“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
48
таркибий қисми бўлиб, инсонларнинг туристик фаолиятини ҳудудий
ташкил
қилиш ва ривожлантириш ҳақидаги мустақил, алоҳида фан ҳисобланади.
Туризм, мутахассисларининг фикрича,
туризм географиясининг энг муҳим
вазифалардан бири ҳудудларнинг туризмга яроқлилиги ва туризм тизимини
ҳудудий ва минтақавий лойиҳалаштиришдир. Туризм географиясининг назарий
асослари “туризм географиясининг халқаро моделлари” ўтган асрнинг 1970-1980
йилларида яратила бошланди. Бу моделларнинг муаллифлари Канада, АҚШ ва
Европа мамлакатларининг олимлари ҳисобланишади. Ҳозирги вақтда
туризм
географиясининг барча моделларини қуйидаги тўрт гуруҳга бўлиш мумкин:
1.Туристик саёҳатларнинг кўчиши модели.
2.Бориш ва келиш модели.
3.Таркибли-кенглик модели.
4.Туризмнинг ривожланиши модели.
Дастлабки вақтларда чех олими П. Мариотнинг “саёҳатлар маршрути”
модели туризмда жуда оммавийлашган ва у биринчилардан бўлиб, туристларни
улар ҳоҳлаган туристик ресурсларга олиб бориш ва дастлабки жойига қайтариш
маршрутларида “дам олиш маршрутларини” ташкил қилишни таклиф қилди.
Бу маршрутнинг қулайлиги шундан иборатки, туризм географиясини
ташкил қилишда туристларнинг кўп ҳолларда асосан узоқ маршрутларда чарчаши
ва зерикишининг олдини олади ва туристик
марказнинг оммавийлашувига
сабабчи бўлиб, янги туристик ҳудудларни ташкил қилишда қўллаш мумкин.
Туристик саёҳатларнинг таркибли модели (кенглик) ўтган асрда ҳам
туризм географиясини ташкил қилишда, ҳозирги туризмни ташкил қилишда ҳам
муваффақият билан ишламоқда. Бу моделнинг асосчиси Америкалик географ С.К.
Кэмпбелл ҳисобланади. Туризм марказини ташкил қилишда бу моделнинг
қулайлиги шундан иборатки, туристик марказдаги кўплаб туристик гуруҳларни
марказ атрофидаги рекреация марказларига ва марказга яқин бўлган шаҳарларга
тақсимлаш мумкин. Бунинг учун, туристик марказ
хилма-хил рекреацияли
хизматларга эга бўлган рекреация марказларини яратиши лозим бўлади.Туризм
географиясининг моделларидан мамлакатимизда туризм марказларини ташкил
қилишда муваффақият билан қўллаш мумкин.
С.К.Кемпбеллнинг
“Саёҳатларнинг
кенглиги” модели
- туристик оқимларни тўпловчи шаҳар;
- бошқа шаҳарлар;
- рекреацияли марказлар;
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
49
- дам олиш жойлари;
- саёҳатчиларнинг маршрутлари;
- дам олувчи саёҳатчиларнинг маршрутлари;
- дам олувчиларнинг маршрутлари.
Туризм географиясининг тадқиқот методлари ҳозирга келиб асосан Европа
мамлакатларида, АҚШ ва Францияда такомиллашиб бормоқда. Россия давлатида
ҳам туризм географиясининг кўплаб тадқиқот методлари яратилган бўлиб ҳозирги
вақтда жаҳонда туризмни ва туризм марказларни ташкил қилишда энг кўп
ишлатиладиганлари қуйидаги методлар ҳисобланади:
Do'stlaringiz bilan baham: