Ш. А. ДЎстмуҳамедова, З. Т. Нишанова, С. Х. Жалилова



Download 4,18 Mb.
Pdf ko'rish
bet102/222
Sana16.07.2022
Hajmi4,18 Mb.
#810014
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   222
Bog'liq
do\'stmuhamedova va bosh. yosh davrlari psixologiyasi

Фаннинг дунѐқарашдаги 
ролига
Фаннинг билишдаги 
аҳамиятига
Фаннинг ижтимоий 
аҳамиятига
Фаннинг ўзлаштириш 
услубиѐтига
Фаннинг ўзлаштириш 
даражасига
Фаннинг амалий 
аҳамиятига


тафаккурининг сифатига унинг мазмундорлиги, чуқурлиги, кенглиги, 
мустақиллиги, самарадорлиги, тезлиги кабилар киради. Тафаккурнинг 
мазмундорлиги деганда, ўспирин онгида теварак-атрофдаги воқелик 
тўғрисида қанча миқдорда мулоҳазалар, муҳокамалар ва тушунчалар жой 
олганлиги назарда тутилади.
Тафаккурнинг чуқурлиги деганда эса, моддий дунѐдаги нарса ва 
ҳодисаларнинг асосий қонунлари, хоссалари, сифатлари, уларнинг ўзаро 
боғланиш ва муносабатлари ўспириннинг фикрлаш фаолиятида тўлиқ 
акс этганлиги тушунилади. Тафаккурнинг кенглиги ўзининг мазмундорлиги 
ва чуқурлиги сифатлари билан боғлиқ бўлади. Тафаккурнинг мустақиллиги 
деганда ўспириннинг шахсий ташаббуси билан ўз олдига янги вазифалар 
қўя билиши, бу вазифаларни ҳеч кимнинг ѐрдамисиз, оқилона усуллар 
билан мустақил ҳал қилиш хусусиятини тушуниш керак. Тафаккурнинг 
тезлиги қўйилган саволга тўлиқ жавоб олинган вақт билан белгиланади.
Айрим қиз ва йигитлар ақлий ривожланишдан орқада бўлиб, ўқув 
материалларини ўзлаштиришга улгурмайдилар ѐки қийналадилар, улар 
теварак-атрофдаги воқеликни билиб олиш мақсадида умумлаштирувчи 
тушунчалардан фойдаланишни билмайдилар, чунки бу тушунчалар, 
хулосалар, фикрлар, ҳодиса ва фактларни ѐдлаб оладилар. Болаларни 
ақлий жиҳатдан ривожлантириш учун ўқиш фаолиятларида фаоллаштириш 
ва уларнинг билимларини онгли равишда ўстириб бориш керак.
Таълимда онглилик ўқувчининг юқори даражадаги фаоллиги билан 
таъминланади. Билимларини фаол фаолият кўрсатиб ўзлаштирганда, 
ўқувчилар бу билимларни яхши тушунибгина қолмай, уларни амалий 
фаолиятда қўллашга ҳам ўрганадилар. Ўқувчиларга ижтимоий масалалар, 
иқтисодий ҳамда ижтимоий фактлар ва ҳодисаларни мустақил равишда 
илмий таҳлил қилиш ва уларга баҳо бериш усулларини махсус ўргатиш 
муҳим ва зарурдир. Бу ўринда ўқувчиларнинг мустақил фикрлашларини 
фаоллаштиришга, тўғри раҳбарлик қилган ҳолда ривожлантириш лозим. 
Ўспиринларнинг ақлий жиҳатдан ривожланишида назарий тафаккурнинг 
роли каттадир. 
Ўспирин адабий асарларни ўқиш ва тушунтириш орқали мустақил 
фикрлаш, мулоҳаза юритиш ва мунозараларга киришишга ўргана боради. 
Унда аста-секин табиат ва жамият ҳақида ўзининг нуқтаи назари, эътиқоди, 
қараши шаклланади. Маълумки, шахснинг ана шу фазилатлари унинг 
фикрлаши, мустақил ўйлаши, тўғри ҳукм ва хулосалар чиқариши, қатъий 
қарорга кела олиши натижасидир. 
Ўспиринларнинг адабий асарни баҳолаши, у ҳақда шахсий фикрларни 
билдириши, муаммо юзасидан баҳслашуви инсоний ҳислатларнинг муайян 
даражада иштирок этиши танқидий тафаккурнинг айнан ўзгинасидир. 
Турмушда учрайдиган ноўрин танқидийлик эса ўспириннинг бадиий диди ва 
ҳаѐтий тажрибаси заифлигидир. Ўқитувчининг асосий вазифаси ўқувчилар 
тафаккуридаги танқидийликни ҳаққонийлик даражасига кўтаришдан, уларга 
воқеликка одилона, оқилона, танқидий нуқтаи-назардан қарашни 
ўргатишдан иборат. Ўспиринларда моддий дунѐ тўғрисида шахсий 


фикрлар, мулоҳазалар, илмий дунѐқараш таркиб топганидан кейингина 
тафаккурнинг танқидийлик хусусияти ривожлана бошлайди. Танқидий 
тафаккурнинг ривожланиши ўқув материалларини пухта ўзлаштиришга, 
таълим жараѐнида ташаббускорликка, воқеликни исботлаш ва асослаш 
кўникмалари таркиб топишига имкон яратади. Ҳодисалар тўғрисида ҳукм ва 
хулоса 
чиқариш, 
тасдиқлаш 
ѐки 
инкор 
қилиш 
қобилиятини 
ривожлантиради. Ўспириннинг қобилияти ва истеъдоди таълим жараѐнида, 
меҳнат фаолиятида ривожланади. Қобилиятнинг ўсиши билимлар, 
кўникмалар, малакаларнинг сифатига боғлиқ бўлиб, шахснинг камол топиш 
жараѐнига қўшилиб кетади. Демак, мактабда ўтиладиган, дарслар, 
лаборатория ишлари, амалий машғулотлар, реферат, қонспект ѐзиш каби 
фаолият турлари ўспиринлар ўзлаштириш учун зарур материалларни 
мустақил ҳолда тушунишга олиб келади. 
Шахснинг билиш жараѐнлари унинг эмоциялари билан боғлиқ. 
Ўсмирлик давридаги кучли эмоционал реакциялар гармонал ва физиологик 
жараѐнларга боғлиқ. Болгариялик психологлар 

Download 4,18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   98   99   100   101   102   103   104   105   ...   222




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish