«Югурувчи» магнитли майдон
3-5 жуфт майда соленоидлар орқали таъсир
қилинади, частота – 100 Гц, индукция – 3 мТл, давомийлиги – 20-25 мин.
БОЛАЛАРДА ЎРИ ни ДАВОЛАШДА ФИЗИОТЕРАПИЯНИНГ ЎЗИГА
ХОС БЕЛГИЛАРИ.
ЎРИ да медикаментоз терапия билан комплекс аѐвчи харакат режими,
физик факторлар қўлланилади. Кальций ва салицил препаратлар билан
электрофорези уларни ичганда ножўя таъсири келиб чиқганлиги сабабли
қўлланилади.Салицилли радикал (болани ѐшига қараб 2-5% эритма)
кураклараро сохада жойлаштирилган катоддан, кальций иони эса аноддан
юборилади, ток зичлиги 0,02-0,04мА/см давомийлиги 12-15 мин.ҳар куни,
68
даво курси – 10-12 муолажа. Ўткир ревматик иситмада УБН
эритемотерапияси қўлланилади: паравертебрал, танани орқа юзаси териси
200-300см2 алохида майдонлар билан (юқориги ва пастки кўкрак бел
думғаза)дан бошланади ва 0,5 биодозага оширилади, нурланиш 1-2 кун
оралиғида 6-9 курсга қўлланилади. Агар болада полиартрит белгилари бўлса,
унда УБН нурланиш бўғимлардан бошланади, шунга курс сегментар
зоналарда нурланиш камайтирилади.
Олтингугурт электрофорези умумий таъсир методикаси бўйича олиб
борилади.(2% гипосульфид эритмаси ) олтингугурт иони билан юборилади,
давомийлиги 10-15 мин. хар куни курс 10-12 муолажа.
Хореяни УЮЧ электр майдони билан УВЧ -30, -66 аппаратларида
битемпорал ѐки пешона энса жойлашувида конденсатор пластин биометри 4
ѐки 8 смли, тирқиш 3 см, дозаси иссиқ бўлмаган 5-8-10 мин. давомийликда,
хар куни 6-8 дан 10 сеанс бир курсга таъсир этилади.
Электруйқутерапия – катта бўлмаган частотали импульслар (10-20 дан
40гача), давомийлиги 20-30 мин, хар куни, бир курс 10-15 муолажа.Кўпчилик
болалар муолажа давомида ва ток ўчгандан кейин яна 30-40 минут
ухлашади.Психоэмоционал холатни яхшилануви гиперкинезларни камайиши
5-7 муолажадан кейин бошланиб, .
Бром-электрофорез умумий таъсир қилиш методикаси асосида хореяни
чўзилган кечувида айниқса неврологик шикоятлар яққол бўлганда
қўлланилади.Давомийлиги – 15 мин., 10-12 курс хар куни ѐки кун ора
ванналар билан галма гал.
Иссиқ хвойли ванналарни гиперкинезларда йиғлоқилиrда, шилқимликда
тавсия этилади.Давомийлигини 5-8 дан то 10-12 мин.гача ошириб борилади,
ванналар 8-10 курс.
Физиотерапияда бурун ютқундаги патогенетик боғлиқлигини хисобга
олган холда УБН ва КУФ да – бодомча безлари ва танглай шиллиқ қаватини
нурлантириш УЮЧ, СВЧ, УТТ электро майдони тъсирида тонзелляр лимфа
69
тугунлари сохасига қўлланилади. Уқалаш, даволовчи гимнастика ва миокард
функциясини яхшилаш учун зўриқишни ошириб бориш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |