Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова


Кичик мактаб даврида шахслараро муносабат



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

 
5.6.Кичик мактаб даврида шахслараро муносабат 
Биринчи бор мактабга келган бола ўз атрофдагилари билан 
психологик жиҳатдан янги муносабат тизимига ўтади. У ҳаѐтининг тубдан
ўзгарганини, унга янги мажбуриятлар, нафақат, ҳар куни мактабга бориш, 
балки ўқув фаолияти талабларига бўйсуниш ҳам юклатилганлигини
ҳис эта бошлайди. Бола инсоний муносабатлар тизимида ҳам алоҳида 
ўрин эгаллаѐтганини била бошлайди. Ота-онаси, яқинлари, атрофдагилари 
унга ѐш боладек эмас, балки ўз вазифалари, мажбуриятлари бор бўлган, ўз 
фаолият натижасига кўра ҳурматга сазовор бўлиши мумкин бўлган алоҳида 
шахс сифатида муносабатда бўладилар. Оила аъзоларининг бола ўқув 
фаолияти, ютуқлари билан қизиқаѐтганлиги, шунингдек, уни назорат
қилаѐтганлиги, унга қилинаѐтган янги муомала, муносабат унинг 
ижтимоий мавқеи ўзгарганлигини тўла ҳис этишига, ўзига нисбатан 
муносабатининг ўзгаришига асос бўлади. Кичик мактаб ѐшидаги 
ўқувчиларнинг муҳим хусусиятларидан бири улардаги ўқитувчига ишонч 
ҳисси бўлиб, бунда ўқитувчининг ўқувчига таъсир кўрсатиш имконияти 
жуда каттадир. Бола ўқитувчини ақл соҳиби, зийрак, сезгир, меҳрибон 
инсон деб билади. Ўқитувчининг обрўси олдида ота-оналар, оиланинг 
бошқа аъзолари, қариндош уруғларининг нуфузи кескин камаяди. Шу 
сабабли, болалар ўқитувчининг ҳар бир сўзини қонун сифатида қабул 
қиладилар. Демак, кичик мактаб ѐшидаги ўқувчилар ривожида етакчи 
бўлган ўқув фаолияти ўқитувчи шахси ва ўқувчи билан муносабат 
услубининг аҳамияти жуда каттадир.
 
Кичик мактаб даврида боланинг бошқа инсонлар билан 
муносабатларида катта ўзгаришлар рўй беради.Боланинг мулоқоти 
энди аниқ мақсадга қаратилган бўлади.Бунга сабаб бир томондан 
ўқитувчининг доимий равишда унга кўрсатадиган фаол таъсири бўлса, 
иккинчи томондан ўқув жамоасининг кўрсатадиган таъсиридир. 
Ўқитувчининг дарс жараѐнида ҳар бир ўқувчига таъсир кўрсатиши учун 
қулай имконияти бор. Ўқув фаолиятининг бошланиши жараѐнида 
боланинг катталар ва тенгдошлари билан қиладиган муомала-
муносабатлари янгича тус ола бошлайди. 
"Бола-катта" 
муносабати "
бола-
ота-она" 
муносабатидан ташқарида юзага келади. Чунки, ўқитувчи болага 
ота-онага нисбатан кўпроқ равишда норматив талаблар қўяди. Бундан 
ташқари боланинг оиласи ва теварак атрофдаги одамлар билан ҳам 
мулоқотида катта ўзгаришлар бўлади . Оилада энди болани маълум бир 
мажбурият ва ҳуқуқлари бўлган шахс сифатида қабул қилинади ва бу 
ўз-ўзидан бола билан бўлган муносабатларда ўз аксини топади.
Атрофдагилар билан муносабатда эса бола ўз ―Мен‖ини намоѐн этишга 


ҳаракат қилади. Л.С. Виготскийнинг таъкидлашича, фақат жамоавий 
ҳаѐт ичида ва ижтимоий муносабатлар таъсирида боланинг индивидуал 
хулқ-атвори шаклланади. Фақат ўқитувчигина ўқувчисига турли 
қатъий талаблар қўйиб, уларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолай олади, 
боланинг ижтимоийлашувига шароит яратиб, уни ҳуқуқ ва бурчлар–
ижтимоий мақони тизимида стандартлашувига олиб кела олади. 
Ўқитувчининг муносабат услуби ўқувчининг фаоллигига бевосита таъсир 
кўрсатади. Кичик мактаб ѐшидаги ўқувчи фаоллигининг асосан уч
хил кўриниши мавжуд бўлиб, булар: жисмоний, психик ва ижтимоий 
фаолликдир. 
Ўқитувчининг дарс жараѐнида ҳар бир ўқувчига таъсир кўрсатиши учун 
қулай имконияти бор. Ўқув фаолиятининг бошланиши жараѐнида 
боланинг катталар ва тенгдошлари билан қиладиган муомала-
муносабатлари янгича тус ола бошлайди. 
"Бола-катта" 
муносабати "
бола-
ота-она" 
муносабатидан ташқарида юзага келади. Чунки, ўқитувчи болага 
ота-онага нисбатан кўпроқ равишда норматив талаблар қўяди. Биринчи 
бор мактабга келган бола ҳали ўзини тўлиқ англаши ва ўз хатти-
ҳаракатларини аниқ билиши қийин. Фақат ўқитувчигина болага меъѐрлар 
қўйиши, 
уларнинг 
хатти-ҳаракатларини 
баҳолаши, 
ўз 
хатти-
ҳаракатларини бошқалар билан мослаштиришга шароит яратиши мумкин. 
Бошланғич синфда ўқувчилар ўқитувчи томонидан қўйиладиган янги 
шартларни қабул қиладилар ва уларнинг қоидаларига тўла амал 
қилишга ҳаракат қиладилар. Бола учун ўқитувчи унинг психологик 
ҳолатини белгилаб берувчи асосий фигура ҳисобланиб, бу ҳолат унинг 
нафақат синфдаги, балки, умуман тенгдошлари билан бўладиган 
муносабатига, бу муносабат эса ўз-ўзидан оиласидаги муносабатларига 
ҳам таъсир кўрсатади. Шунингдек, бу муносабатлар унинг ўқув 
фаолияти муваффақиятини ҳам белгилаб беради. Ўқитувчининг 
ўқувчиларга таъсир кўрсатиши ва муносабатининг қуйидаги услублари 
мавжуд

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish