Ш. Пўлатов Низомий номидаги тдпу ҳузуридаги халқ таълими ходимларини қайта тайѐрлаш ва уларнинг малакасини ошириш ҳудудий маркази ―Педагогика, психология ва таълим технологияси‖ кафедраси доценти, п ф. н. Тақризчилар


Cамарали раҳбарликка хос хислатлар қаторига



Download 2,94 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/144
Sana26.03.2022
Hajmi2,94 Mb.
#511334
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   144
Bog'liq
4.2-Маънавият-замдиректор

Cамарали раҳбарликка хос хислатлар қаторига: 

Стратегик режалаштиришга мойилликнинг кучлилиги; 

Ишчиларни, меҳнат ресурсларини тақсимлаш бўйича мақ­бул ва ўз 
вақтида қарор қабул қилиш; 

Фаолият доирасини кенгайтириш ѐки юксак тартибда меҳнат қилиш 
эвазига ўз масъулиятини оширишга интилиш; 

Фавқулодда шароитда ижодий ва рационал қарор қабул қила олиш; 

Ўз кучига ишонч; 

Ўз ҳуқуқларини англаш ва масъулиятни ҳис қилиш; 

Кези келганда қурбон беришга ҳам тайѐр туриш; 

Мулоқот малакаларини мукаммаллаштиришга интилиш; 

Мураккаб ва инқирозли вазиятдаги жараѐнларни таҳлил этиш ва 
муаммоларнинг ечимларини топа олиш 

Меҳнатга юксак қадрият сифатида қараш ва унга бутун куч-ғайратни 
сафарбар этиш; 

Айбдорни излаш эмас, балки муаммони ҳал этишга интилиш, таваккалдан 
қўрқмайдиган ва мустақил фикрдаги ходимлар билан ишлаш хоҳиши; 

Амалга оширилаѐтган ғоя ва натижаларни ишлаб чиқаришга, жорий 
этишга худди шахсий мулкдек қарашларни киритиш мумкин.
Узлуксиз методик хизмат – ўзаро боғланган ва мақсад – моҳияти жиҳатидан 
ўқитувчиларнинг ДТСда белгилаб берилган талаблар даражасида фаолият 
кўрсатишларини методик асосда тўлиқ таъминлашдан иборат бўлган яхлит 
тизимдир. 
Бизга маълумки, Ўзбекистонда давлат ва уни бошқариш ишлари авлоддан-
авлодга ўтиб сайқалланиб, такомиллашиб келган. Буюк алломалар, давлат 
раҳбарларининг бошқарув ҳақидаги ўгитлари ҳозирги мустақиллик даврида ҳам 
барча раҳбарларга бошқарув ишларида дастуриламал бўлиб келмоқда.


68 
Замонавий раҳбарлик
тўғрисида фикр юрита бориб шуни таъкидлашимиз 
жоизки, раҳбар масъулияти, ўз иш фаолияти бўйича чуқур билимга эга бўлиши, 
малакаси, тажрибаси ҳақида гап кетганда қуйидаги муҳим жиҳатлар санаб 
ўтилиши зарур: 

раҳбарликка мослиги; 

масъулиятни ҳис этиш даражаси; 

садоқатлилиги, мустақилликка бўлган ишончи; 

собиқ тоталитар тузумга муносабати, унинг асоратларидан тўғри хулоса 
чиқара олиши; 

ташкилотчилик қобилияти; 

мустақиллик вазифаларини амалга оширишда халқ билан ўзаро 
ҳамкорликда иш юритиши; 

ўз атрофига соғлом кучларни тўплаши ва уларга таяниши; 

расмиятчиликка берилмаслиги; 

ўз билимини мунтазам ошириб бориши; 

янгича тафаккур тарзига, фикрлар хилма-хиллигига эга бўлиши; 

ўзгалар фикрини эшитиши ва ҳурмат қилиши; 

ўз манфаатини бошқалар манфаати билан уйғун қўйиши. 
Бу фикрлар ҳар бир раҳбар учун кундалик иш фаолиятида ҳаракат 
дастурига айланиши керак. Дарҳақиқат, бошқарув ниҳоятда мураккаб ва 
серқирра жараѐн, шунинг учун, унга чуқурроқ назар ташлаш лозим. Бунда 
бошқарувчи (менежер) фаолиятини ташкил қилишнинг ўзига хос тамойиллари 
мавжуд бўлиб, улардан асосийлари қаторига: 
компетентлилик
– 
билимдонлик, 
касбига 
мослик, 
малакалилик,
тажрибалилик, масъулиятлиликни раҳбарлик фаолиятига сингдириб бориш; 
инсонпарварлик
– ўқувчи, ўқитувчи, ота-оналарга дўстона муносабатда 
бўлиш. Улар ҳурматини жойига қўйиш, эъзозлаш; 
ўз касбини севиш
– ўзига ишонч, оптимизм, ўз фаолиятини маҳоратли 
бошқаришга эришиш; 
прагматизм
– ишнинг пировард натижасини кўра билиш ва унга эришиш, иш 
вақтидан унумли фойдаланиш, барча ички ва ташқи имкониятларни ишга сола 
билиш; 
бошқарувнинг устувор соҳалари
– олдиндан башорат этиш, кўра билиш. 
Режалаштиришнинг ижро механизмини ишлаш; 
конструктивлик
– кучларни мувофиқлаштириш; 
назорат
– ўқув ишини бошқаришларни киритиш мумкин.
Маълумки, республикамизда мактаб раҳбарлари тайѐрлайдиган олий ўқув 
юрти ва махсус факультетлар мавжуд эмас. Раҳбарлик салоҳияти бевосита 
ўқитувчининг мактабдаги иш фаолияти давомида шаклланади. Ундан энг 
аввало билим, тажриба, ўз ишига содиқлик, ташаббускорлик, компетентлик, 
тадбиркорлик, ҳалоллик, талабчанлик, адолатлилик, маданиятлилик ва жамоани 
маълум мақсадга йўналтира билиш кўникмаси талаб этилади.
Ҳозирда замонавий мактаб раҳбари қандай бўлиши керак? Унинг фаолият 
жараѐнлари қандай вазифаларни ўзига қамрайди? Замонавий мактаб 
раҳбарининг асосий фазилатлари, сифатлари ва фаолият қирралари нималарда 


69 
намоѐн бўлади? Мактаб раҳбарининг фаолияти таълим-тарбия жараѐнига 
қандай таъсир қилади? Ушбу саволларга жавоб бериш асосида замонавий 
мактаб раҳбарига хос бўлган асосий фазилатлар, сифатлар ва хусусиятлари 
келтирилади.
Таълим мазмунини сифатли таъминлашда ижодкор мактаб раҳбарининг 
фаолиятини шартли тарзда уч босқичга бўлиш мумкин: 
1. 

Download 2,94 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish