Ўқув курсининг тўлиқ номи:
|
Реал секторни давлат томонидан тартибга солиш
|
Курснинг қисқача номи:
|
РСДТТС
|
Код: РСДТТС
|
|
Кафедра:
|
Саноат иқтисодиёти
|
Ўқитувчи ҳақида маълумот:
|
Хотамов Ибодулло Садуллоевич и.ф.н., доцент
|
i.xotamov@bk.ru
|
Семестр ва ўқув курсининг давомийлиги
|
2-курс, 3-семестр, 20 ҳафта
|
Ўқув соатлари хажми:
|
жами:
|
88
|
|
шунингдан:
|
|
|
маъруза
|
40
|
|
семинар
|
|
|
амалий
|
20
|
|
мустақил таълим
|
28
|
|
Йўналиш номи ва шифри
|
5А230102
|
– Иқтисодиёт (тармоқлар ва соҳалар бўйича)
|
Ўқув курсининг статуси
|
Асосий ўқув курси
|
Дастлабки тайёргарлик:
|
Курс “Иқтисодиёт назарияси” фанидан ўзлаштирилаётган билимларга асосланади.
|
Курснинг предмети ва мазмуни: Курснинг предмети ижтимоий-иқтисодий ходиса ва жараёнларни давлат томонидан тартибга солиш жараёнида юзага келадиган муносабатларни ўрганишдан иборат.
Курс ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлаш мақсадида бугунги кундаги стратегик ва тактик режаларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишнинг назарий ҳамда амалий томонларини ўрганишга йўналтирилган.
|
Курсни ўқитишнинг мақсади ва вазифалари: “Реал секторни давлат давлат томонидан тартибга солиш” фанини ўқитишдан мақсад - талабаларда иқтисодиётни тартибга солишнинг давлат механизмининг ўзига хос хусусиятлари, шакл ва усул,воситалари, давлатнинг иқтисодий сиёсати тўғрисидаги тизимли,кенг қамровли назарий билим ва амалий кўникмаларини хосил қилишдан иборат.
Фаннинг асосий вазифалари:
- иқтисодиётни тартибга солишнинг давлат механизмининг амал қилиш соҳаларини ва шаклларини, бозор механизми билан ўзвийлигини таъминлаш зарурлигини очиб бериш;
- иқтисодиётни тартибга солиш усулари борасидаги турли назариялар ва концепцияларни таҳлил этиш, давлат иқтисодий сиёсатидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётни тартибга солиш усулларини ўрганиш, бу борадаги ривожланган мамлакатлар тажрибаларини билиш;
- Ўзбекистонда иқтисодиётини тартибга солиш механизмининг шаклланиши ва ривожланиши, давлатнинг бош ислоҳотчи вазифасини бажариш усуллари, воситалари ва йўналишларини аниқлаш;
- иқтисодиётни давлат томонидан тартибга солиш усулларининг мақсадлари, вазифалари ва уларни амалга оширишнинг йўналишлари ҳамда иқтисодиётни тартибга солишнинг шакл ва воситаларини таҳлил қилиш;
- иқтисодиётни тартиблашнинг бозор ва давлат механизмлари уйғунлигини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар йўналишларини таҳлил қилиш ва бу борада қарорлар қабул қилишни ўрганади.
“Реал секторни давлат давлат томонидан тартибга солиш” ўқув курсини ўрганиш натижасида талабалар:
давлатнинг иқтисодиёт таркибий тузилишини ўзгартириш ва уни модернизация қилишга қаратилган таркибий-инвестицион сиёсатини, давлатнинг аграр, антимонопол, минтақавий, иқтисодиётда хусусий тармоқ ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда экология соҳаларидаги сиёсатларининг мақсад ва вазифаларини билиши керак;
Ўзбекистонда иқтисодиётни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш асосида барқарор, мутаносиб ўсишни таъминлашнинг устувор йўналишлари бўйича илмий асосланган хулоса ва таклифларни ҳамда амалий тавсияларни ишлаб чиқиш кўникмаларига эга бўлиши;
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ходиса ва жараёнларни таҳлил қилиш ва уни тартибга солишга оид чора-тадбирларни ишлаб чиқиш малакаларига эга бўлиши керак.
|
Курснинг тематик таркиби ва мазмуни
|