Ш. З. Умарованинг таҳрири остида


-боб. Стационар шароитда даволанаётган беморларни дори



Download 5,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet152/283
Sana05.07.2022
Hajmi5,21 Mb.
#743039
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   283
Bog'liq
2 5258338278788043020

11-боб. Стационар шароитда даволанаётган беморларни дори 
воситалари билан таъминлаш 
 
11.1.Шифохона дорихонаси, вазифалари, штатлари.
11.2.Ишлаб чиқариш хоналарининг таркиби ва жихозланиши.
11.3.Бўлимлардан дори воситаларини талабномалар асосида бериш тартиби. 
11.4.Шифохонада формуляр тизимини қўлланилиши. 
11.5.Дори воситаларидан оқилона фойдаланишда АВС ва VEN таҳлилларни 
қўллаш. 
11.6. Доимий фаолиятдаги хайъат вазифалари. 
11.7.Фармакоиқтисодий таҳлилнинг фармацевтика фаолиятидаги ўрни,
фармакоиқтисодий таҳлил усуллари . 
 
11.1.Шифохона дорихонаси,вазифалари, штатлари 
Даволаш-профилактика муассасаси қошидаги дорихона беморларни 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тиббиётда қўллашга рухсат этилган 
дори воситалари, тиббий буюмлар, боғлов материаллари, санитария ва 
гигиена ашёлари, дезинфексия воситалари ҳамда бошқа маҳсулотлар билан 
таъминлаш мақсадида ташкил этилади. 
Стационар 
шароитда 
шифохоналарда, 
диспансерларда, 
туғруқхоналарда 
ва 
бошқа 
даволаш-профилактика 
муассасаларида 
даволанаётган беморларнинг дори воситалари ҳамда тиббий буюмлар билан 
таъминланиши турли мулк шаклидаги дорихоналар ёки шифохоналар 
қошидаги дорихоналар (шифохона дорихонаси) орқали амалга оширилиши 
мумкин. 
Даволаш-профилактика муассасасининг дорихонаси фармацевтика 
фаолиятини Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан берилган лицензиялар 
асосида олиб боради ва лицензияда кўрсатилган фаолият турларидан бошқа 
фаолият билан шуғулланишга рухсат этилмайди. Давлат тасарруфидаги 
даволаш-профилактика муассасасининг дорихонаси бевосита шифохона бош 


417 
шифокорига 
бўйсунади, ушбу 
муассасанинг 
тузилмавий 
таркиби 
ҳисобланади ва бўлимлари билан бир хил тенг ҳуқуққа эга бўлади. 
Дорихонанинг иш тартиби бош шифокор томонидан белгиланади. 
Даволаш-профилактика 
муассасасининг 
ихтисослиги, 
беморларга 
ажратилган ўринлар сони ва бошқа кўрсаткичларига қараб дорихонага етарли 
ишчи ўринлари ажратилади. Дорихонада иш ўринлари сони ва ойлик 
маошлари Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Соғлиқни сақлаш 
вазирлигининг амалдаги буйруқлари ҳамда меъёрий ҳужжатлар асосида 
белгиланади. 
Дорихонанинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 
--даволаш 
профилактика муассасаси бўлимларини ишлаб чиқариш 
корхоналари томонидан ишлаб чиқарилган ва улгуржи савдо билан 
шуғулланувчи таъминотчилардан белгиланган тартибда,шартнома асосида 
сотиб олинган дори воситалари, боғлов материаллари,беморлар парваришида 
ишлатиладиган санитария ҳамда гигиена ашёлари, дезинфекция воситалари 
ҳамда тиббиёт буюмлари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлаш; 
— 
харид қилинган дори воситалари ва тиббиёт буюмларини ўрнатилган 
тартибда дорихонага кирим қилиш ҳамда физик-кимёвий хоссасаларига 
қараб сақлаш; 
— 
дори воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналарда мавжуд бўлган дори 
воситалари ҳамда тиббий буюмларнинг турлари ҳамда нархлари тўғрисида 
маълумотга эга бўлиш ва харид қилиш бўйича таклифларни ўрганиш; 
— 
даволаш-профилактика муассасаси бўлимларидан дори воситалари ва 
бошқа тиббий буюмлар учун талабномалар қабул қилиш; 
— 
қабул қилинган талабномалар бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 
амалдаги буйруқлари асосида белгиланган тартибда дори турларини 
тайёрлаш, уларнинг сифатини назорат қилиш, ёрлиқлаш ва тегишли 
бўлимларга тарқатиш; 
— 
шифохонанинг бўлимлари ва хоналаридаги дори воситалари, боғлов 
материаллари, беморлар парваришида ишлатиладиган санитария ҳамда 


418 
гигиена ашёлари, дезинфекция воситалари ва бошқа тиббий буюмларнинг 
амалдаги 
меъёрий 
ҳужжатлар 
талаблари 
даражасида 
сақланиши, 
ишлатилишини назорат қилиш ва йўл қўйилган камчиликларни аниқлаб, 
уларни бартараф этиш чораларини кўриш учун раҳбариятга ахборот бериш; 
— 
тиббиёт ходимларига фармацевтика янгиликлари, дорихонада мавжуд 
бўлган янги дори воситалари ва уларни ишлатилиши ҳақида ахборот бериш; 
— 
даволаш-профилактика муассасаси ва эҳтиёжига кўра дори воситалари 
ҳамда тиббий буюмлар захирасини доимий равишда тўлдириб бориш; 
— 
ихтисосолашган даволаш-профилактика муассаса дорихоналари учун 
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруқларида 
белгиланган тартибда ва етарли миқдорда зардоб дори воситалари ҳамда 
ваксиналар захирасини ташкил этиш; 
— 
даволаш-профилактика муассасаси бўлимларига дори воситалари 
таъминотини сифатли ва юқори маданият билан олиб бориш; 
— 
дорихонада мавжуд бўлган дори воситаларини сақлашда амалдаги 
санитария қоидалари ва меъёрларига ҳамда фармацевтик талабларга риоя 
қилиш. 
Дорихона ишини бошқариш олий фармацевтика маълумотига эга 
бўлган ва мутахассислиги бўйича камида 3 йил ишлаган малакали шахсга 
рухсат этилади. Дорихонага иш ҳажми, иш тартиби ва турига қараб даволаш- 
профилактика муассаса раҳбари томонидан ўрнатилган тартибда иш 
ўринлари ажратилади.Даволаш профилактика дорихонаси ходимларининг 
штат меъёрлари 8 июнь 2016 йил Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 
тасдиқланган “Тиббиёт ва фармацевт ходимларнинг вақтинчалик штат 
меъёрлари” асосида белгиланади. 


419 
ШАҲАР 
ШИФОХОНАЛАРИ, 
МАРКАЗИЙ 
ШАҲАР 
(РАЙОН) 
ШИФОХОНАЛАРИ ДОРИХОНА ХОДИМЛАРИНИНГ ШТАТ МЕЪЁРЛАРИ 
Дорихона мудири – 
фармацевт (провизор) 
1,0 
Шифохонага 1 фармацевт лавозими 
Фармацевт (провизор)-
технолог. Шифохонада 
ўрин-жойга эга бўлган
тегишли бўлимлардан 
талабномаларни қабул 
қилиш, 
дорихона 
ассортиментидаги 
медикаментлар 
ва 
тиббий 
буюмларни 
бериш 
ва 
сифат 
назоратини таъминлаш, 
Дори 
воситалари 
тўғрисида 
ахборот 
бериш учун 
1,0 
Қуйидагича ҳисоб қилинади: 
- 100 акушер ва терапевтик ўрин-жой 
учун
- 80 гинекология, янги туғилган ва чала 
туғилган болалар педиатрия ўрин-жой 
учун 
- 50 хирургик ўрин-жой учун 
Фармацевт (провизор)-
технолог 
кўп 
учрайдиган 
ёзувлар 
асосида 
дорихона 
шароитида 
тайёрланадиган 
дори 
воситалар, 
концентрланган 
эритмалар 
ва 
яримфабрикатлар 
тайёрлаш, 
медикаментлар 
захирасини 
тўлдириб 
туриш учун 
1,0 
100 дан – 300 гача мавжуд барча 
турдаги шифохона ўрин-жойи учун 
2,0 
300 дан ортиқ мавжуд барча турдаги
шифохона ўрин-жойи учун 
Фармацевт (провизор) - 
аналитик 
0,5 
50 дан 150 гача мавжуд барча турдаги
шифохона ўрин-жойи учун 
1,0 
150 дан 300 гача мавжуд барча турдаги
шифохона ўрин-жойи учун 
1,0 
500 дан ортиқ мавжуд барча турдаги
шифохона ўрин-жойи учун ва ҳар 300 
ўрин-жой учун қўшимча 1та лавозим к 
( 300 дан ортиқ ўрин-жой учун) 
фармацевт ассистенти 1,0 
Қуйидагича ҳисоб қилинади: 
- 100 акушер ва терапевтик ўрин-жой 
учун 
- 80 гинекология, янги туғилган ва чала 


420 
Ходимларни ишга қабул қилиш ва ишдан бўшатиш даволаш
профилактика муассаса раҳбари томонидан дорихона мудири билан 
келишилган ҳолда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Дорихона мудири даволаш-профилактика муассасаси раҳбари томонидан 
ўрнатилган тартибда ишга тайинланади ва ишдан бўшатилади, даволаш-
профилактика муассасаси раҳбарияти ҳамда дорихона мудири ўртасида 
моддий жавобгарлик тўғрисида шартнома тузилади. Дорихона мудири 
дорихона ишини ташкил этади ва унинг фаолияти учун жавобгар 
ҳисобланади. Дорихонанинг иш тартиби даволаш-профилактика муассасаси 
раҳбари томонидан ўрнатилган тартибда белгиланади. Фармацевтика 
соҳасида тугалланмаган олий маълумотли бўлган шахсларнинг ва бу соҳада 
ўрта махсус маълумотли бўлган ходимларнинг ишлайдиган лавозимларида 
фармацевтика фаолияти билан шуғулланиши Соғлиқни сақлаш вазирлиги 
томонидан белгиланган тартибда йўл қўйилади. Дорихона ходимлари 
белгиланган тартибда тиббий кўрикдан ўтишлари керак. Ишлаб чиқариш 
хоналари ва иш ўринларида чекиш, овқатланиш, шахсий ҳамда ишга керакли 
бўлмаган буюмларни сақлашга рухсат этилмайди. Раҳбар дорихона 
ходимларига қонунчилик билан кафолатланган меҳнат шароитлари ва 
ижтимоий ҳимоя чораларини таъминлаб бериши керак. 
туғилган болалар педиатрия ўрин-жой 
учун 
- 50 хирургик ўрин-жой учун 
Тез ёрдам станцияси 
фармацевт ассистенти 
1,0 
1 йилда 25 мингдан ортиқ чақирув учун 
Қадоқловчи 
1,0 
Қуйидагича ҳисоб қилинади: 
- 100 акушер ва терапевтик ўрин-жой 
учун 
- 80 гинекология, янги туғилган ва чала 
туғилган болалар педиатрия ўрин-жой 
учун 
- 50 хирургик ўрин-жой учун 


421 

Download 5,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   148   149   150   151   152   153   154   155   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish