Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet196/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

А.К. Маркова
таклиф этган билим эгаллаш кўрсаткичлари 
ҳам муҳим аҳамиятга моликдир:


Бу кўрсаткичлар асосида ўзлаштиришни аниқлаш услуби ишлаб 
чиқилган бўлиб, З.И.Калмыкова фикрича, унинг асосини қуйидаги 
кўрсаткичлар ташкил этади:
- Диагностик комплекс амалга оширилиб, у ―аналитик‖ эмас балки 
―синтетик‖ йўлга суяниши лозим; 
- Диагностика услублари табиий ўқитиш тажрибаларида қўлланилаѐтган 
ўқув материалларига таяниши, ижобий хусусиятлари лаборатория 
тажрибалари қатъий боғланиши лозим, айниқса, синов натижаларини қайд 
қилишда, миқдор ва сифат таҳлилларини жараѐн вақтида белгилаб боришда, 
ечилиш усуллари ва кўрсатилаѐтган ѐрдамни ѐзиб боришда қатъий аниқлик 
талаб қилинади; 
- Муаммоли ўқув жараѐнида иложи борича қолган барча шартлар 
тенглаштирилган ҳолатда таълим диагностика қилинади; 
- Диагностик тажриба вақти уни қайд қилиш талаб қилинганда 
чегараланмаслиги лозим; 
- Индивидуал ва жамоавий диагностик жараѐнларни биргаликда кўриб 
чиқиш таълим жараѐнини тўлиқ ва аниқ кўрсатиб бера олади. 
Ўқитувчининг мустақил билим эгаллаши деганда, унинг ўз билимларини
доимий равишда касбий ва умуммаданий ахборотлар билан тўлдириб, 
ўзининг индивидуал ижтимоий тажрибасини кенг микѐсда доимо янгилаб 
бориши тушунилади. 
Одатда аксарият ўқитувчилар мустақил билим эгаллаш зарурлигини 
тушунган ҳолда, ундан муваффақиятли фойдаланадилар.Бунинг мотивлари 
одатда педагогик фаолият жараѐнида ўқитувчи олдида юзага келадиган 
муаммоларни англаб олиш натижасида шаклланади. Кўп ҳолларда бундай 
мотивлар ўқитувчиларни қандай ўқитиб ва қандай тарбиялаш керак, деган 
хоҳиш-истаклар тариқасида, фаннинг охирги ютуқлари, ўзининг педагогик 
маҳоратини такомиллаштириш эҳтиѐжи туғилиши муносабати билан 
шакллана боради. 
Шу билан бирга яққол кўзга ташланиб турган айрим ҳоллардан кўз юма 
олмаймиз. Масалан, ўқитувчилар оммасининг маълум кисми мустакил 
изланишда бўлиб, ўз билим савиясини ошириш билан фаол шуғулланмайди, 
малакасини оширишга интилмайди, баъзилар муайян билимлар соҳасида 
тараққиѐтдан бутунлай ортда қолмокдалар. Бундай ўқитувчилар ўсиб 
келаѐтган ѐш авлоднинг таълим ва тарбия тараққиѐтига жиддий зарар
келтирадилар. 
Бу маммони ҳал етишда асосий вазифа малака ошириш тизими 
зиммасига тушади. Республикамизда халқ таълими ходимларининг 
малакасини ошириш инстутларининг тармоқлари жорий этилган, булар 
Авлоний номидаги халк таълими ходимларининг малакасини ошириш 
Марказий институти, Тошкент шаҳар халқ таълими ходимларининг 
малакасини ошириш институти ва вилоятлардаги халқ таълими 
ходимларининг малакасини ошириш институтларидир. Халқ таълимидаги бу 
тизимнинг асосий вазифаси доимий равишда ўқитувчи кадрларнинг 
малакасини ошириш, ўқитувчи кадрларни ўзларининг касбига хос билим 


савиясини, кўникма, малакаларини, маънавият ва маърифатини, шу билан 
бир қаторда иқтисодий, экологик ва ҳуқуқий маълумотини оширишга даъват 
этувчи ижтимоий психологик соҳаларни ривожлантириб боришдан 
иборатдир. 
Ўқитувчининг мустақил билим эгаллаши ва малакасини ошириш 
педагогик фаолиятнинг самарадорлигини оширишда зарурий шартлардандир. 
Муҳим Давлат вазифасини – кадрлар тайѐрлаш Миллий Дастурини 
амалга ошираѐтган замонавий мактаб ўқитувчисининг ҳислатлари, унинг 
ижодий фаолияти кириб келаѐтган ХХI асрда шаклланиб, асосан амалий 
ишда, педагогик тажрибаларни эгаллаш жараѐнида ўсиб-ривожлана боради. 
Шу билан бирга ўқитувчи доимий равишда ўз малакасини ошириб, ўз 
ишининг муваффақиятини юқори даражада таъминлашга ѐрдам берадиган 
шахсий ҳислатларини тарбиялаб бориши зарур. 
Шайх Нажмиддин Кубро «Эй мўмин, ҳақиқий комиллик юзага келгунга 
қадар бир ғайрат ва ҳикмат билан сайри сулук қилиш лозим. Бу йўл 
паришонлик, ялқовлик ва танбалликни кўтармайди, зоҳир, бирлик ва 
бутунликни талаб қилади. Сойирларга яхшилаб қара, паришон ва 
сустлашганлар йўлда илгарилай олмайдилар. Бу йўл муҳаббат аҳлидан 
ғайратли, елиб югурувчи ва узлуксиз ҳаракатда бўлганларнинг равишидир» 
деб кўрсатган. 
Шайх Нажмиддин Кубронинг тасаввуф назариясини бойитишга 
қаратилган ушбу пурмаъно фикрлари айни пайтда ўзининг ижтимоий-
педагогик қиймати билан ҳам ажралиб туради. Ғайратли, ҳикматли инсон 
ижтимоий фаол, жамият ривожига ўз улушини қўша оладиган шахс 
сифатида тан олинган бўлса, ялқов, танбал, паришон инсонлар халқ 
назаридан четда қолиб кетганлиги билан бугунги кунда ҳам ўзининг тегишли 
баҳосини олмоқда. 
Бу борада ҳазрати Баҳоуддин Нақшбанд ―Чақмоқ тош қўлимизга 
берилган, фақат ҳаракат қилиш керак, токи натижа ҳосил бўлсин‖ деб 
таъкидлаганлар. Бу фикр билан у ижтимоий тарбиянинг ўрнига ишора 
қилади, тўғри тарбиянинг моҳиятини, унинг самарасини аниқ ўхшатишлар 
билан асослаб беради. 
Ҳозирги замон илм-фан тараққиѐтини буюк алломалар яратган бир неча 
қимматли асарларисиз тасаввур қилиб бўлмайди. Бу нодир асарлар бир неча 
асрлар илгари яратилган бўлса-да, ўз қимматини йўқотган эмас. 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish