Т/р
|
Тадбирларноми
|
Бажа-риш муд-дати
|
Бажарил-
ганлигитўғрисида-ги назорат
белгиси
|
Қарши шаҳар туманлараро фуқаролик ишлари бўйича суди
|
|
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг жойлардаги бошқармалари (Қашқадарё вилояти Адлия вазирлиги) ҳузурида талабаларни амалиётни ўташ бўйича умумий кўникмалар ҳосил қилиш мақсадида амалиёт раҳбарлари томонидан “мулоқот” шаклида йиғилиш ташкил этилганлиги ҳамда талабаларни амалиёт дастури билан таништирилганлиги.
|
24.06.2019
|
|
|
Фуқаролик ишлари бўйича судларда иш қўзғатиш асослари, аризанинг мазмуни, аризанинг ва унга илова қилинадиган ҳужжатларнинг кўчирма нусхалари, аризага илова қилинадиган ҳужжатлар, аризани иш юритишга қабул қилиш тўғрисидаги масалани ҳал этиш муддатлари, аризани иш юритишга қабул қилишни рад этиш асослари, аризани қайтариш асослари билан атрофлича танишиб чиқиш ҳамда амалий кўникмалар ҳосил қилиш.
|
25.06.2019
|
|
|
Фуқаролик ишларини суд муҳокамасига тайёрлаш: ишни суд муҳокамасига тайёрлаш муддатлари, ишни тайёрлаш тартибида тарафларни сўроқ қилиш, судьянинг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатлари, ишни суд муҳокамасига тайинлаш ҳамда судья ёрдамчисининг ишни суд муҳокамасига тайёрлаш бўйича ҳаракатларини ўрганиш ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш.
|
26.06.2019
|
|
|
Суд муҳокамаси жараёнида қатнашиш: фуқаролик ишларини кўриш ва ҳал қилиш муддатлари, суд мажлисини очиш, суд мажлисида раислик қилувчи, суд мажлиси залидаги тартиб, суд процесси иштирокчиларининг келган – келмаганлигини текшириш, таржимонга унинг вазифаларини тушунтириш, ишда иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини тушунтириш, ишда иштирок этувчи шахсларнинг суд мажлисига келмаганлиги оқибатлари билан яқиндан танишиш.
|
27.06.2019
|
|
|
Суд мажлиси давомида суд мажлиси баённомаларини юритишнинг умумий асослари билан танишиб чиқиш. Баённома мазмуни, баённома тузиш ва баённома юзасидан фикр – мулоҳаза билдириш тартибини ёритиш.
|
28.06.2019
|
|
|
Фуқаролик ишлари бўйича судларда сиртдан иш юритиш тартиби билан танишиб бориш. Сиртдан иш юритиш асослари, судга келган тарафнинг ҳуқуқлари, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорининг мазмуни, сиртдан қабул қилинган ҳал қилув қарорини бекор қилиш асослари билан атрофлича танишиб чиқиш.
|
01.07.2019
|
|
|
Биринчи инстанция суди ажримларининг мазмуни билан танишиб чиқиш: суд ажримини чиқариш, ажримнинг мазмуни, ажримни ижро этиш, суднинг хусусий ажрими (қарори), ажримнинг кўчирма нусхаларини тарафлар ва ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга юбориш тартиби билан танишиб чиқиш.
|
02.07.2019
|
|
|
Суднинг ҳал қилув қарорини қабул қилиш юзасидан амалий кўникмаларни бириктирилган амалиёт раҳбари ёрдамида шакллантириб бориш: ҳал қилув қарорини қабул қилиш, ҳал қилув қарорини қабул қилишда ечиладиган масалалар, ҳал қилув қарорининг мазмуни ҳамда унинг ижросини таъминлаш бўйича кўникмаларни шакклантириш.
|
03.07.2019
|
|
|
Ишда иштирок этувчи шахслар томонидан исботлаш ва далилларни тақдим этиш мажбурияти, далилларни таъминлаш, далилларни таъминлаш тартиби, далилларга баҳо бериш тартибини ўрганиб чиқиш.
|
04.07.2019
|
|
|
Фуқаролик ишлари билан боғлиқ харажатлар хақида атрофлича маълумотга эга бўлиш: суд харажатларининг турлари, даъвонинг баҳоси, даъвонинг баҳосини белгилаш тартиби, даъвонинг баҳоси ўзгартирилганда давлат божини ҳисолаш тартиби, ишни кўриш билан боғлиқ бўлган чиқимларни ҳисоблаш тартиби билан танишиб бориш.
|
05.07.2019
|
|
|
Процессуал мажбурлов чоралари билан танишиб бориш: мажбурий келтириш, огоҳлантириш ва суд мажлиси залидан чиқариб юбориш, суд жарималарини солиш тартиби, суд жаримасини ундириш, жаримадан озод қилиш ёки унинг миқдорини камайтириш, суд жаримаси устидан шикоят қилиш (протест келтириш) жараёнлари билан танишиб бориш.
|
08.07.2019
|
|
|
Фуқаролик ишлари бўйича ишларни кўришда ишда иштирок этувчи шахсларга суд хабарномалари ва чақирувлари юбориш тартибини ўрганиш: суд чақирув қоғозининг мазмуни, суднинг чақирув қоғозини ёки бошқа хабарномани топшириш муддати, хабарномаларни етказиб бериш, хабарномани топшириш, хабарнома ва чақирувларни қабул қилишдан бош тортиш оқибатлари билан танишиб чиқиш.
|
09.07.2019
|
|
|
Фуқаролик ишлари бўйича ишларни кўришда процессуал ҳаракатларини амалга ошириш муддатлари, процессуал муддатларни ҳисоблаш, процессуал муддатларини ўтказиб юбориш оқибатлари билан атрофлича танишиб чиқиш.
|
10.07.2019
|
|
|
Алоҳида тартибда иш юритиш: юридик аҳамиятга эга бўлган фактларни аниқлаш, ариза бериш а унинг мазмуни, факт аниқланганлиги тўғрисидаги ҳал қилув қарори билан атрофлича танишиб чиқиш.
|
11.07.2019
|
|
|
Миллий электрон судлов ахборот тизими “E - SUD” тизими билан атрофлича танишиш, унинг мақсад ва вазифаларини таҳлил қилиш, мазкур тизиимдан фойдаланиш қоидалари билан танишиб чиқиш ҳамда амалий кўникмаларни шакллантириш.
|
12.07.2019
|
|
|
Буйруқ тартибида иш юритиш асослари билан танишиб чиқиш: суд буйруғини бериш бўйича талаблар, суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризанинг шакли ва мазмуни, ундириладиган давлат божини ҳисоблаш тартиби бўйича амалий кўникмаларни шакллантириш.
|
15.07.2019
|
|
|
Суд буйруғини бериш тўғрисидаги аризани қайтариш ва рад этиш асослари билан атрофлича танишиб чиқиш ва амалий кўникмаларни шакллантириш.
|
16.07.2019
|
|
|
Суд буйруғини бериш тартиби ва муддати, суд буйруғининг мазмуни, суд буйруғининг қонуний кучга кириш ва бекор қилиш асосларининг назарий ва амалий жиҳатлари билан танишиб чиқиш.
|
17.07.2019
|
|
|
Мазкур орган фаолиятига оид иш юритув ҳужжатларидан намуналар тайёрлаш ва ҳисоботга илова қилиш.
|
18.07.2019
|
|
|
Амалиёт ўтаган давр мобайнида ўрганилаган ва шаклланган кўникмалардан келиб чиққан ҳолда режа – жадвал ҳамда ҳисобот тайёрлаш.
|
19.07.2019
|
|
Жами
|
1 ой
|