Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet56/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

-предметларни ўрганиши; 
-индивидуал предметли ўйинлар, жамоа сюжетли-ролли ўйинлар; 
-индивидуал ва гуруҳий ижод; 
-мусобақа ўйинлари; 
-мулоқот ўйинлари; 
-уй меҳнати. 
Ўйин фаолияти болаларни инсониятнинг ижтимоий тажрибасини 
эгаллашнинг фаол шакли бўлган таълим фаолиятига тайѐрлайди. Одам 
бирданига ижтимоий тажрибани ўзлаштиришга кириша олмайди. 
Ижтимоий тажрибаларни фаол эгаллаши учун одам, аввало, етарли 
даражада нутқни эгаллаган бўлиши, маълум малакалар, уқувлар ва 
содда тушунчаларга эга бўлиши керак бўлади. Буларга бола юқорида 
кўрсатиб ўтганимиздек, ўйин фаолияти орқали эришади. 
 
4.3.Боғча ѐшидаги болалар билиш жараѐнларининг ривожланиши
Боғча ѐшидаги болаларда сезги, идрок, диққат, хотира, тасаввур, 
тафаккур, нутқ, хаѐл, ҳиссиѐт ва ироданинг ривожланиши жадал кечади. 
Бола рангларни ҳали бир-биридан яхши фарқ қила олмайди. Унга 
рангларнинг фарқини билишга ѐрдам берадиган ўйинчоқлар, рангли 
кийимлар, рангли халқалар, қутичалар ва шу сингари ўйинчоқлар бериш 
мақсадга мувофикдир. 
Боғча ѐшидаги болалар турли нарсаларни идрок қилишда уларнинг 
кўзга яққол ташланиб турувчи белгиларига (ранги ва шаклига) 
асослансалар ҳам, лекин чуқур таҳлил қила олмайдилар. 
Боғча ѐшидаги болалар катталарнинг ѐрдами билан суратларни аналитик 
равишда идрок қилиш қобилиятига эга бўладилар. Болалар суратларни 
идрок қилаѐтганларида катталар турли хил саволлар билан уларни 
таҳлил қилишга ўргатишлари лозим. Бунда, асосан, болалар диққатини: 
1. Суратнинг мазмунини (сюжетини) тўғри идрок қилишга; 
2. Суратнинг умумий кўринишида ҳар бир тасвирланган 
нарсаларнинг ўрнини тўғри идрок қилишга; 
3. Тасвирланган нарсалар ўртасидаги муносабатларни тўғри идрок 
қилишга қаратиш керак. 
Диққат ҳар қандай фаолиятимизнинг доимий йўлдошидир. 
Шунинг учун диққатнинг инсон ҳаѐтидаги аҳамияти бениҳоя каттадир. 
Боғча ѐшидаги болалар диққати асосан ихтиѐрсиз бўлади. Боғча ѐшидаги 
болаларда ихтиѐрий диққатнинг ўсиб бориши учун ўйин жуда катта 


аҳамиятга эга. Ўйин пайтида болалар диққатларини бир жойга тўплаб, ўз 
ташаббуслари билан маълум мақсадларини илгари сурадилар. 
Бу ѐшдаги боланинг хотираси янги фаолиятлар ва боланинг ўз олдига 
қўйган янги талаблари асосида такомиллаша боради. Мактабгача ѐшдаги 
болаларнинг хотираси кўргазмали, образли бўлиши билан характерлидир. 
Болада кўпроқ ихтиѐрсиз эсда қолдириш ва ихтиѐрсиз эсга тушириш 
устунлик қилади. Бола сўзларни ҳеч қандай маъносиз такрорлайверади. 
Аммо кейинчалик, катталарнинг таъсирида, ихтиѐрий эсда қолдириш ҳам 
аста-секин ривожлана боради. Бола равшан ва эмоционал ранг-баранг 
материални осон эсда қолдиради. 
Уч яшар бола таассуротларини бир неча ой давомида эсда сақлаб тура 
олишга қодирдир. Хотиранинг ўсишига ўйинлар, турли машғулотлар, шеър 
ѐдлаш, эртак ва ҳикоялар айтиш ҳамда сайр пайтида кузатиш ишларини олиб 
бориш ѐрдам беради. Ушбу ѐшдаги болалар янги сўзларни ҳам, ҳатто чет 
тиллардаги сўзларни ҳам осонгина эслаб қоладилар. Лекин, болалар 
материални осон эсда қолдирсалар ҳам, улар кўпининг маъносига яхши 
тушунмайдилар 
ва 
улардан 
нутқда 
фойдаланишга 
қийналадилар. 
Катталарнинг вазифаси болаларнинг мумкин қадар кўпроқ сўзларни ва 
тасаввурларни эслаб қолишигагина эмас, балки улар учун тушунарли, 
фойдали 
бўлган 
турли билимларни эгаллашига эришишдан иборат. Болалар бу хилдаги 
билимлардан ўз ўйинларида, расмларида, устозлари ѐки катталар билан 
суҳбатда 
фойдаланадилар, 
бу 
билимлар уларнинг ақлий ва ахлоқий ўсишлари учун хизмат қилади.
Боғчагача бўлган ѐшдаги болаларда ихтиѐрсиз диққат устунлигича 
қолаверади. Масалан, бола жуда берилиб эртак эшитаѐтган бўлса ҳам, хонага 
биров кириб қолса, унинг диққати ихтиѐрсиз шу эртакдан чалғийди. Боғча 
ѐшидаги болалар ўзлари учун аҳамиятга эга бўлган, уларда кучли 
таассуротлар қолдирадиган ва уларни қизиқтирадиган нарсаларни 
беихтиѐр эсларида олиб қоладилар. 
Боғча ѐшидаги болаларнинг тафаккури ва унинг ривожланиши ўзига 
хос хусусиятга эга. Тафаккур боланинг боғча ѐшидаги даврида жуда тез 
ривожлана бошлайди. Бунинг сабаби, 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   52   53   54   55   56   57   58   59   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish