Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,19 Mb.
Pdf ko'rish
bet151/217
Sana25.02.2022
Hajmi4,19 Mb.
#257549
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   217
Bog'liq
Dostmuhamedova, Nishanova - Yosh davrlari va pedagogik psixologiya

Ўқув
жараёни 
Тарбиянинг бош вазифаси - жамият ҳаётида зарур бўлган керакли 
сифатларни ўзида мужассамлаштирган шахсни шакллантириш ва 
ривожлантиришдан иборат. 


методлари ҳар бир тарихий даврда ўзига хос хусусиятларга эга бўлади. 
Инсон шахсини шакллантиришга ҳар бир ижтимоий тузум йўналишига мос 
равишда талаб қўйилади. Тарбиянинг барча тарихий даврлар учун хос бўлган 
баъзи бир умумий белгилари ҳам мавжуд. Педагогик ғоялар ва тарбиявий 
ишни ривожлантиришда муайян даражада алоқа ва маълум бир давомийлик 
мавжуд. Жумладан, асрлар давомида дарс мактабда ўқув машғулотларини 
ташкил этишнинг асосий шакли бўлиб келди ва шундай бўлиб қолмоқда. 
Қатор ўқув предметлари мазмуни маълум даражада сақланиб қолаяпти. Айни 
чоғда тарбияда ва таълим беришда ғоявий жиҳатдан бетараф қоладиган 
жиҳатлар борлигини ҳам унутмаслик лозим. Тарбия ва таълимнинг ташкилий 
шаклларини аниқ тўлдириш, мактаб ишининг у ёки бу масалаларини 
изоҳлашда турли даврларда турлича ёндашувлар мавжуд бўлган. 
Агар жамият ўз тараққиёт даврида маълум бир ривожланишга, 
маданиятга ва маънавиятга эришган бўлса ва уни сақлаб қолишни ҳамда 
юксалтиришни истаса, унинг тарихида турли хил ўзгаришлар рўй беришидан 
қатъий назар, у ўтмишдан бери сақланиб келаётган энг яхши анъана ва 
қадриятларини қабул қилиши, давом эттириши лозим бўлади. Умуминсоний 
қадриятлар ва маданий бойликлар тарихий ва ҳудудий чегара ва ҳудудий 
чегара билмайдиган бойликлар қаторига киради. Биринчи навбатда худди 
ўшалар ижтимоий тарихнинг барча босқичларида тарбия мақсадларини 
ифодалайди. Бу мақсадлар яхшилик ва ёмонлик, тўғрилик ва тартиблилик, 
инсонийлик ва табиатга бўлган муҳаббат тушунчалари билан боғлиқдир. Бу 
яна руҳият, эркинлик, шахснинг ўзи ва атрофида рўй бераётган воқеаларга 
жавобгарликни ҳис қилиши, камтарлик, инсонийлик кўринишларида намоён 
бўлади.
Руҳият юқори аҳлоқий тафаккурнинг бир дақиқалик майл ва 
эҳтиёжлардан юқори қўйилишини билдиради. Ўсиб келаётган ва 
ривожланаётган шахсда бу доимий равишда аҳлоқий баркамолликка 
интилишда намоён бўлади. Эркинлик бу инсоннинг ички ва ташқи озодликка 
интилишидир, бунда бошқа шахснинг ижтимоий келиб чиқиши, миллати, 
диний ва сиёсий қарашлари, синфий муносабатлари ва бошқа 
хусусиятларидан қатъий назар, унинг хуқуқлари албатта тўла тўкис тан 
олиниши лозимдир.
Мажбурият ёки жавобгарликни ҳис қилиш – эркинликнинг қарама-
қарши жиҳати бўлиб, бу шахснинг манфаатларига хизмат қилади. 
Мажбуриятсиз эркинлик – бу ўзбошимчалик, палапартишлик ҳисобланади. 
Эркинликсиз мажбурият эса – бу қулликдир. Униси ёки буниси ўзаро бир-
бирини тўлдирганда ёки боғланганда мустақил мавжуд бўлиши мумкин. 
Мажбуриятни яна бошқача талқин қилинса, инсоннинг ўз ихтиёри билан 
жамият ҳаёти ва бошқа инсонлар тақдири учун жавобгарликни ўз устига 
олиши тушунилади. Ҳозирги замон тарбиясининг умумий мақсади болани 
юксак аҳлоқли, руҳий жиҳатдан бой, қалбан озод, эркин, бурч ва 
мажбуриятни ҳис қила оладиган шахс сифатида шакллантира олишдир. 
Тарбиянинг умумий мақсади билан бир қаторда махсус ижтимоий 
мақсадлари ҳам келиб чиқиши мумкин. Улар тарихнинг маълум даврида 


ўзгарувчан талаблар билан жамият тараққиётининг долзарб муаммоларини 
баён этиши ва ривожланишига ҳисса қўшиши лозим. Маълум вақтдан сўнг 
жамият тараққиёти ўзининг бир босқичидан ўтгандан кейин ривожланиш 
давом этса, бу талаблар ҳам ўзгариши мумкин.
Тарбиянинг 
жамият тараққиётининг замонавий ривожланиш босқичларига жавоб бера 
оладиган махсус мақсад ва вазифалари ташаббускор ўқувчиларни
етиштириш, шахсни ўз-ўзини ҳурмат қиладиган ва интилувчан қилиб 
тарбиялашдан иборатдир.
Юксак тафаккур намоёндаларининг, хусусан файласуфларнинг 
рисолаларида ҳамда бадиий адабиётнинг йирик вакиллари асарларида 
ижтимоий-сиёсий ва ахлоқий таълимотларга, айниқса, кенг ўрин берилган. 
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўтмишда ахлоқшунослик соҳасида ижод 
қилиб, шу фан тараққиётига салмоқли ҳисса қўшган мутафаккирларимиз 
талайгина. 

Download 4,19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   147   148   149   150   151   152   153   154   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish