256
Импульсли магнитотерапия.
1.2 Тл индукцияли магнит майдони
ѐрдамида муолажа ўтказилади. Якка ва жуфт импульслар навбатланиш
частотаси 10 имп/с, давомийлиги 100-180 мкс, усул-1 индукторли (2
индукторли). Муолажа давомийлиги 10 дақиқа, ҳар куни ѐки кунора. 1 курс
10 муолажа.
ҚАРШИ КЎРСАТМА
Ўткир давр, қон кетишлар, қин тушиши, тўғри
ичак тушиши, чаноқм
аъзолари функциясини яққол бузилишлари(сийдик ва ахлат тута олмаслик).
САНАТОР – КУРОРТ ДАВО.
Бундай беморлар ўткир даврдан камида 2-3 ой ўтгач бальнео ва
балчиқли курортларга юборилади.
ФИЗИОМУҲОФАЗАЛАШ
Жинсий аъзо ва йўлларни ривожланишини олдини олиш, чаноқ
асоси
мушаклари бўшлиги ва чаноқ аъзоларини функционал бузилишларини
тиклашга қаратилган.
АБОРТДАН КЕЙИНГИ РЕАБИЛИТАЦИЯ
Аборт муаммоси ҳалигача актуал муаммолигича қолмоқда. Кўп
мамлакатларда аборт туғилишни бошқарилишини асосий усули бўлиб
келмоқда. Бунинг сабаби контрацепция ҳақидаги маълумотларни камлиги,
жинсий хаѐт асосларини билмаслик, ҳимояланиш йўлини нотўғри танлаш ва
албатта иқтисодий муаммолардир. Ҳомиладорликни
тугатиш муолажасини
ўтказган 10-15% аѐлларда гинекологик асоратлар қолади, сурункали
жараѐнлар авж олади. Инфицирланган аборт айниқса катта хавф туғдиради,
бунда септик инфекция тарқалиб, сальпингоофарит, метроэндометрит,
параметрит, метрит, чаноқ перетонити, бачадон веналари тромбофлебити ва
бошқа касалликларига олиб келиши мумкин.
Аборт натижасида бачадон бўшлиғида ҳомила қисмлари қолиб кетиши,
истмико – цервикал
етишмовчилик ривожланиши, ҳайз циклини бузилиши
мумкин. Энг оғир асорат ва бу бачадон перфорацияси. Бу йирик томирлар
257
зарарланиши, ичак қовузлоқлари ва сийдик
пуфагини зарарланишига олиб
келиши мумкин.
Кечки асоратларга метрорагия киради. Метрорагия бу – ҳайз циклидан
ташқари бачадондан қон кетишидир. Бунинг сабаби нейроэндокрин
бузилишлар, ички бачадон тешиги соҳасидаги битишмалар, бачадон ва унинг
бўйни травматизацияси бўлиши мумкин.
Абортнинг энг оғир асоратлари: иккиламчи бепуштлик, бачадондан
ташқари
хомиладорлик, бола ташлаш хавфи, эхтиѐрсиз абортлар, ҳомилани
охиргача кўтармасликдир. Шунинг учун аборт қилувчи жарроҳнинг
асосий
вазифаси аѐлнинг кейинги репродуктив хусусиятини сақлаб қолиш ва
кейинчалик соғлом бола туғиш имкониятига эга бўлишни таъминлаш.
Абортдан кейинги реабилитация ўз ичига асоратларни олдини олувчи
ва аѐл фертиллигини сақлашни таъминловчи бир қанча усуллар киради.
Операциядан кейинги 2-4 соат мобайнида бемор қулай пайтда палатада
тиббиѐт ҳодимлари кузатувида бўлади. У махсус томчи дорилар (бачадон
қисқартирувчи, қон тўхтатувчи, умумий қувватни
оширувчи дори
воситаларни қабул қилади).
Агар аѐл аҳволи хеч қандай хавф туғдирмаса бир қанча вақтдан кейин у
уйига кетиши мумкин. Аѐл касалхонадан чиқаѐтганда врач унга операциядан
кейинги даврни яхши кечишини таъминловчи зарур маслахатларни беради.
Операциядан кейинги бир хафта мобайнида аѐл УТТ ва гинеколог кўрувидан
ўтади. У мутахассислар аѐл аҳволига мос самарали ва хавфсиз контрацепция
усулини танлаб беришади.
Аборт пайтида бўладиган гормонал ўзгаришларни ҳисобга олиб,
операциядан бир ой ўтгач гормонал ҳолатни текшириш керак ва зарур бўлса
замонавий коррекцияни амалга ошириш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: