Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet31/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

 
2.2.
Психик тараққиёт ва таълим ўртасидаги ўзаро 
муносабат  
 
Болаларнинг психик жиҳатдан ўсишида таълим ва тарбия ғоятда муҳим 
аҳамиятга эга эканлиги XIX асрларнинг ўрталаридан тобора кўп таъкидлана 
бошланди. Болалар психикасининг ўсиши билан таълим ва тарбиянинг ўзаро 
муносабати ҳақидаги масалаларни ҳал этишга уринаётган назариялар ҳозир 
кўп топилади. Ҳозирги педагогика ва психологияда шу масалага доир уч хил 
назария бор. Улардан бирида таълим-тарбия ва тараққиёт жараёнлари бир- 
биридан мустақил мавжуддир, деган ғоя олға сурилади. Иккинчи назарияда 
таълим- тарбия айни вақтда тараққиётдир, яъни таълим билан тараққиётнинг 
ўртасида асос эътибори билан сезиларли тафовут йўқдир, деб даъво 
қилинади. Ниҳоят, учинчи хил назария бўйича таълим-тарбия ва тараққиёт 
жараёнлари, гарчи бошқа-бошқа жараёнлар бўлса ҳам, бир-бирига мос келар 
ва бир- бирига таъсир ўтказар экан.


Таълим ва психик ўсиш бир-биридан мустақилдир, деган назариянинг 
намояндалари таълим ва психик ўсишни бир-бирига дуч келмайдиган иккита 
параллел жараён деб ҳисоблайдилар. Бу назариянинг намояндалари ақлий 
қобилиятни аниқлаш учун дастлабки тестларни вужудга келтирган эдилар 
(Бинэ ва Симон). Бу намояндалар ва уларнинг ҳозирги издошлари ақлий 
қобилият “туғма” бўлиб, унга таълим ҳам, муҳит ҳам таъсир этмайди, деган 
фикрга асосланадилар. Таълим ва психик тараққиёт бир- биридан мустақил, 
деган назария амалда таълим-тарбия ишларининг ҳаммасини болаларнинг ёш 
хусусиятларини ҳисобга олмасдан тузишга олиб келди. 
Таълим ва психик ўсиш бир-бирига мос келадиган назариянинг 
намояндалари (америкалик психологлар Джеймс, Торндайк ва инглиз 
психологи Макдугалл) нинг даъво қилишича :
1) 
иккала жараён бир-бирига яқин ва параллел ҳолда боради – таълим- 
тарбия билан психик ўсиш қадам- бақадам боради; 
2) 
таълим ва психик ўсиш бир вақтда амалга ошади. Бу назария икки 
жараённи аралаштириб, бир-бирига тенглаштириб қўяди. Бу таълим жараёни 
ўрганилса, психик ўсиш жараёни ҳам ўрганилган бўлади, деган хулосага 
олиб келади. Бу назария бир томонлама назария бўлиб, бутун эътиборни 
билиш фаолиятига қаратади-ю, бола шахсининг ҳиссиёти ва иродасини 
эътиборга олмайди. Одам онгининг роли, инсон шахсини таркиб топтирувчи 
ижтимоий ҳаёт ва амалиётнинг роли камситилади ёки инкор қилинади. 
Таълим-тарбия ва психик ривожланиш гарчи ҳар хил жараён бўлса-да, 
бир-бирига қарама-қарши қўйиладиган жараёнлардир, деган учинчи 
назариянинг намояндаси – Коффкадир. Бу назария дастлабки икки назарияни 
бирлаштиришга уринади, нерв системасининг етилиши ва ўқитиш 
жараёнларининг ўзаро боғланишини ва бир-бирига таъсир этишини 
аниқламоқчи бўлади. Нерв системасининг етилиш жараёни болани ўқишга 
тайёрлайди ва ўқий оладиган қилиб қўяди, деб эътироф этади. Ўқитиш эса, ўз 
навбатида, нерв системасининг етилиш жараёнини кучайтиради ва олдинга 
суради, дейди. Бу назария икки жараённинг бир қадар ўзаро боғланганлигини 
таъкидлаши билан олдинга қараб бир қадам қўяди. Аммо бу ўзаро 
боғланишни абстракт равишда, ижтимоий тарихий ҳаёт шароитининг 
таъсиридан ташқари, болаларга таълим-тарбия бериш таъсиридан ташқарида 
тан олади.
Бу назарияларнинг ҳаммаси болалар камолотининг ҳал қилувчи томонини 
кўрмайди, яъни болалар психикасининг тарбия ва актив фаолият жараёнида 
таркиб топишини пайқайди.
Демак, психологиядаги муҳим масалалардан бири тараққиёт билан 
таълимнинг ўзаро муносабати ҳақидаги, яъни таълим ўз орқасидан 
ривожланишни эргаштириб борадими ёки аксинча, ривожланишга мослашиб, 
суст равишда унинг орқасидан борадими? деган масаладир. 
Таълим ва тараққиётнинг ўзаро муносабати қандай баҳоланишига қараб, 
бу масалада 2 нуқтаи - назарни ажратиб кўрсатиш мумкин. 
Немис психологи 
В.Штерн таълим психик тараққиётнинг орқасидан 
боради ва унга мослашади, деган фикрни илгари суради. Унинг 


таъкидлашича, бола томонидан нарсалар билан танишиш ва уларни билиб 
олиш ўз-ўзидан амалга ошади, таълим эса мустақил, автоном равишда амалга 
ошадиган 
тараққиётга 
мослашади 
(“Персоналистик 
психология” 
қонцепциясини яратган, яъни шахснинг яхлитлиги, психик ва физик 
бирликларга бўлинмаслиги тўғрисидаги назария). 
Бунга қарама - қарши фикрни рус психологи 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish