,,Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш одамийликнинг энг олий мезонидир”. Ш.М.Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Президенти.
Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устун,
,,Бу муқаддас Ватанда азиздир инсон”.
Инсон манфаатларини таъминлаш учун, аввало, одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, уларнинг дарду ташвишлари, орзу - ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак.
Инсон, унинг ҳаёти, озодлиги, шаъни, қадр - қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқ ҳамда эркинликлари муқаддас саналиб, улар давлат томонидан кафолатланади.
“Эркин ва фаравон, демократик Ўзбекистон давлатини мард ҳамда олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз”. Ш.МИРЗИЁЕВ.
Халқимиз рози бўлса, ишимизда унум ва барака бўлади.
Халқ биздан рози бўлса, Яратган ҳам биздан рози бўлади.
,,Олимлик Аллоҳ нурини солган улуғ бир мартаба. Бу мартабадан жамиятнинг бутун вужудига нур зиё таралади” Ш.МИРЗИЁЕВ
Олим – ойга, обид - юлдузга ва осмонга ўхшатилган.
Кимки етти кун олим кишига хизмат қилса, Аллоҳга етти йил хизмат қилган билан тенг бўлади. ҲАДИС.
Олимларни ҳақоратлаган балога йўлиқади. Машҳур олим, мухаддис аллома Абул Қосим ибн Асокир илм - зиё аҳилларига одобсизлик қилувчи, ранжитиб, хафа қилиб, кўнглига, дилига, қалбига озор етказса, ёрдам, эътибор, кўмак бермаса қўллаб – қувватламаса, эшитиб, ўқиб тингламаса, дардига, армонига дармон бўлиб ҳимоя қилмаса ундайин кишиларни огоҳлантириб: ,,Ким бирор олимни ҳақорат қилса, Аллоҳ таоло ушбу кимса қалбининг ўлими билан балога гирифтор қилади”,деган.
Муҳаммад аллайхиссалом ,,Уламолар, олимлар Пайғамбарларнинг меросхўрларидир” деган.
Илм – фан соҳасида фидокорона меҳнат қилаётган олимларимиз фаолиятини ҳар томонлама қўллаб - қувватлайлик. Илм фанни ва олимларни ҳар томонлама қўллаб - қувватлаш давлатимизнинг устувор вазифаларидандир. Илм - фанни янги босқичга кўтариш замон талабидир.
“Илм - фан билан шуғулланиш, янги кашфиёт ва ихтиролар қилиш игна билан қудуқ қазишдек гап. Баъзан биттагина илмий кашфиёт мамлакатни бутун дунёга машҳур қилиши мумкин. Илм аҳлига шарт - шароитлар яратиш ва уларни рағбатлантиришга алоҳида эътибор берайлик” Ш.Мирзиёев.
Ўқитувчи ҳамда мураббийлар дунёдаги энг улуғ ва шарафли касб эгаларидир. Ўқитувчи – соғлом ва баркамол авлод тарбиячиси. Ўқитувчи-илм ва маърифат, таълим ва тарбия фидойиси. Ўқитувчи ва мураббийлар ҳаётимиз боғбони, умримиз чароғбонидир.
Ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ҳамда садоқат туйғусини сингдириш йўлида ўқитувчи ва мураббийларнинг хизмати беқиёсдир. Ўқитувчи ва домлаларнинг машаққатли ҳамда масъулиятли меҳнатини ҳар тарафлама рағбатлантирайлик. Ўқитувчи ва мураббийлар тимсолида эл - юртимизнинг келажаги, ҳаёт-мамотини ҳал қилувчи, таълим ҳамда тарбия соҳасига бамисоли жон бағишлаётган қудратли кучни кўрамиз. Тарбия - буюк неъмат, у киши тақдирини белгилайди.
Илм олимга омонатдир, у олган илмини бошқаларга ҳам етказиши шарт. Мусулмон олими Ибн Рушид умри давомида икки кеча китоб ўқимаган экан. Бири уйланган ва иккинчиси отаси вафот этган кеча. Бошқа пайт доимо китоб ўқиган, китоб ақл малҳами бўлган. Китобда, иморатда, бинода, уйда, дарахт экканда, комилликда қолади инсоннинг қилган яхшилиги.
,,Муваффақиятим, қўлга киртган барча ютуқларим, ғалабам, ўзгариш, янгилик, юксаклик юқори чўққига эришиш, даража, обрў, мартаба, мансаб, курси, ҳурмат, эътибор, шон - шухрат, олимлик, комил инсон бўлиш, фақат меҳнат қилиш орқали интилиш, ҳаракат, сабр - тоқат билан шукр қилиш Аллоҳга боғлиқ. Унгагина таваккал қилдим. Унгагина қайтаман”. ҲАДИС.
Юқоридаги барча улуғ ғояларингиз фикр ва эътиборларингиз, алломаларимизнинг ўчмас таълимотларида инсонни, олимларни, устозларни қадрлаш, эъзозлаш, ҳимоя ва муҳофаза қилиш, бош масала ва давлат сиёсати даражасига олиб чиқаётганингиз бизларга ҳақиқий устозлик, меҳрибонлик қилиб олимлигингизни юксаклиги билан бизларга ибрат намуна бўлиб йўл кўрсатиб келмоқдасиз. Биз сиз билан доимо фахирланамиз. Муаллимнинг бахти мамлакатимизда ўқитувчиларнинг обрў - эътибори ва мақомини кўтариш, уларни ортиқча қоғозбозликлардан халос этиб, ўз устида кўпроқ ишлаши ва изланиши учун шароит яратиш, интилишларини муносиб рағбатлантиришга эътибор сизнинг ғамхўрлигингиз орқали кучайди. Натижа педагоглар эришаётган ютуқларда ўз ифодасини топмоқда.
Мен 1964 - йил 3 - октябрда Шеробод туманидаги У.Туропов номли фермерлар уюшмаси, Бойбулоқ маҳалласи, Пахтакор қишлоғида сувчи деҳқон оиласида туғулганман. Дангали мард инсонман, қўлим, кўнглим очиқ, сахийман, меҳмондўстман манманлик йўқ менда, мен туғулиб ўсган қишлоқларнинг аҳволи яшаш турмуш тарзи халқнинг, яъни Пахтакор, Боботепа, Бойбулоқ, Чорвадор, Гиламбоп, Ғўрин, Лайлаган, Чағатой, қишлоқларида аҳоли пахта - ғалла чорва, боғдорчилик, томорқа ишлари билан шуғулланиб келишади.
Одамлар узоқ йиллардан буён орзу -ҳавас ният ва мақсад билан кутиб умид қилиб ишониб яшаб келмоқда. ,,Обод маҳалла,, ,,Обод қишлоқ,, ,,Обод кўча,, йўл, гузар, ҳудуд, ободонлаштириш, ,,Маҳаллабай тизими,, ,,Яшил ҳудуд,, газ, свет, сув, кўмир, боғчалар, кутубхоналар, дам олиш масканлари, бозорлар, дўконлар, ҳаммом, ошхона, сартарошхона, тикувчилик, гўзаллик салони, почта - алоқа, болалар ўйингоҳи, мактаблар, амбулаториялар, дала шийпонлар эл хизматида. Автобуслар қатнови йўлга қўйилган, йўллар, кўчалар равон бўлиб бормоқда.
Халқни рози, хурсанд қилиб кайфиятини кўтариш учун етарли даражада шароит имконият ёрдам берилаяпти, туман марказидан анча узоқда жойлашган томорқаларни сув билан суғориш энг оғир муаммолардан бири эди. Эндиликда сув муаммоси ҳал этилиб, кўпчилик анор кўчатини экиб, мўмай даромад олмоқда.
Юқоридаги қишлоқлар адирликнинг чўл тагида қумликда пастки томонида жойлашган унга яқин ҳудудлардан, Сурхон – Шеробод магистрал канали қурилган ва аҳоли томорқаларини сув билан етарли даражада таъминлаб келмоқда.
,,Одамларимиз ҳам, меҳмонлар ҳам йўлга қараб давлатга баҳо беради. Йўллар яхши бўлса, халқимиз рози бўлади. Шунинг учун бундай сифатли йўлларни ҳудудларда ҳам қуриш, қишлоқ йулларини ҳам ўзгартириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |