мақсадга мувофиқлиги таҳлили;
—мурувват ёрдами юклари ўрнатилган тартибга кўра далолатнома асосида
қабул қилиниши;
—дори воситаларини сотиб олишда рақобат нархларининг ўрганилганлиги ва
таҳлили асосида буюртма берилганлиги.
Эҳтиёждан ортиқ бўлган дори воситалари, тиббий ашё ва тиббий
асбоб-ускуналарни бошқа даволаш-профилактика муассасаларига қайта
тақсимот учун юқори ташкилотларга маълумот тайёрланади.
ДФҲ гиёҳвандлик воситалари, психотроп моддалар ва прекурсорларнинг
сақланиши, ҳисобининг юритилиши ва мақсадга мувофиқ устидан доимий
назорат ўрнатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |