Ш. З. Умарованинг таҳрири остида



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

билиши керак.
Фармацевт-технолог лавозимига олий фармацевтика маълумотига эга 
бўлган шахслар қабул қилинади. 
Фармацевт ассистенти лавозимига “Фармация” мутаҳассислиги бўйича 
ўрта махсус маълумотга эга бўлган шахслар қабул қилинади ва уларга 
қуйидаги талаблар қўйилади: 

фармацевтика соҳасига оид қонун ва қонуности ҳужжатларини, 
фармацевтика ишини ташкил қилиш ва иқтисодиёти асосларини, дори 


249 
тайёрлаш технологиясини, сақлаш, бериш қоидаларини, дори воситалар 
номенклатурасини, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, тиббиёт ва 
фармацевтика 
этикасини, 
мулоқот 
психологиясини, 
меҳнат 
 
қонунчилиги асосларини, ички тартиб қоидаларини, меҳнат ва ёнғин 
хавфсизлиги қоидаларини 
билиши керак.
Дори воситалари фармацевт ассистентлари томонидан фармацевт- 
технолог назорати остида тайёрланади. Мураккаб таркибли ва алоҳида 
аҳамият касб этадиган дори воситалар фармацевт-технолог томонидан 
тайёрланади. Дори воситаларини тайёрлаш бўйича фармацевт-технолог ва 
фармацевт-ассистентининг фаолияти лавозим йўриқномаси асосида амалга 
оширилади. 
Дори тайёрлашдан аввал фармацевт-технолог (фармацевт-ассистент) 
рецептни диққат билан ўқиб чиқиши лозим, рецепт таркибига кирувчи 
инградиентларни мутаносиблигини ва дозаларини текшириб чиқиши лозим. 
Фармацевт-технолог 
ва 
фармацевт-ассистенти 
тайёрланган 
дори 
воситаларини тўғрилигига ва сифатига масъулдирлар. Улар иш жойларини 
талаб даражасида сақлаган ҳолда ҳар куни иш бошлашдан аввал дори 
тайёрлаш инвентарлари, асбоб ускуналарни, ўлчов асбобларини, бюретка 
мосламасини ишлаш тартиби, дори воситалар ва ёрдамчи воситаларининг 
етарлилигини назорат қилиб борадилар. 
Дори воситаларини тайёрлаш жараёнида ҳар қандай шубҳали вазиятда 
фармацевт ассистенти, фармацевт технолог ёки фармацевт-аналитик билан 
маслахатлашиши лозим. Бир сменада бир нечта фармацевт ассистентлари 
фаолият кўрсатган тақдирда, улар ўртасидаги ишлар фармацевт-технолог 
томонидан тақсимланади. Дори воситаларини тайёрлаб бўлгандан сўнг, 
фармацевт ассистенти ўзини назорат қилиш мақсадида рецептни такроран 
ўқиши, олинган инградиентларни тўғрилигини текшириб чиқади ва ёзма 
назорат паспортининг талонини тўлдиради, сўнгра имзо чекиб, талон билан 
бирга фармацевт-технологга беради. 


250 
Дори воситаларини тайёрлашда алоҳида эътиборни таркибида заҳарли, 
гиёхванд ҳамда болалар учун тайёрланган дори воситаларига қаратилиши 
лозим. Таркибида захарли дори воситалари бўлган рецептлар учун ҳар сафар 
фармацевт-ассистенти, фармацевт-технологдан захарли модданинг зарур 
бўлган миқдорни олади. Захарли дори моддаси ўлчаб берилган заҳоти дори 
воситасини тайёрлаш зарур. Бунда рецептга захарли модда номи ва миқдори 
бўйича белги қўйилади ва тортиб берган ва қабул қилган ходимлар 
томонидан имзо чекилади. Бундай тартибли дори воситалар тайёрланган 
заҳоти назорат учун берилади ва беморга бергунга қадар мухсус 
қулфланадиган шкафда сақланади. 
Барча бўшаган штлангласларни фармацевт ассистенти тўлдириш учун 
тақдим этиши, шубҳа туғдирадиган ёки эскириб қолган дори воситалари 
субстанциялари, яримфабрикат маҳсулотлари ўша заҳоти айланма 
жавонлардан олиб ташланиши зарур.
Барча дори воситалар ассистентлар хонасида белгиланган тартиб 
қоидаларга мувофиқ сақланиши керак. 
Иш вақтининг якунида фармацевт ассистенти барча тайёрланмаган 
рецептлар ва иш жойини кейинги сменада ишлайдиган ходимга топширади.
Иш жойини топширмасдан кетиш тақиқланади. Ҳар сменада 
ходимнинг битта иш жойида ишлаши тавсия этилмайди. Унинг иш жойи 
ўзгартилиб борилиши, барча турдаги дори воситаларини тайёрлашни 
ўзлаштиришига ижобий таъсир кўрсатади. Индивидуал дори турларини 
тайёрлаш жараёнини “ўтирган” ҳолда ходим тайёрланиши муносабати билан 
қулайлик яратиш мақсадида, фармацевт ассистент иш жойига тозаланган сув 
етказилиши, бошқа зарур бўлган жихозлар қўл етадиган масофада 
жойлаштирилиши лозим. Бунда ўнг томонга – ручка, қалам, тарози тошлар, 
қайчи, елим, чап томонда – ўлчов идишлари, капсулалар, ёрдамчи моддалар, 
стол тортмасида эса зарур адабиётлар жойлаштирилиши керак. 
Сифат назоратини амалга оширадиган фармацевт технолог барча 
фармацевт ассистентларнинг иш жойларини кўриб туриш имкони бўлган 


251 
ерда ташкил қилиниши керак. Фармацевтнинг ўнг томонида реактивлар учун 
айланма жавон, рецептлар учун наколка, спиртовка, штамп ва штампель 
ёстиқчаси, сифат реактивларини бажариш учун планшет, ручка, қайчи, чап 
томонида сифат назоратини қайд этиш журналлари ва ишлатилган дори 
воситалар учун лоток, стол устидаги ойна тагида зарур бўлган жавонлар: 
сифат кимёвий реакциялари, эрувчанлик, мутаносиблик ва хаказолар. Стол 
тумбасида қалпоқчалар, этикеткалар, таҳлил учун зарур бўлган моддалар 
жойлаштирилади. Стол тортмасида зарур адабиётлар сақланади. 
Қадоқловчилар иш жойи фармацевт ассистентининг қаршисида ёки 
ёнида ташкил этилади. Унинг иш жойи қадоқланган дори воситалар учун 
тумбалар билан жиҳозланади. 
Фармацевт-аналитик хонаси, дорихонада якка тартибда рецептлар 
асосида тайёрланадиган дори воситалар, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган 
дори воситалар, яримфабрикат маҳсулотларнинг сифатини назорат қилиш 
учун ҳизмат қилади. Ушбу хонада фармацевт-аналитик иш жойи ташкил 
қилинади. Хона фармацевт-аналитик столи, пастга, тепага кўтариладиган ва 
айланма ҳаракатга келадиган стол, приборлар учун стол, раективлар учун 
штатив, рефрактометр, титрланган эритмалар учун айланма жавон, ёриткич 
ва дистилланган сув учун бюретка, поляриметр, нефелометр, калориметр, 
ҳаво тортгич шкаф ва бошқа ишлар учун стол билан жиҳозланади. 
Фармацевт-аналитикнинг лавозим йўриқномасига биноан, у қуйидаги 
вазифаларни бажаради; 
-дорихонага келтирилган ва дорихонада тайёрланган дори воситалар 
сифатини назорат қилиш; 
-дори тайёрлаш технологиясини тўғри бажарилиши ва услубларни 
қўлланилишини назорат қилиш; 
-санитария тартибига риоя қилиниши ва меҳнат муҳофазаси 
меъёрларини сақланиши. 
Ушбу вазифаларни бажарилиши учун унга қуйидаги мажбуриятлар 
юклатилади: 


252 
-дорихонага келтирилган ва тайёрланган дори воситалар, ярим тайёр 
маҳсулотлар, олдиндан тайёрлаб қўйиладиган дори воситаларининг 
сифатини назорат қилиш; 
-таҳлил жараёнида барча сифат назорат турларини, жумладан қабул 
қилишдаги назоратни дори воситалари ва ўсимлик хом ашёларини таҳлил 
қилишда қўллаш; 
-дори тайёрлаш технологиясини тўғри бажарилиши ва услубларни 
қўлланилишини назорат қилиш; 
-санитария тартибига риоя қилиниши ва меҳнат муҳофазаси 
меъёрларини сақланишини назорат қилиш. 
Фармацевт-аналитик томонидан ўтказилган барча назорат турлари 
тегишли журналларда қайд этилади. (илова) 
Ювиш хонаси. 
Ювиш хонаси дори воситаларни тайёрлаш жараёнида ишлатиладиган 
идишларни ювиш учун хизмат қилади. Ювиш хонаси сув ҳайдаш хонаси 
билан бирлаштирилиши мумкин. Ювиш хонаси иссиқ ва совуқ сув билан 
таъминланиши зарур. Санитария тартиб қоидаларига биноан ювиш хонасида 
алоҳида инъекция учун, кўз томчиларини тайёрлаш учун ишлатиладиган 
идишларни ювишга қаратилган раковина (ванна) бўлиши лозим. Ушбу 
раковиналарда қўл ювиш тақиқланади. 
Йирик дорихоналарда ювиш хонаси ювиш мосламалари яъни
рецептура идишларини ювиш машинаси билан жиҳозланади. 
Ушбу машина шиша идишлар, флаконлар ва 10-500 мл хажмдаги 
идишларни ювиш, чайиш учун мўлжалланган. 
-шиша идишларни ички томонини механик тозалаш учун мослама. 
Ювиш жараёнида идишларни ички томонини айланма мослама билан 
тозалаш учун хизмат қилади; 
-дорихона ва лаборатория жиҳозларини ювиш жараёнида ивитиш учун 
жойидан қўзғатиладиган ванна; 
-дорихона идишларини чайиш учун мослама.


253 
Дори воситаларини тайёрлаш ва сифатини назорат қилиш жараёнида 
ишлатилган шиша флаконларни, колба, цлиндр, пробирка 100-500 мл 
ҳажмдаги идишларни 5-100 граммлик шиша банкаларни кимёвий 
стаканларни илиқ сув билан чайиш учун ҳизмат қилади. 
-шишадан тайёрланган тиббиёт идишларни чайиш учун форсунка. 
Ушбу чайиш мосламаси идишларнинг ички қисмини тозаланган сув билан 
чайиш учун ишлатилади. 
Ювиш хонаси стерилизация хонаси билан бирлаштирилган бўлса, хона 
идишларини стерилизация қилиш учун қуруқ иссиқ хаво билан стерилизация 
қилиш шкафлари билан ва ёрдамчи воситаларни стерилизацияси учун 
автоклавлар билан жиҳозланади. 
Ювиш хонаси санитар-ювувчининг иш жойи бўлиб, лавозим ўрта 
махсус маълумотга эга бўлган шахслар томонидан эгалланилади. 
Санитар ювувчига қуйидаги мажбуриятлар юклатилади.
-ҳар сменада камида бир маротаба ишлаб чиқариш хоналарини нам 
лахтак билан тозалаб чиқиш; 
-ишлаб чиқариш хоналарининг (ассистентлар, асептик ва бошқалар) 
кириш қисмига қўйилган резина гиламчасини ҳар сменани бошланишига 
қадар илиқ сув билан ювиб, дезинфекцияловчи модда билан хўллаб 
қўйилиши керак; 
-дорихона идишларини йўриқномага биноан ювиб, стерилизация 
қиилиш; 
-тоза идишларни сақлаш қоидаларига риоя қилиш; 
-дори воситалари тайёрлаш ва сифатини назорат қилиш жараёнида 
ишлатилган идишларни ва ёрдамчи материалларни ўз вақтида йиғиштириб 
олиш; 
-дори турларини тайёрлаш учун иш жойларини тоза идиш ва ёрдамчи 
материаллар билан таъминлаб туриш; 


254 
-зарурият туғилганда ёки сменада камида бир маротаба фармацевт-
технолог, фармаценвт-ассистент, фармацевт-аналитик, қадоқловчиларни 
чиқинди идишларини бўшатиб, тозалаш; 
-қуритувчи шкафлар, тоза сувни йиғиш мосламалари, кичик 
меҳанизация асбоб-ускуналарини қўллаш қоидаларига қатъий риоя қилиш; 
-ўз иш жойида санитария тартиби қоидаларига риоя қилиш 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish