2. ВАЛЮТА АЛМАШУВ КУРСЛАРИНИНГ КУПЛИГИ
Узбекистон (Туркманистон билан) кенг доирадаги савдо чеклашларидан ва хорижий валютани нозорат килиш воситаларидан фойдаланиб, маҳаллий ишлаб чикарувчиларни Химоя килишга уринаётган, собик иттифок таназзулга учрагач, мустакил бўлган мамлакатлардан биридир. Бу чоралар якинда юз берган глобал ва минтакавий молиявий инкирознинг салбий таъсирини камайтириш имконини берди, лекин шу билан бир вактда улар катта норасмий товар ва валюта бозорларини келтириб чикарди.
Алмашув курсларининг хилма-хиллиги маълум маънода кУпгина ривожланаётган мамлактларга хосдир. Утиш давридаги деярли барча мамлакатлар тизимларни кайта ташкил этиш чогида шу муаммога дуч келди. Уларда коида сифатида кУп ёки кам валюта алмашув курси мавжуд бўлди. Бўлар: Хукумат томонидан белгиланадиган норасмий бозордаги алмашув курси жамоат секторининг барча операциялари ва ҳусусий сектор операцияларининг бир кисми расмий бозорда расмий алмашув курсида, айни пайтда ҳусусий сектор келишувларининг колган кисми яширин бозорда норасмий алмашув курсида амалга оширилди. Накд ва накдсиз пуллар учун турлича алмашув курси монополиячилик банк тизимининг мавжудлиги ва чинакам тижарат банклари йуклигининг бевосита натижасидир.
Паралел алмашув курси хорижий валюта бозори бўлганини ифодалаб, бу давлат томонидан урганилган савдо ва молия чеклашларининг натижасидир. Жорий операциялар ва капитал счетлари бУйича операцияларга Хукумат томонидан кУйилган кенг чеклашларга жавобан кенг микёсли ва узок муддатли норасмий бозорлар вужудга келади.
Бундай чора-тадбирларнинг асосий сабаблари маълум индустриал, ташки савдо ва валюта сиёсати билан боглик. Хукумат баъзи тармоклар ва корхоналар учун кулай шароит яратиб бериш, жумладан, валюта алмашувининг паст ставкаларидан фойдаланишга имтиёз бериш йули билан уларни тўғридан-тўғри ёки билвосита кУллаб-кувватлашлари мумкин. Тарифлар, савдо чеклашлари ва тУсикларнинг мавжудлиги норасмий валюта бозори пайдо бўлиши учун етарли эмаслигини таъкидлаш керак. Экспорт ва импорт операцияларининг иштирокчилари хорижий валютадан эркин фойдаланар эканлар, савдо чеклашлари алмашув курси сегментлашувини келтириб чикармайди. Улар хорижий валютага талаб ва таклифларга таъсир Ўтказса Ҳам операцияларнинг Хар хил турларига гов бўла олмайди. Факат Хукумат сиёсати хорижий валютани сотиб олиш ва сотиш Хажмига микдорий чеклашларни (уни кУпинча меъёрий белгилаш дейишади) белгилаш йули билан турли операциялар Ўртасида чеклашлар барпо килади. Хорижий валютага кондирилмаган эхтиёж яширин бозорни вужудга келтиради, унда валюта киймати айни пайтдаги таклиф билан белгиланади. КУпчилик эътироф этган фикр шуни кўрсатадики, миллий валютанинг Ҳақикий кимматлашуви ва бунинг окибатида яширин бозорда курсининг Ўзгариши ички бозорда Хукуматнинг валюта алмашувини меъёрлаштириши (чеклаши) натижасида девалвация килинган алмашув курси билан пулнинг кадрсизланиши суръати Ўртасидаги фарк кУпаяди. Шу тарика параллел алмашув курслари Хукуматнинг валюта бозорини сегментациялаш ва меъёрлаштириш воситаси билан валютани назорат килиш сиёсатининг кУшимча маҳсулидир.
Одатда, турли алмашув чеклашларини жорий этиш оркали валюта назоратини жорий операциялар счети балансини ташки салбий таъсирлардан Химоя килиш билан билан оклашмокчи бўлишади. Бирок кУп сонли ва Хар хил алмашув курси мавжуд бўлиши биланок жорий операциялар Хисоби сурункали такчиллигининг муҳим омилига айланади. Алмашув курси турлича бўлган шароитда экспортчиларни чеклаш ва импортчиларни кУшимча рагбатлантириш жорий операциялар Хисоби сурункали такчиллигига олиб келади. Айни пайтда яширин бозордаги курсни тижорат алмашув курси билан бир хиллаштириш йули билан алмашув курсларини бозор даражасида бирлаштириш экспортни рагбатлантириш ва импорт тазйикни камайтириш Ҳамда жорий операциялар балансини Хар икки йўналишда яхшилашнинг энг самарали йулидир.
Узбекистонда кУп сонли алмашув курси режимини кувватлашни оклайдиган далиллардан бири шундан иборатки, у пулнинг кадрсизланишини камайтиради, ижтимоий Химоя чораси сифатида хизмат килади. Ижтимоий йўналишдаги ислоҳотларни амалга оширишга киришган давлат учун бу далил кУп сонли алмашув курси фойдасига хизмат килиши ёки хизмат килмаслигини текшириш учун бир неча статистик усуллардан фойдаланилган.
Алмашув курси билан пулнинг кадрсизланиши Ўртасидаги Узаро богликлик анча мураккаб. Кичик иқтисодиётда алмашув курси Ўзгаришидан олдин ички нарх даражаси Ўзгаради. Алмашув курси нархга икки йул билан таъсир килади. Бу товарлар импорти ва инфляция эХтимолининг иқтисодий агентлар томонидан Хисобга олиниши («инфляцион кутулиш»). Лекин алмашув курси Ўзгариши (девалвация) натижасида ички нархнинг кУтарилиши тула бўлмаслиги мумкин. Умуман, ўтказишнинг тулик бўлмаслигига олиб келадиган икки омил мавжуд. Бўлар: а)хорижда талаб катта бўлган, шунга карамай мамлакат ичкарисида ишлаб чикарилаётган ва исътемол килинаётган Ҳамда хорижий товарлар билан бевосита ракобат килмаётган товарлар. Бундай товарларнинг нархи алмашув курси ошгандан кейин бироз кечикиб кутарилади ва ички валютанинг кадрсизланиши ставкасига тула мос келмайди; б) хизмат ва ишлаб чикариш омиллари нархлари кУп Ҳолларда ташки нархларга бевосита боглик бўлмайди.
Регрессион тахлилнинг натижалари валюта алмашув курсини белгилаш сиёсатидаги муайян муаммоларни хал этиш йулларини аниклашда катта аҳамиятга эга. Алмашув курсининг коэффициенти, яъни алмашув курси нархга нисбатан Ўзгарувчанлиги юқорида кўриб чикилган барча моделларда 0,12 дан 0,33 гача ўзгариб туради, бу алмашув курсининг нарх-навога таъсири тулик эмаслигини билдиради. Демак, пулнинг кадрсизланиши суръатини аниклашда валюта биринчи даражали аҳамиятга эга бўлмайди. Бу эса, Уз навбатида, Узбекистонда пулнинг кадрсизланишини тухтатиш учун аввало, пул-кредит сиёсатининг бошка асосий воситаларига таяниш зарурлигини билдиради. ВаҲоланки, алмашув курсига доир сиёсатга эса факат кУшимча восита сифатида карамок керак.
Бу тахлил алмашув курсини эркинлаштиришни аввал бошиданок макроиқтисодий барқарорликни таъминловчи тадбирлар каторига киритишга хеч кандай эхтиёж йук эди, деган фикрни яна бир карра тасдиклайди. Иккинчи томондан, бу алмашув курсини эркинлаштиришни ислоҳотларнинг охирига колдириб бўлмаслигини кўрсатади. Маълум боскичдан бошлаб хорижий валюта яширин бозорининг мавжудлиги иқтисодий усишга борган сари кУпрок салбий таъсир кўрсата бошлайди. Шу тарика Марказий Осиё давлатларининг валюта алмашув сиёсатини тахлил Шаркий Европа мамлакатларининг, шунингдек, Япония ва бошка Шаркий Осиё мамлакатларининг иккинчи жахон урушдан кейинги тажрибасидан келиб чикадиган сабокларнинг тўғрилигини тасдиклайди. Шунингдек, у валюта бозорини боскичма-боскич эркинлаштиришга каратилган, аста-секин амалга ошириладиган чора-тадбирлар бир томонлама туб ислоҳотлар каби хавфли эмаслигини кўрсатади. Боскичма-боскич ёндашиш мамлакатларга бозор институтларининг ва энг муҳими, одамларнинг Ўзгаришларга тайёрлиги асосида аста-секин пайдо бўладиган муаммоларни Хал килиш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |