Sh. Rashidov nomidagi samarqand davlat universiteti inson resurslarini boshqarish fakulteti tarmoqlar iqtisodiyoti kafedrasi


Ўзбекистон Республикасида пуллик хизматларни ривожлантириш кўрсаткичлари таҳлили



Download 2,72 Mb.
bet82/119
Sana09.03.2023
Hajmi2,72 Mb.
#917315
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   119
Bog'liq
УМК Миллий doc

22.2. Ўзбекистон Республикасида пуллик хизматларни ривожлантириш кўрсаткичлари таҳлили

Мустақиллик йилларида хизматлар соҳаси, жумладан, аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш бошқа тармоқлардагига нисбатан барқарор ривожланади. Капитал сиғими юқори бўлмаган ва унча мураккаб бўлмаган технологияларни талаб этувчи хизмат соҳаси тармоқларининг нисбатан юқорироқ суръатлар билан ривожланиши натижасида бу соҳа ичида таркибий ўзгаришлар рўй берди. Бу сифат ўзгаришлари йўналишига, шунингдек, давлатнинг бозор ислоҳотларини жадаллаштиришга қаратилган кўп томонлама иқтисодий сиёсати ҳам таъсир кўрсатади. Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш бўйича қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларнинг қабул қилиниши, бу жараёнларнинг қонуний ўтказилиши, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш, хорижий инвеститсияларни иқтисодиётга жалб қилиш ва хизматлар соҳалари савдо ва умумий овқатланишда, миллий хизматда (молия ва кредитда) мамлакат ҳамда хорижий фирмаларнинг фаолиятини кучайтиришнинг иқтисодий механизмини яратиш бўйича катта ишлар қилинди. Хусусийлаштиришнинг биринчи босқичида маиший хизмат кўрсатиш, савдо объектларининг хусусийлаштирилиши, кўпгина транспорт корхоналарнинг аксиядорлик жамиятларига айлантирилиши хизмат кўрсатиш соҳаси барча тармоқларида хусусий капиталнинг кенг иштирок этишини, бу соҳага бозор муносабатларини кенг жорий қилиш ва рақобат муҳитини яратишни таъминлади.


Рақобат хусусий ва давлат корхоналари, мамлакат ва хорижий фирмалар ўртасида ривожланди.
Маълумки, хизматлар бозорининг ривожланиши талаб ва таклиф механизмлари билан чамбарчас боғланган. Хизматларга талабнинг моддий асоси бўлиб ишлаб чиқариш соҳаси ҳисобланади. Бу, ўз навбатида, қулай инвеститсия муҳитини талаб этади. Саноат ва қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ўсиш хизматларга талаб ўсишини келтириб чиқаради. Иқтисодий қонунларга кўра, бозорда маълум бир вақтда таклиф этилган хизмат ёки товар уларга талаб туғилишига олиб келади. Бундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, республикада хизматлар соҳаси улар таклифига боғлиқ равишда ривожланиб бормоқда. Масалан, ички бозоримизда мобил телефон алоқаси хизматига талаб бу хизматни таклиф этувчи хорижий фирмалар пайдо бўлиши билан юзага келди. Кейинги йилларда таклиф қилинаётган хизматлар доираси ва имконияти кенгайиши билан хизматларга талаб кескин ўсди. Республикада хизматлар соҳаси ривожини ўрганиш учун маълум кўрсаткичлар тизимидан фойдаланилди. Бу кўрсаткичларни таҳлил қилиш хизматлар соҳаси ривожини характерлаш имконини беради.
Ўзбекистонда хизматлар кўрсатиш нисбатан тор соҳани ўз ичига олади. Расмий статистикада савдо, умумий овқатланиш ва қурилишга алоҳида тармоқлар сифатида қаралади.
Соддаликка эришиш учун қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги, балиқчилик ва саноатдан бошқа тармоқларни хизматларга киритамиз.
16-жадвалдан кўриниб турибдики хизмат кўрсатиш соҳасининг ЯИМ даги улуши ўсиб борган. Чунончи, 1993 йилда 40,6% бўлган бўлса, 1999 йилда 43,1% ни ташкил этган.
Аммо бу иқтисодиёт ривожланишининг самардорлигини англатмайди, чунки моддий ишлаб чиқариш тармоқлари ҳиссаси пасайиши натижасида келажакда хизматларга талаб пасайишига олиб келиши мумкин. Тармоқлар бўйича аҳоли даромадларининг ўсиши хизмати кўрсатиши билан банд корхоналар рентабеллигини белгилайди.
1990-1996 йиллар давомида номинал иш ҳақи саноатда 4,6 марта, қурилишда 3,53 мартага, соғлиқни сақлашда 3,94 мартага ошди. Айниқса меҳнат ресурсларининг 40% и банд бўлган қишлоқ хўжалигида аҳоли даромадларининг ошиши хизматлар, хусусан пуллик хизматларга талаб ортиши учун муҳим омилдир. қуйидаги жадвал маълумотлардан кўриниб турибдики, пуллик хизматлар ҳажми 1995 йилга қадар пасайиб борган.
1996 йилдан эътиборан пуллик хизматлар ҳажми ўсиб 2000 йилда 18,6%ни, 97 йилда 21,3%ни ташкил этган. Бу пуллик хизматлар секторида рақобат жараёнлари кучайганлиги, хизматлар таклифи ошганлиги, хусусий сектор ривожланганлиги, аҳоли даромадлари кўпайганлиги умумий иқтисодий вазият яхшиланиб бориши натижасидир.
Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш умумий ҳажмда йўловчи ташиш хизматлари этакчи ўринда туради (34,6). Шунингдек, маиший хизматлар ҳиссаси ҳам юқори бўлган (15,4%). Кейинги йилларда соғлиқни сақлаш, дам олиш ва маданият хизматлари ҳиссаси ўсиб бораяпти. Агар 2000 йилда республикамиз бўйича жон бошига ўртача 12340,2 сўмлик маиший хизмат кўрсатилган бўлса Сирдарёда бу кўрсаткич 4477,4 сўмни ташкил этган, холос. Фақат бу кўрсаткич 7 вилоятдагина умум республика даражасининг 50%идан, Бухоро вилоятида эса 90%идан юқори. Бу борадаги сумма Тошкент шаҳри ҳисобига катта.
Бунга туризм хизмати кўрсатувчи фирмалар, коммунал хизмат корхоналари меҳмонхоналар, аеропортлар, йўловчи транспорти корхоналари йирик шаҳарларда жойлашганлиги, қишлоқ хўжалик жойларида хизмат кўрсатиш корхоналари яхши ривожланмагани ҳам сабаб.
Хизматлар импорти мутлақо янги турдаги хизматлар кўрчсатувчи хорижий фирмалар (интернет, мобил, телефонлар ва х.к) мамлакат бозорига кириши туфайли кескин ошди ва 2000 йилда жами импортнинг 8,7% ини ташкил этди. Жадвал маълумотларидан хизматлар савдоси бўйича мамлакатимиз ижобий натижага эга эканлиги кўринади. Агар туризм ва бошқа хизмат турлари кескин ривожлантирилса, мамлакат валюта заҳираларини янада кўпайтириш учун замин яратилган, қўшимча иш жойлари очилган булар эди.
Таҳлилга якун ясаб, пуллик хизматларни ривожлантириш борасида юқорида қайд этилганидек қатор муаммолар борлигини таъкидламоқчимиз.



Download 2,72 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   119




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish