аҳамиятга эга. Ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз
ташаббуслари билан маълум мақсадларини илгари сурадилар.
Бу ёшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва боланинг ўз олдига
қўйган янги талаблари асосида такомиллаша боради. Мактабгача ёшдаги
болаларнинг хотираси кўргазмали, образли бўлиши билан характерлидир.
Болада кўпроқ ихтиёрсиз эсда қолдириш ва ихтиёрсиз эсга тушириш
устунлик қилади. Бола сўзларни ҳеч қандай маъносиз такрорлайверади.
Аммо кейинчалик,
катталарнинг таъсирида, ихтиёрий эсда қолдириш ҳам
аста-секин ривожлана боради. Бола равшан ва эмоционал ранг-баранг
материални осон эсда қолдиради.
Уч яшар бола таассуротларини бир неча ой давомида эсда сақлаб тура
олишга қодирдир. Хотиранинг ўсишига ўйинлар, турли машғулотлар, шеър
ёдлаш, эртак ва ҳикоялар айтиш ҳамда сайр пайтида кузатиш ишларини олиб
бориш ёрдам беради. Ушбу ёшдаги болалар янги сўзларни ҳам, ҳатто чет
тиллардаги сўзларни ҳам осонгина эслаб қоладилар. Лекин, болалар
материални осон эсда қолдирсалар ҳам, улар кўпининг маъносига яхши
тушунмайдилар ва улардан нутқда фойдаланишга қийналадилар.
Катталарнинг вазифаси болаларнинг мумкин қадар кўпроқ сўзларни ва
тасаввурларни эслаб қолишигагина эмас,
балки улар учун тушунарли,
фойдали
бўлган
турли билимларни эгаллашига эришишдан иборат. Болалар бу хилдаги
билимлардан ўз ўйинларида, расмларида, устозлари ёки катталар билан
суҳбатда
фойдаланадилар,
бу
билимлар уларнинг ақлий ва ахлоқий ўсишлари учун хизмат қилади.
Боғчагача бўлган ёшдаги болаларда ихтиёрсиз диққат устунлигича
қолаверади. Масалан, бола жуда берилиб эртак эшитаётган бўлса ҳам, хонага
биров кириб қолса, унинг диққати ихтиёрсиз шу эртакдан чалғийди. Боғча
ёшидаги болалар ўзлари учун аҳамиятга эга бўлган,
уларда кучли
таассуротлар қолдирадиган ва уларни қизиқтирадиган нарсаларни
беихтиёр эсларида олиб қоладилар.
Боғча ёшидаги болаларнинг тафаккури ва унинг ривожланиши ўзига
хос хусусиятга эга. Тафаккур боланинг боғча ёшидаги даврида жуда тез
ривожлана бошлайди. Бунинг сабаби,
биринчидан, боғча ёшидаги
болаларда турмуш тажрибасининг нисбатан кўпайиши,
иккинчидан, бу
даврда болалар нутқининг яхши ривожланган бўлиши,
учинчидан эса,
боғча ёшидаги
болаларнинг эркин, мустақил ҳаракатлар қилиш
имкониятига эга бўлишларидир.
Боғча ёшидаги болаларда ҳар соҳага доир саволларнинг туғилиши, улар
тафаккурининг фаоллашаётганлигидан дарак беради. Бола ўз саволига
жавоб топа олмаса ёки катталар унинг саволига аҳамият бермасалар,
ундаги қизиқувчанлик сўна бошлайди.
Одатда, ҳар қандай тафаккур жараёни бирон нарсадан
таажжубланиш, ҳайрон қолиш ва
натижада турли саволларнинг
туғилиши туфайли пайдо бўлади. Кўпгина ота-оналар ва айрим
тарбиячилар агарда болалар ортиқроқ савол бериб юборсалар,
«кўп