“Пайғамбаримиз-Ростгўй, тўғри сўзли, хақиқатгўй, адолатли омонатдор тижоратчи жаннатда пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан бирга бўлади”. И.Термизий.
Иқтисодий тафаккур-меҳнат қилиб, бой бўлиш ва яхши хаёт кечириш омили. Давлат ва халқ ўртасидаги муносабатлар шаффофлигини таъминлаш керак. Инсон ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимояси мавсумий тадбир эмас
“Ўқиб-ўрганилган ҳар битта ҳунар, Ҳунармандга бир кун фойда келтирар”. Н.Ганжавий.
Пайғамбаримиз “Чинда Хитойда бўлса ҳам, илмни излаб топиб, эгаллангиз. Зеро, илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”. “Фарзандларингизга замонасининг илмларини ўргатингиз.”. Хазрати Али.
Айбларни ёпгувчи саттор бўлгайсен,
Қалбларни топгувчи ғамхўр бўлгайсен,
Аллоҳ ризолигини тиласанг, эй дўст,
Эл халқ бирла адабда хушёр бўлгайсен. А.Ғиждувоний.
“Ўз болангизни, ўз уйингизни, ўз Ватанингизни кўз қорачиғидек асранг.” Ш.Мирзиёев.
Ниятимиз адолат, амалларимиз савоб, интилганимиз илм бўлсин.
“Энг катта бойлик-бу ақл-заковат ва илм, энг катта мерос-бу яхши тарбия, энг катта қашшоқлик- бу билимсизликдир.” Ш.Мирзиёев.
“Токи ўз йўлимиз билан бормас эканмиз, яшаб қола олмаймиз. Агар муваффақият қозонмоқчи бўлсак, факат ўзимизга ишонишимиз зарур. Истедодли инсонлар мамлакатнинг бебаҳо бойлигидир. Биз билим олишимиз ва билимга асосланган дунёнинг бир қисмига айланишимиз керак. Агар сиз иқтисодий ривожланишни истасангиз, қўшнилар билан жанжал қилиш эмас, савдо-сотиқни ва алоқаларни кучайтириш лозим. Агар ташкилот ёки корхона нотўғри бошқарилса хам, хамма ақилли ва салохиятли ҳодимлар қочиб кетади. Агар муваффақиятнинг ягона формуласи бўлса, у тинимсиз ўқиш, ўрганишдир-Билимсизлик-инсоният учун энг қоронғу тун. Ҳокимятни ўз шаҳсий манфаати қуролига айлантириш борасида инсоннинг ихтирочилиги деярли чексиздир. Эслаб қолинг ер бизнинг шарафимизга айланишдан тўхтаб қолмайди.” Сингапур Бош Вазири Ли Куан Юнинг фикрлари.
Учинчи ўйғониш куртаклари-Илмни ривожлантириш, билим олишга эътибор, таълим-тарбияни барча саъй-харакатларнинг марказий масаласи сифатида тушуниб юритилаётган сиёсат бугунги Янги Ўзбекистоннинг айнан янгиланиш сиёсатидир. Боболаримиз таълимни-тарбиядан ҳеч қачон ажратмаганлар.
“Давлатимиз раҳбари мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, барча янгилик ва ўзгаришлар, ҳалқимизнинг тақдири ва келажаги ягона бир омилга боғлиқ эканига эътиборимизни қаратиб, “Демократик ислоҳотлар йўли биз учун яккаю ягона энг тўғри йўлдир. Бир ҳақиқатни ҳеч қачон унутмайлик- биз буюк тарих, буюк давлат, буюк маданият яратган халқмиз. Биз хеч қачон меҳнатдан қочмайдиган, қийинчиликлардан қўрқмайдиган, адолатни қадрлайдиган, азму шижоатли буюк халқмиз. Янги Ўзбекистонни мард ва олийжаноб халқимиз билан албатта бирга қурамиз.”. Ш.Мирзиёев.
“Ўқитувчи ва мураббийлар-Янги Ўзбекистонни барпо этишда катта куч, таянч ва суянчимиз. Дарҳақиқат, миллионлаб фарзандларимиз қалбига илм-фан, зиёсини сингдириб, уларни эл-юртга муносиб инсонлар этиб тарбиялаётган захматкаш ва олийжаноб устозларимизга хар қанча тақсинлар айтсак арзийди.” Ш.Мирзиёев.
Do'stlaringiz bilan baham: |