Биринчиси- бозор тамойилларига асосланган кучли иқтисодиёт. Иккинчиси-аждодларимизнинг бой меъроси ва миллий қадриятларга асосланган кучли маънавият”,дейди .Ш.М.Мирзиёев.
“Бугун хаёт янгича фикрлаш ва ишлаш, миллий ”, “Ақл марказлари”ни шакллантиришни талаб этмоқда.Шу маънода,маънавият ва маърифат,тараққиёт стратегияси, Ислом цивилизацияси маркази ва бошқалари ташкил этилди.
Ҳар бир инсонга ўз меҳнатининг самарасини кўриш завқлидир. Олимлар устозлар ўқитувчилар ўзлари етиштирган шогирдларидан натижасини кўриб доимо завқланадилар.
Инсон ўз миллатининг бир кўриниши бўлиб одамлар бизга баҳо берганда,улар бизга эмас,миллатимизга баҳо бераётган бўладилар .Агар сен ҳурмат қозонсанг,сенинг миллатинг ҳам ҳурмат ва эҳтиром қозонади,сенга қараб сенинг миллатингни улуғлайди. Ўз миллатингни улуғламоқчи бўлсанг,аввало ўзинг улуғ бўлиш қоидасига амал қилгин деган ривоят бор. Президентимиз улуғ олийжаноб ишларни халқимиз миллатларимиз учун қилмоқда. Спорт ва фан олимпиадаларида Баҳодир Жалоловга ўхшаган Сурхондарёлик ва бошқа ёшларимиз миллат Ватан довруғини дунёга танитмоқдаку Президентимизнинг ёрдам ташаббуси билан.
“Ёшлар бизнинг таянчимиз эзгу ишларимиз давомчисидир”Ш.М.Мирзиёев.
Буюк улуғ кучли қудратли миллатнинг севимли фарзанди бўлиш учун, инсоннинг ўзи буюк бўлиши учун, доимо интилиши керак. Инсон маънавияти ҳеч қачон бозорга дўконга пулга сотилмаслиги ва ташланмаслиги керак. Ижод- илм аҳлига олим устоз ўқитувчи зиёлийларга катта юқори эътибор янада кучайиши зарур.
Жамиятни қутқариш учун, аввало,китобни қутқариш керак. Президентимиз китобхонлик маданиятини ошириш борасида олиб бораётган одилона улуғ сиёсатини тўғри ҳаққоний оламшумул иш деб аъло даражада баҳолайман доимо қўллаб қувватлаб тарғибот ва ташвиқот қилиб барча ёшдаги инсонларни китоб газета журнал ўқишга телевизор орқали янгиликларни кўришга чорлаб қоламан.
Инсоният тарихи сўзларга муҳрлангандир. Сўзларда инсониятнинг бутун билими,қобилияти онг-тафаккури,ҳаёти яшаши ишлаши обрў-эътибори мужассамлашган. Сўз инсоният босиб ўтган барча йўлларни худди маёқ сингари ёритиб туради.Бир томчи сув бутун денгиз ҳақида маълумот бергани сингари битта сўз бутун бир халқ миллат ҳақида маълумот бериш қудратига эгадир,яхши сўз қалб кўнгил юрак дард жони кони ва озуқасидир.
“Қахрамонлар-мардлар-орамизда яшайди”деган гап бежизга айтилмаган. Мард инсонлар,қайси соҳада ишламасин,улар ном от,зот шон- шуҳрат машҳур бўлиш учун эмас,балки ўз ишини чин юракдан қалбдан меҳр бериб,фидойиларча бажарадиларки,уларнинг ана шу эзгу амали жасорати кўпчиллик учун чиннакам ибратга айланади. Президентимиз барчамизга устоз ибрат намуна мактабини яратиб бериб тажрибада кўрсатмоқда рахмат айтиб рози хурсанд бўлиб ташаккур билдирамиз. Президентимиз инсон хаётда ким бўлишидан қаътий назар,ёки у неча йил умр кўргани билан эмас,элу-халқига,миллатига юртига Ватанига теккан нафи,давлатига келтирган фойдаси,инсонларга кўрсатган яхшиликлари ёрдами билан баҳоланар экан, халқи орасида, деган фикрлари айни хақиқат.
Давлатимиз раҳбари –“Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун ” деган тамойил асосида халқимиз ҳаётини яхшилаш,ҳудудларни обод қилиш аҳолига арзон қулай сифатли чиройли ховли уй- жойларни қуриб бериш вазифасини раҳбарлар зиммаларига юклаган.Одамларга муносиб қулай яхши турмуш шароити яратиш барча бўғиндаги раҳбарларнинг асосий вазифаси бўлиши зарур.Бунинг учун барчамиз ҳамжиҳатликда виждонан ишлашимиз керак деган.Ш.М.Мирзиёев.
Маънан бой инсон халқни ҳам бойитади- Президентимиз ана шундай олийжаноб инсонлигидан фахрланамиз. Президентимиз ўқитувчилар ойлик маошини 1000 АҚШ доллари миқдоригача ошириш,уларнинг ижтимоий мавқейини юксалтириш масаласига тўхталиб ўтган эди.Узоқни кўзлаган ҳар қандай режанинг асосини сифатли таълим ташкил этади.Хитой мутафаккири Конфуций-“Агар режангиз бир йиллик бўлса шоли экинг,ўн йиллик бўлса дарахт экинг, юз йиллик бўлса болаларингизга таълим- тарбия беринг”, деб таъкидлаганку бу борада Президентимиз ёшларни ўқитиш масаласига жиддий эътибор қаратмоқдалар. “Имконият яратилса, ўқийман ”, дейдиган эмас,”Ҳар қандай вазиятда ҳам билим олиш ва ривожланишга интиламан”,дейдиган йигит-қизларимиз сафи кенгайиши учун ҳаммамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз керак.Бу борада олимлар, устозлар,ўқитувчилар доимо Президентимизнинг ишончини оқлашга тайёрмиз ҳамда хизматдамиз.
Мустақиллик-ер юзидаги миллатлар орзу қиладиган,лекин ҳамма етавермайдиган улуғ туйғу,бебаҳо неъмат.Инсон тафаккуридаги бош мақсад, бу-озодликдир.Фақат озод инсон,эркин жамият буюк мақсадлар билан яшайди. Мустақиллик инсон ҳуқуқи билан уйғун тушунча.Бу икки тамойилни ҳеч қачон бир-биридан ажратиб бўлмайдику.
“Янги Ўзбекистон”-бугунги Ўзбекистон-кечаги Ўзбекстон эмас.Бугунги халқимиз хам кечаги халқ эмас.Одамзот орзу-умид, хавас ва яхши холис ният мақсад билан яшайди.Тўкис хаёт кечиришни истайди ва хохлайди.Бу тўкислик орзу хавас ният мақсад эса ховли уй-жойга ҳам боғлиқ,ўз ховли уй-жойингда,ота-она,фарзандлар,неваралар даврасида яшашнинг илмий иш,изланиш ғоя,таклиф,тавсия,фикр бериш сўз айтишнинг янгилик яратишнинг ҳам ўз гашти бор. Юртимизда аҳолини уй-жой билан таъминлаш бўйича ишлар амалга оширилмоқда.
Ислоҳот инсонни уйғотади-эҳтиёж шижоат ташаббус билан янгилик сари интилиб яшамоқдамиз.Конфуций “Маърифатпарвар ким”деган ”Жуда доно ва билим олишни ёқтирадиган,ҳаттоки лавозими қуйи кишидан ҳам маслаҳат сўрашни уят деб билмайдиган одам ”, деб жавоб берган. Маърифатпарвар шахс,у ўзининг барча ҳаракатларини жамият манфаатлари билан уйғунлаштира олади, Ҳалол тоза даромад топиш йўлларини ахтаради, жиноятчилк кўчаларига киришдан ор қилади.
Ўзбекистонда ўз хаётини умрини бутун борлиғини қобилиятини илм-маърифат билан безаган инсонлар олимлар устозлар, ўқитувчилар жудаям кўп. Юртимиз тараққиёти,ғайрат-шижоатли,ташаббускор зиёлийлар қўлида уларга Хурматли Президентимиз томонидан имкониятлар яратиб берилмоқда шукур қилиб,шукурона айтиб рози бўлиб яшамоқдамиз,ишламоқдамиз. Давлатимиз раҳбари Ш.М.Мирзиёевнинг “Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз” деган пур маъно сўзларидан ҳар куни қувониб севиниб ҳаракат қилиб орзу-умид хавас ният мақсадлар билан рахмат айтиб шукур қилиб яшаб ишлаябмиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |