Мустақиллик - эзгу ниятларимиз, буюк мақсадларимиз рўёби йўлида қудрат манбаидир.
“Ҳеч ким ҳеч қачон унутмаслиги керак, қанчалик қийин бўлмасин, қанча маблағ пул ва ҳаражат талаб этилмасин, Ўзбекистоннинг биронта фуқароси, четга ташлаб қўйилмайди. Ш.Мирзиёев.
Давлатимизда - тинчлик, ҳамкорлик, ижтимоий тенглик принципларига асосланиб, фаолият олиб борилмоқда. Инсон бугунги ва эртанги кунига ишониб суяниб таяниб умид билан яшамоқда.
“Илмдан ўзга нажот йўқ ва бўлмағай”, Имом Бухорий ҳикмати. Президентимиз ўз чиқишларидан бирида, “Курашга тайёрланган, курашган одам ютади” деган эди. “Ўқув қайда бўлса, улуғлик бўлур, билим қайда бўлса, буюклик бўлур”. Юсуф Хос-Ҳожиб.
Яхши инсонлар ерда қолмайди, бу муқаддас Ватанда инсон азиздир. Олимлик, ўқитувчилик, устозлик оналикдир. Устоз азиз ном, юксак мақомдир. Инсон унингсиз ҳеч бир ютуққа эриша олмайди. Устоз инсонга барча соҳада касб-ҳунар ўргата олган муътабар зотдир. Донишманд айтганидек, “Инсонга нондан сўнг мактаб ва устоз зарур” деганди. Мактаб ва устоз келажак авлодни тарбиялаб илмли қилиб, вояга етказади. Сабр, тоқат бу –инсонни оғир кунларга чидашигина эмас, яхши кунларга интилиши ҳамдир.
Жорж Байрон айтганидек, “Ким юртини севмаса, у ҳеч нарсани севаолмайди”. Унинг кўнгли ҳеч бир муҳаббат туйғусидан ларзага келмайди. На онага муҳаббат, на ёрга бўлган-ишқ, на фарзандлар севгиси унинг дилини, қалбини, кўнглини ёрита олмайди деган эди.
Инсон уйининг чироғи доимо ёниб туриши ва ўчмаслиги керак. Инсон капиталини ривожлантириш зарур.
“Барча ишларимиз замирида халқимизни рози қилиш мақсади мужассам. Бунинг учун ҳамма имкониятларни ишга соламиз”. Ш.Мирзиёев.
Ютуқлар ўзимизники, муаммолар хато - камчилик, етишмовчилик, мухтожлик ҳам, мақтаниш керак эмас, ўзбек миллатига хушомад қилиш, мақтаниш, пахта қўйиш, мақташ, тил ёғламачилик, кўзбўямачилик асло ярашмайди, паст кетмаслик керак умуман олганда халқнинг инсонларнинг оғир-қийин муаммоларини, армон, орзу - хавасларини зудлик билан қонун-қарор, фармон асосида хал қилишга эътибор қаратиш шарт зарур ва халқнинг дуосини олиш керак.
Мамлакатимиз Конституциясида -“Давлат ўз фаолиятини инсон ва жамият фаравонлигини кўзлаб, ижтимоий адолат ва қонунийлик принциплари асосида амалга оширади”. Ҳамда илтимоснома, таклиф, тавсия ғоя, ариза - шикоятлар қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши шарт деб ёзилган. Халқ инсон учун ўта зарур муҳим керак долзарб муаммолардан ва масалаларни кўриб чиқилиши, миллий тажриба, халқаро амалиёт ва янги Ўзбекистон нормалари асосида амалга оширилиши ва сўзсиз бажарилиши шарт, давлатнинг обрўси ва ишончи учун, қатъий фикр, мустаҳкам позиция орқали халқ ишончини оқлаш керак ва муаммоларни ҳал қилиб бериш, мансабдор шахсларга нисбатан жарима жазо қўллаш керак. Уларнинг барчаси ўз фойдасига ишлайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |