86
НЦД ли болаларда физиотерапиянинг ўзига хос белгилари
НЦД асосан мактаб ѐшидаги болаларда
учрайди ва артериал
гипертоник ѐки гипотония типидаги АБ нинг оғиши билан характерланади.
Наслий мойиллиги бўлган пубертат ѐшидаги болаларда кўзатилади. Касаллик
прогрессиясида «хавф » омилларига стрессли ҳолатлар, узоқ муддатли ақлий
зўриқиш, гиподинамия, семизлик, инфекцион касалликлар киради.
АГ клиникаси болаларда церебрал (бош оғриғи, меҳнат қобилияти
сусайиши, уйқу бузилиши ) ѐки кардиал ( юрак соҳасида ѐқимсиз ҳис ва
оғриқ) характердаги шикоятлар билан намоѐн бўлади.
Даволаш ноқулай омиллар ликвидациясига, кун ва овқатланиш
режимини тартиблаш ва адекват жисмоний машқларга қаратилган.
Бальнеотерапияда хвойли, натрий хлоридли, йодобромли, кислородли,
азотли ванналар қўлланилади. Хвойли ванналар учун 100 г экстрактни 200л
36С даги сувга солинади,
курс кунора , 10-12 та ванна, давомийлиги 8-10
мин. Натрий хлоридли ванналар концентрацияси 10 г/л, гипотензив
эффектни бром (200 л сувга 25 г калий бром) ва йод тузлари (10 г
натрий
йодид ) билан бойитишади, курс 10-12 ваннадан, кунора олиб борилади.
Углерод
оксидли ванналар учун таркибида углерод оксид
концентрацияси 0,7-1,4 г/л бўлган табиий ѐки сунъий тайѐрланган сувлар
қўлланилади, сув ҳарорати 36С, йилнинг илиқ кунларида уни 35С га
пасайтирилади, давомийлиги 5-7 мин дан 10-12 мин гача , кунора, курс 8-10
ваннадан иборат.
Азотли, радонли ванналарни концентрацияси – 20 нКи/л да
қўлланилади, сув ҳарорати 36-37С, давомийлиги- 8-10-12 мин, кунора, курс
8-10 ваннадан иборат. Баллондаги газ ѐки кимѐвий йўл орқали тайѐрланган
(200 л сувга 100 г
углерод оксид содаси, 50 мл 5% мис купороси, 200 мл
пергидрол) кислородли ванналар сув ҳарорати 36С да, 7-10 мин га, курс 8-12
ваннага тайинланади. .
Даволовчи душлар – ѐмғирли, циркуляр, сув ҳарорати 36С,
давомийлиги 3-5 мин, курс 8-10 муолажадан иборат.
87
Электроуйқутерапия – ЭС-3, ЭС-4
аппаратларидан фойдаланилади,
электродлар кўз–энса ҳолатда, импульслар частотаси 5–10–40 Гц,
давомийлиги 20-30 мин, ҳар куни, курс 10-15 муолажадан иборат .
Дорили электрофорез (бром, магниий, кальций) ѐқа соҳасига умумий
таъсир усули бўйича ўтказилади , эндоназал – витамин В1. Ванналар билан
навбатлашиш мумкин, курс 8-10 муолажадан иборат .
Артериал гипотония болаларда АБнинг 95/55 мм.сим.уст дан
пасайиши. Клиник жиҳатдан умумий аҳволнинг ѐмонлашуви, бош оғриғи,
бош айланиши, баъзан ҳушдан кетиш билан намоѐн бўлади. Комплекс даво
олиб борилади :рационал кун тартибини ташкиллаштириш, тоза ҳавода
етарлича бўлиш, жисмоний тарбия, чиниқиш.
Тетиклаштирувчи таъсир кўрсатиш ҳарорати аста секин пасайтирилиб
борилган сув ( 36 дан 24-22 С° гача) билан артиш, циркуляр душ, семизликка
мойиллик бўлганда эса – елпиғичли душ билан амалга оширилади, курс 8-10
муолажадан иборат.
Углерод оксидли, «дурли», натрий хлоридли
(концентрацияси 20-40 г/л), водород сульфидли ванналар (25 г/л), сувости
душ-уқалаш қўлланилади.
Астеник шикоятли, ҳушидан кетган болаларни Щербак бўйича
гальваник ѐқа усулидан бошлаш яхшироқ. (ток кучи 2 дан 12
мАгача аста
секинлик билан ошириб борилади, кунора, курс 12-16, ѐшга боғлиқ ҳолда).
Кальций электрофорези (5% кальций хлорид эритмаси, 1% метазон
эритмаси) 12-15 мин дан ҳар куни ѐки кунора , ѐқа соҳасини уқалаши билан
навбватлашилади, курс -10-12 муолажадан иборат
Do'stlaringiz bilan baham: