1-боб. ИҚТИСОДИЁТДА ТУБ ЎЗГАРИШЛАР СОДИР БЎЛИБ, ОДАМЛАРНИНГ ЯШАШ ДАРАЖАСИ ВА СИФАТИ ОШДИ
Демократик бозор ислоҳотлари ва иқтисодиётни либераллаштиришни чуқурлаштириш борасида мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар
Демократик бозор ислоҳотларини ва иқтисодиётни либераллаштиришни янада чуқурлаштириш борасида ўтган 23 йилдан ортиқ давр мобайнида катта ютуқлар қўлга киритилди. Бу борада 450 дан зиёд қонун ҳужжатлари ишлаб чиқилди, қабул қилинди ва ҳаётга жорий қилинди. Уларнинг барчаси иқтисодиётни янада либераллаштириш ва модернизация қилишда, дверсификациялаш ва таркибий ўзгаришларни амалга оширишда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиш билан бирга, амалга оширилаётган бозор ислоҳотларининг ортга қайтмаслигининг кафолоти бўлиб ҳам хизмат қилмоқда.
Президентимиз таъкидлаганидек: “Биз ислоҳотларни инқилобий усулда, яъни “шок терапияси” йўли билан амалга оширишдан онгли равишда воз кечиб, тадрижий тараққиёт йўлини танлаб олганимиз туфайли халқимизни қандай оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган иқтисодий ва ижтимоий тўфонлардан асраб қолишга муваффақ бўлдик... Изчил юқори ўсиш суратлари, юртимизда барпо этилган банк-молия тизимининг барқарор ва ишончли фаолият юритиши, иқтисодиётда амалга оширилаётган янгиланиш ва ўзгаришлар, умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш йўлидаги дадил қадамларимиз дунё жамоатчилиги томонидан эътироф этилмоқда” (Концепцияда 4 бет).
Ўтган 22 йил мобайнида мамлакатимизда ЯИМнинг ўсиш суръати, бизнинг ҳисоб-китобларимиз бўйича, қарийб 4,0 баробарни, аҳоли жон бошига ҳисоблаганда эса 3 баробарга яқинроқни, аҳолининг реал даромадлари ҳам 4 баробарни, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш учун йўналтирилган давлат харажатлари 5,5 баробарни ташкил этди.
Бундай ўсиш давом этмоқда. 2014 йил якунларини сарҳисоб қилганда ҳам бунга яеа амин бўлиш мумкин. Мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи тармоқларини ривожлантириш борасида барқарор юқори ўсиш суръатларига эришганлигимиз эвазига катта ютуқларга эришдик.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мамлакатимизни 2014-йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015-йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган мажлисида давлатимиз Президенти Ислом Каримовнинг “2015-йилда иқтисодиётимизда туб таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, модернизация ва диверсификация жараёнларини изчил давом эттириш ҳисобидан хусусий мулк ва хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиб бериш – устувор вазифамиздир” мавзусидаги маърузасида “Мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти 8,1 фоиз, саноат ишлаб чиқариш ҳажми 8,3 фоизга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши 6,9 фоиз, капитал қурилиш 10,9 фоиз, чакана савдо айланмаси ҳажми 14,3 фоизга ошди. Ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг қарийб 70 фоизини юқори қўшимча қийматга эга бўлган тайёр товарлар ташкил этди. Истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ҳажми 2014-йилда 9,4 фоиз, шу жумладан, озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 8,7 фоиз, ноозиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 10 фоизга ўсди. Инфлация даражаси йил якунлари бўйича 6,1 фоизни ташкил этди. Бу прогноз кўрсаткичларига нисбатан сезиларли даражада пастдир”2, деб таъкидлади.
Буларнинг ҳаммасига иқтисодий-ижтимоий соҳаларда амалга оширилаётга ислоҳотлар самарасидир. Бундай ютуқларга эришишимизда пухта ўйланган “ўзбек модели”нинг ҳаётийлиги ҳам катта роль ўйнамоқда. Мустақиллик йилларида иқтисодий-ижтимоий ҳаётимизда эришган ютуқларимизга қуйидагиларни киритиш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |