Ижтимоий муҳит – бу инсоннинг яшаши ва ишлаши учун уни ўраб турган ижтимоий, моддий ва маънавий шарт-шароитлар. Ижтимоий муҳит бевосита инсонни қуршаб олган оила, меҳнат, ўқув ва бошқа гуруҳлардан иборат. Ижтимоий муҳит шахснинг шаклланишига ва ривожланишига ҳал қилувчи таъсир кўрсатади. Айни вақтда инсоннинг ижодий фаоллиги, фаолияти таъсирида ижтимоий муҳит ўзгаради, бу ўзгаришлар жараёнида одамларнинг ўзлари ҳам ўзгаради.
Жамиятда, фуқаролар ўртасида вужудга келаётган муайян муносабатларни, ижтимоий аҳамиятга эга масалаларни ҳал этишда бунга ваколатли бўлган давлат ва жамоат ташкилотларининг бир ўзи ҳаракат қилиши кутилган самарани бермаслиги мумкин. Аксинча, бир неча ташкилотларнинг, яьни фуқаролик жамиятининг барча институтлари биргаликда, ижтимоий ҳамкорлик асосида ҳаракат қилиши кутилган натижаларга эришишга катта имконият яратади.
Бугунги кунда ижтимоий ҳамкорлик муносабатлари турли давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари, фуқаролик жамияти институтлари, тадбиркорлик субъектлари ўртасида кенг қўлланилиб келинмоқда.
Инсон салоҳиятининг ривожлантирилиши аввало оила, мактабгача тарбия, мактаб, мактабдан кейинги касб-ҳунар коллежлари ёки академик лицейлар ҳамда олий таьлим, олий таьлимдан кейинги таьлим ҳамда жамиятда қарор топган бошқа ижтимоий институтлар фаоллигини ошириш орқали амалга ошириш мумкин.
Инсон салоҳиятини ривожлантиришда оила-маҳалла-таълим муассасалари ҳамкорлигини ташкил этиш ва бу ҳамкорлик орқали ҳар томонлама ривожланган авлодни тарбиялашда оилалар, ота-оналар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг таълим муассасалари билан ҳамкорликда олиб борадиган фаолиятини тизимли йўлга қўйиш, фарзанд тарбиясида давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда жамоатчилик фаоллигини оширишга эришиш мумкин.
Ҳамкорликда амалга ошириладиган асосий вазифаларқуйидагилардан иборат:
- таълим-тарбия жараёнига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш юзасидан таклифларни белгиланган тартибда тегишли давлат органларига киритиш ва б.
- оила-маҳалла-таълим муассасалари ҳамкорлигини яхшилашга доир услубий асосларни яратиш;
- оила, умумтаълим мактаблари, ўрта махсус касб-хунар таълим муассасалари ва маҳалла ҳамкорлигининг аниқ самарасини таъминлаш;
- ота-оналар орасида фарзандлар тарбиясидаги конституцион масъулияти ва мажбуриятини англатиш бўйича мунтазам тарғибот олиб бориш;
- таълим муассасаларидаги таълим-тарбия сифатини ўрганиш, ўқувчиларга билим олиши ва касб-ҳунар эгаллаши учун ҳар томонлама кўмак бериш;
- ўқувчи ёшлар онги ва қалбига ватанпарварлик, инсонпарварлик, келажакка ишонч ва интилиш, меҳнатсеварлик, бунёдкорлик, маърифатпарварлик каби фазилатларни сингдириш, уларда фаол гражданлик позицияси ва мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлашга эришиш.
Демак, давлат ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари ўзаро ҳамкорлиги асосида инсонга инвестиция киритиш, бу унинг салоҳиятини ошириш имконини беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |