Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet74/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

. Авторитар услуб: бу қаттиққўллик бўлиб, бунда ўқитувчи 
ўқувчиларини сўзсиз ўзига бўйсунишларини талаб этади. Лекин, нима 
учун қатиққўллиқ қилаётганини ёки ўқувчиларига нима учун ўзларини 
шундай тутишлари лозимлигини тушунтириб бермайди, шунингдек, 
ўқувчиларни ўз хатти-ҳаракатларини мустақил бошқаришга ҳам 
ўргатмайди, ўқитувчи дарс давомида ўқувчиларидан жим ўтиришини, 
саволларга доимо қўл кўтариб, ўқитувчининг рухсати билан жавоб 
беришини, ўқитувчининг кўрсатмаларини сўзсиз бажаришини талаб 
этади.Бундай педагоглар ўқувчиларнинг қизиқишлари асосида эмас, 
балки асосан ўқув режаси асосида дарс ўтадилар. Дарс давомида ҳам баҳс-
мунозара учун деярли имконият яратилмаган ҳолда асосан ўқитувчининг 
фикри сингдирилади. Ўқувчилари билан муомала муносабатда ҳам 
уларнинг индивидуал психологик хусусиятлари, жумладан, нерв 
тизимининг қўзғалувчанлик даражасини ҳам эътиборга олмайдилар. Бу 
услуб ўқитувчини синфдан, ўқувчидан узоқлаштиради. Эмоционал 
совуқлик синфда интизомли ўқувчида яккаланиш, хавотирлик, ҳимоя 


қилинмаганлик ҳиссини ҳам юзага келтиради. Бу услуб синфда юқори 
ўзлаштириш кўрсаткичини бериши, лекин бу ўзлаштириш, асосан, 
хотира сабабли бўлиб, лекин мустақил тафаккур, ижодкорлик, 
ҳозиржавоблик каби хусусиятларни ривожланишдан ортда қолишига 
сабаб бўлади, унда доимий хавотирлик ўзига нисбатан ишончсизликни 
келтириб чиқаради. 
Авторитар услубдаги ўқитувчининг ўқувчилари ўқитувчи синфда 
бўлмаган вақтларда ўз-ўзини бошқариш малакаси бўлмаганлиги учун ҳам 
интизомга мутлақо бўйсунмайдилар. Бу асосан, тўполонда намоён 
бўлади. Бу услуб ўқитувчининг мустаҳкам иродасини кўрсатади, лекин 
бу ирода натижасида ўқувчида "устозим мени яхши кўради" деган фикри 
эмас, балки қўрқув ҳисси мавжуд бўлади. 
Демократик услуб ўқитувчи билан ўқувчи ўртасида дўстона 
муносабат ўрнатилишига асос бўлади. Дарсдаги интизом мажбурий эмас, 
балки мувафаққиятга эришиш гарови сифатида болалар ижобий 
эмоцияни, ўзига ишонч, ўз мувафаққияти, ютуқларидан қувониши, 
дўстлари билан фаолиятда ҳамкорлик ҳиссини беради. Демократик услуб 
болаларни бирлаштиради. Шу билан бирга ўзининг фаолияти 
натижаларига қизиқиш уйғотган ҳолда, ўзи учун ўзи ҳаракат қилиши 
лозимлигини англатади, ўзини-ўзи бошқаришга, ўз хатти-ҳаракатини ўзи 
назорат қилишга ўргатади. Ҳар бир ишга масъулият билан ёндошиш 
ҳисси ўқитувчининг шу ёшдаги болалар билан демократик муомала 
муносабати асосидагина шаклланади. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish