10.2. Заҳиралар бўлими ходимлари орасида штатлар ва вазифаларни
тақсимланиши
Заҳиралар бўлимида фармацевт ва қадоқловчилар хизмат қилиб, улар
бевосита бўлим мудири ва муовинларига бўйсинадилар.
Бўлимда фармацевт-технологнинг вазифалари қуйидагилардан иборат:
-бўлимдаги лаборатория ишларини олиб бориш, жумладан, концентрланган
эритмаларини, ярим фабрикатлар, дорихонада ва тез-тез учраб турадиган
рецептлар бўйича олдиндан дорилар тайёрлаш;
-қадоқловчилар ўртасида ишларни тақсимлаб, қадоқланган маҳсулотларни
қабул қилиш;
-товарлар сақлаш хоналарида Давлат фармакопеяси ва амалда тасдиқланган
йўриқномаларнинг талабларига мувофиқ тўғри сақланишини таъминлаш;
-штангласларни дори воситалари билан тўлдириб туриш;
-бириктирилган
даволаш-профилактика
муассасалари
ва
дорихона
бўлимларидан тушган талабномалар асосида товарлар тўплаш;
-дори воситалари ва бошқа тиббий буюмларга буюртма тузишда қатнашиш,
вақтинчалик йўқ бўлган дори воситаларига буюртма тузишда қатнашиш,
вақтинчалик савдода бўлмаган ва янги қабул қилинган дори воситаларининг
ҳисобини олиб бориш;
-дорихонага олиб келинган товарларни қабул қилишда қатнашиб, уларни
сақланиш жойлари бўйича жойлаштиришни ташкил қилиш;
-бўлимда фармацевтик тартиб ва санитария меъёр ва қоидаларига риоя қилишни
назорат қилиб туриш;
Қадоқловчилар эса қуйидаги вазифаларни бажарадилар:
1.
Дори воситаларни қадоқлаш.
406
2.
Товарларни қабул қилишда ва бўлимларга тарқатишда қатнашиш.
3.
Тарозилардан, қадоқлаш ускуналардан тўғри фойдаланиб, уларни озода
сақланишини таъминлаш.
4.
Фармацевт ва фармацевт ассистентларнинг ишлаб чиқаришга доир
кўрсатмаларини бажариш.
Қадоқловчи бажарилган ишнинг сифати ва иш жойининг санитария
ҳолати учун жавобгар ҳисобланади.
Заҳиралар бўлими дорихона омборхонасидан товарларни олиш учун
буюртма-талабнома ёзади. Буюртма талабнома 2 нусхада омборхонанинг
тегишли бўлимлари учун расмийлаштирилади. Таркибида заҳарли, гиёҳвандлик
воситалари ва этил спирти бўлган дори препаратлари учун алоҳида буюртма
талабномалар ҳар ойда режа асосида дорихона омборхонасига, айрим ҳолларда
режадан ташқари шошилинч буюртмалар тузилади.
Заҳиралар
бўлимидан
дорихонанинг
бошқа
бўлимларига
ва
шахобчаларига товарларни талабнома юк-хатига мувофиқ берилади. Талабнома
юк-хати 3 нусхада тўлдирилади. Унинг биринчи нусхаси товарлар ҳисоботига
киритилиб, иккинчиси товарларни қабул қилган ходимга берилади, учинчи
нусхаси эса уларни тарқатган моддий жавобгар шахсда қолади.
Заҳиралар бўлимида қуйидаги хоналар бўлади:
-товарларни қабул қилиш хонаси;
-тайёр дори воситаларини, иссиққа чидамсиз - термолабил дори воситаларини,
минерал сувларни, ҳар хил идишларни, дори воситаларини тайёрлаш, уларни
расмийлаштириш ва беришда керак бўладиган ёрдамчи материаллар, доривор
ўсимликлар ҳамда боғлов материалларини сақлайдиган хоналар.
Айрим дорихоналарни заҳиралар бўлимида лаборатория ва қадоқлаш
ишларини бажариш учун алоҳида хона бўлиб, унда концентратлар, ярим
фабрикатлар тайёрлаш ва қадоқлаш ишлари бажарилади. Уларни бажариш учун
эса ҳар хил кичик механизация воситаларидан фойдаланилади.
407
Заҳиралар бўлимидаги дори воситалари Давлат фармакопеяси талабларига
мувофиқ сақланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |