катта бўлсам машина ҳайдайман”, «Мен сизга катта торт олиб
келаман», «Менинг юзта қўғирчоғим бўлади» каби хоҳишларини ўз
тили билан ифодалайди ва у келаси замонда гапирса ҳам ўзининг барча
хоҳишларини шу бугун амалга оширишга ҳаракат қилади. Кўпинча
бундай хислат қатъийлик ва қайсарлик билан намоён бўлади. Бу
қайсарлик асосан боланинг катталарга билдирган салбий хатти-
ҳаракатларида намоён бўлади. Бола ўзини мустақил ҳаракат қила олишини
англаган вақтдан бошлаб, унда «ўзим қиламан» бошланади ва бу
яна кайсарлик ва ўжарлик тарзида кўринади. 3 ёшдаги инқироз бола
шахсининг маълум бир даражада ривожланганлиги ва катталар
бажарадиган хатти-ҳаракатларни қила олмаётганлигини англаши
натижаси ҳисобланади. Инқироз даврида юзага келадиган ирода, лаёқат
ва бошқа бир қанча хусусиятлар уни шахс бўлиб шаклланишига
тайёрлайди.
Уч ёшгача бўлган болаларнинг психик ривожланишидаги асосий
янги ўзгаришлар
Ёш
даврлари
Билиши
Ҳаракати
Мулоқоти
3 ёш
Нутқнинг
шаклланиши.
Кўргазмали
ҳаракат
тафаккурнинг
ривожланиши.
Образли
тафаккурнинг
дастлабки
нишоналари.
Атроф
-
муҳитдан ўзини
ажратиши;
қатъийликни
англаши
Қўл предметли
ҳаракатларнинг
ривожланганлиги
ўз
хатти-
ҳаракатларини
иродавий
бошқаришнинг
кўринишлари
Ўз-ўзини
англашнинг
юзага келиши.
Дастлабки
ахлокий
қоидаларни
эгаллаши
Фаол нутқни
нутқни
Қўл ва оёқ
Характер
2 ёш
тушуниши
ва
ўзида юзага келиши
функцияларининг
аниқ белгиланиши
асосларини
шаклланиши
1 ёш
Нутқни тушунишнинг
дастлабки белгилари
Мустақил ҳолда
тик туриш ва
юриш
Нутқни қўллашнинг
дастлабки белгилари
10 ойлик
Сенсомотор
интеллектнинг
ривожланиши
Мустақил ҳолда
тик туриш ва
юришга ҳаракат
қилиш
Боғлиқлик
реакциясининг юзага
келиши,
бегона
муҳит ва бегоналар
орасида
хавотирлик
8 ойлик
Сенсомотор
интеллектнинг
юзага келиши
Таяниб юриши
Жест, мимика ва
пантомимика
ёрдамида
новербал
мулоқоти
7 ойлик
Ёрдам билан
туриши
5 ойлик
Сезгиларнинг
ривожланиши
Ёрдам
билан
ўтириши
3 ойлик
Кўриш қобилиятининг
шаклланиши
Ён
томонига
ўгирилиши
Онанинг
жилмайишига жавоб
қайтариши
2 ҳафта
Онанинг товушини
бошқа
товушлардан
фарқлаши
Қўл
ва
оёқ
ҳаракатларида
қатъийлик
1 ҳафта
Ҳаракатларни
кузатиши
Қўл ва оёқларнинг
бетартиб ҳаракати
Такрорлаш ва муҳокама қилиш учун саволлар:
1.
Гўдаклик даври, унинг туғма хусусиятлари ва ривожланишининг
ўзига хос хусусиятлари.
2.
Илк болалик давридаги мулоқотнинг психик жиҳатлари.
3.
Илк болалик давридаги асосий фаолият тури.
4.
3ёшдаги кризис: унинг сабаблари ва намоён бўлиши.
5.
Илк болалик даврида шахс шаклланишининг психологик асослари.
Мавзу юзасидан тест саволлари:
1. Гўдаклик ва илк болалик даври неча ёшларни ўз ичига олади?
А) 0 – 1ёш;
Б) 1 – 3ёш;
В) Барча жавоблар тўғри.
2. Илк болалик даврида етакчи фаолият нима?
А) Ўйин фаолияти;
Б) Предметли фаолият;
В) Мулоқот фаолияти.
Do'stlaringiz bilan baham: |