Расширение процесса стабильного
экономического роста в Узбекистане
Аннотация: в данной статье основное внимание
уделено широко используемой в зарубежных
академических кругах, а также экономистами,
центральным банком и другим органам власти на
периферии концепции отечественных научных
дебатов на тему «Финансовая стабильность», где
широко анализируются содержание понятия
«финансовая стабильность» и ее элементы, а
также
системный
характер
современных
экономических процессов.
Ключевые слова: экономист, центральный банк,
финансовая
стабильность,
элементы,
экономические процессы.
А.А. Эралиев – Андижон машинасозлик институти катта ўқитувчиси
КОРХОНАЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ВА ДИВЕРСИФИКАЦИЯ
ҚИЛИШДА БОШҚАРИШНИНГ АҲАМИЯТИ
Аннотация: мақолада ҳозирги даврда корхоналарни бошқаришда раҳбарларнинг
роли нақадар муҳим эканлиги ва бу жараёнда бошқариш тамойиллари, унинг
функциялари ва тузилмаларини замон талабларига мослаштиришнинг долзарблиги
кўрсатиб берилган.
Калит сўзлар: мотивация, менежмент, тамойил, «қамчи ва ширинлик», бошқариш
функцияси, бошқарувнинг роли, диверсификация, инновацион технологиялар.
Бугун мустақил Ўзбекистон ҳалқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-
иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади. Бунинг тасдиғини
жаҳоннинг йирик компания ва концернлари билан яқин, иккиёқлама манфаатдор ало-
қаларни тобора кенгайтириб бориб, тараққий топган етакчи давлатлар кўмагида
иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш, модернизация қилиш, техник ва техно-
логик қайта жиҳозлаш бўйича дастурлар амалга оширилаётганлигида кўриш мумкин.
Жамиятимизни янгилаш ва ислоҳ қилиш борасидаги Ҳаракатлар стратегияси
ислоҳотларни
янада
чуқурлаштириш,
ҳаётимизнинг
барча
жабҳаларини
эркинлаштириш ва янада ривожлантириш йўналишида қилинадиган вазифаларнинг
асосийларини белгилаб берди. Сиёсий ва давлат қурилиши соҳаларида
эркинлаштиришни жорий этишга қаратилган чора тадбирларни, фуқароларнинг
ўзини ўзи бошқариш органи – маҳалланинг хуқуқларини кенгайтириш, унинг жамият
ҳаётидаги ўрни ва аҳамиятини ошириш жамиятни демократиялаштиришдаги асосий
мақсадларимиздан бири ҳисобланади.
Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга қилган
Мурожаатномасида: «Ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва
диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш —
Ўзбекистон учун жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир»
1
-
деб таъкидлаган эдилар. Иқтисодиётимизда таркибий ўзгаришларни амалга ошириш
ва уни модернизация қилиш борасида стратегик муҳим роль ўйнайдиган лойиҳаларни
амалга ошириш, биринчи навбатда, ишлаб чиқариш инфратузилмасини шаклланти-
1
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси.
25.12.2017 й www.turkiston.uz
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
15
риш фаолиятига катта аҳамият берилмоқда.
Иқтисодиётнинг
рақобатбардошлигини
оширишда
корхоналарни
модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлашни янада
жадаллаштириш, замонавий, мослашувчан технологияларни кенг жорий этиш
вазифалари қўйилди. Бу вазифа авваламбор иқтисодиётнинг асосий тармоқлари,
экспортга йўналтирилган ва маҳаллийлаштириладиган ишлаб чиқариш қувватларига
тегишлидир. Бу ўринда ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик қайта жиҳозлаш, халқаро сифат стандартларига ўтиш бўйича қабул
қилинган тармоқ дастурларини амалга оширишни тезлаштириш вазифаси
қўйилмоқда. Ўз навбатида, бу мамлакатимизнинг ҳам ташқи, ҳам ички бозорда
барқарор мавқега эга бўлишини таъминлаш имконини беради.
Тамойил бу хўжалик юритишнинг муҳим қоидаси ҳисобланиб, уларнинг
назарий аҳамияти шундан иборатки, улар бозор иқтисодиёти шароитида бошқариш
қонуниятлари билан чамбарчас боғлиқ бўлишига алоҳида эътибор қаратишни талаб
этади. Ишлаб чиқариш жараёнида қонуниятлар айнан тамойиллар орқали ўз
ҳаракатини амалга оширадилар.
Бошқарув тамойиллари реал амалиётни белгилаб, бошқариш аппарати-нинг
тўғри ва аниқ ҳаракат йўлини кўрсатиб беради. Тамойиллар ходиса-воқеалар ва
вазиятлар тизимида пайдо бўлиб турадиган мантиқий алоқаларни тўғри тушинишга,
ҳаракатлар мақсадини тўғри аниқлашга, бошқариш функциясини самарали татбиқ
қилишга қаратилган конкрет қарорлар ишлаб чиқишга имконият яратади.
Ўзбекистон Мустақилликка эришгандан кейин уни иқтисoдиётини бошқариш
тубдан ўзгартириш энг долзарб муаммолардан бирига айланди.
Ҳозирги шароитда Республика корхоналари ва ташкилотларида бошқарув
ролининг ошиб бориши қуйидаги омиллар билан белгиланади:
- бозор иқтисoдиётининг барпо қилиниши ва у билан боғлиқ бўлган турли
мулк шаклларининг вужудга келиши (давлат, хусусий, акционер жамиятлар, қўшма
корхоналар, маҳалла ва ҳоказолар);
- хўжалик юритишнинг янги шаклларини вужудга келиши (акционер
жамиятлар, концерн, консорциум, хусусий корхоналар ва ҳоказо);
- иқтисoдиётимиз ҳажмининг ўсиши, ундаги сифат ўзгаришлари, саноатимиз
илгари ишлаб чиқармаган янги маҳсулотларни ишлаб чиқариши, фан-техника
ютуқларини амалиётда қўллашнинг кенг авж олиши;
- хўжалик юритишни ноиқтисoдий йўналишлари ролининг ошиб бориши
(социал меъёрлар, истеъмол мезонлари, атрофдаги муҳит муаммолари ва ҳоказо);
- билим ҳажмининг ошиши ва уларни тузилишининг ўзгариши, янги фан
соҳаларининг пайдо бўлиши ва бу билан боғлиқ бўлган фаолият йўналишларини
танлаш имкониятини кучайтирилиши;
- бозор шароитида бошқарув тизимининг ўзидаги ўзгаришлар, ҳамма
соҳаларда демократик тамойилларнинг кириб келиши.
Маълумки, юқорида қайд қилинган социал-иқтисoдий жараёнлар ихтиёрий
равишда, ўз-ўзича кечмайди. Уларни тартибга солиш, мувофиқлаштириш,
йўналтириш учун бошқарув зарурияти туғилади.
Мотивация – ўзини ва ўзгаларни кўзда тутилган шахсий ва ташкилотнинг
умумий мақсадларига эришишга ундаш жараёнидир. Энг биринчи ва тарихий
мотивация усулларидан бири «қамчи ва ширинлик» усулидир. Яхши ишлаган ходим
«ширинлик» олган, ёмон ишлагани эса «қамчи» билан жазоланган.
Бошқаришда ижтимоий-психологик усулларни қўллаш биринчи марта, немис
психологи Зигмунд Фрейд томонидан амалга оширилди. Бу назария авваламбор
Европада тарқалди. 1920 йилларда Тейлор ва Гилбрет томонидан Америкага ёйишга
ҳаракат қилинди. Лекин, бу янгилик кенг оммалашмади. Фақат Элтон Мэйонинг
илмий ишлари пайдо бўлганидан кейингина бу усулга эътибор кучая бошлади.
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
16
Бошқарув бирон-бир мақсадга самарали эришиш учун инсонлар
ҳаракатини тартибга солиш ва мувофиқлаштиришдан иборат. Шуни қайд қилиш
жоизки, инсонни ҳар қандай объектга таъсир кўрсатиши бошқариш
бўлавермайди. Бошқариш фанини автомобилини бошқариш эмас, балки уни
бошқараётган инсон қизиқтиради. Шунинг учун ҳам хорижий мамлакатларда,
айниқса, Англия ва АҚШда автомобилни бошқаришни менежмент деб атасангиз
тушунмовчилик бўлади. Чунки менежмент тушунчаси бевосита хўжалик
объектларини бошқарув тушунчаси билан ҳамохангдир.
Шундай қилиб, бошқарувни алоҳида бир фаолиятнинг турига айланиши
иқтисoдий тараққиётнинг маълум босқичига тўғри келади. Ушбу босқич меҳнат
тақсимоти ва уни ихтисослашиши, ишлаб чиқариш ва хўжалик жараёнларининг
мураккаблашиши билан характерланади. Худди шу вазиятда уларни тартибга
солиш ва мувофиқлаштириш зарурияти кўндаланг бўлиб туради. Бундай
шароитда уларни бошқариб турадиган раҳбар ходимларга талаб пайдо бўлди.
Корхоналарни бошқариш аппаратига турлича хизматга оид бўлимлар
мавжуд бўлади. Уларни амалиётда маъмурий-бошқариш ходимлари деб аталади.
Одатда корхона бўлимларини бошқариш ишлаб чиқариш (корхонани
бошқарадиган) ва функционал қисмларга (молия, таъминот, сотиш, кадрлар,
технология, иш юритиш, ташқи иқтисoдий алоқаларни бошқариш) бўлинади.
Ҳаммасини умумлаштириб раҳбарлар, мутахассислар ва техник ижрочилар деб
ҳам атасак бўлади.
Корхона тузилмасида бўлинма, цех, бўлим, лабораториялар ва бошқа
бўлимларни кўрсатиш мумкин. Ҳаммасида ўзининг бошқариш органлари мавжуд.
Корхонани бошқариш асосида чизиқли ва функционал тамойиллар ётади.
Шуни қайд қилиш жоизки, ҳар қандай ишлаб чиқаришни бошқариш тизимида
чизиқли тамойил ётади. Тизимнинг ичида бўғин ва поғоналарни бир-биридан
фарқ қилиш лозим. Бўғин бу алоҳида функцияларни бажарувчи мустақил бўлин-
мадир. Бошқариш бўғини тушунчасига шунингдек, бир неча ташкилий тузилма-
ларни фаолиятини раҳбарлигини амалга оширувчи раҳбарларни кўрсатиш
мумкин. Буларга бош мухандис, бош технолог, смена бошлиқлари ва ҳоказолар
киради.
Ҳозирги шароитда корхона раҳбарлари ролининг ошиб бориши бир қатор
омиллар билан белгиланади. Буларга корхоналардаги сифатли ўзгаришлар, ишлаб
чиқариш ҳажмининг ошиши, ишлаб чиқариш жараёнларининг мураккаблашиши,
даврга хос бўлган янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, ишчи-ходимлар
мафкурасининг ўзгариши, бошқаришни шакл ва усулларининг ўзгариши, ҳамма
соҳада демократлаштиришни амалга оширилиши, даврнинг талаби билан
раҳбарларнинг алоҳида ўрин эгаллаши ва ҳоказоларни кўрсатиш мумкин.
Ҳозирги шароитда раҳбарлар ролининг ошиб бориши қуйидаги омиллар
билан белгиланади:
турли мулк шаклларининг вужудга келиши (давлат, хусусий,
акционер жамиятлар, маҳалла ва ҳоказолар);
хўжалик юритишнинг янги шаклларини вужудга келиши (акционер
жамиятлар, концерн, корпорация, консорциум, қўшма корхоналар, хусусий
корхоналар ва ҳоказо);
иқтисoдиётимиз ҳажмининг ўсиши, иқтисoддаги сифатли ўсишлар,
фан-техника ютуқларини амалиётда қўллаш бошқариш қарорлари вариантларини
кўпайтиради, уларни танлаш муммоларини мураккаблаштиради;
хўжалик юртишни ноиқтисoдий йўналишлари ролининг ошиб бориши
(социал меъёрлар, истеъмол мезонлари, атрофдаги муҳит муаммолари ва ҳоказо)
бошқариш кадрлари ва биринчи навбатда раҳбарларнинг масъулиятини оширади;
“Сервис” илмий-амалий журнал
2018 йил 2-сон
17
билим ҳажмининг ошиши ва уларни тузилишининг ўзгариши, янги фан
соҳаларининг пайдо бўлиши фаолият йўналишларини танлаш имкониятини
кучайтиради ва раҳбарларни бошқаришга таъсир қилиш заруриятини
кенгайтиради;
бозор шароитида бошқариш тизимининг ўзидаги ўзгаришлар, ҳамма
соҳаларда демократик тамойилларнинг кириб келиши;
қонун устуворлигини таъминлаш бошқариш қарорларини кабул
қилишда субъект омилнинг ролини оширади;
бозор механизмларининг таъсири остида бир қатор янги истиқболли
қарорлар ҳиссаси ошади, доимий равишда янги муаммолар пайдо бўлади.
Буларни ўз вақтида аниқлаб ҳал қилиш, биринчи навбатда, раҳбарлардан маҳорат,
зийрақлик ва билимдонлик талаб қилади.
Ҳозирги замонда кўпчилик қарорларнинг асосий хусусияти шундай
иборатки, улар ўзларига иқтисoдий, социал, ташкилий ва бошқа йўналишлар
нуқтаи назаридан ёндашишни талаб қилади. Айнан раҳбар ўзининг бошқариш
тизимида тутган ўрнига қараб юқоридаги ёндашишни амалиётга татбиқ қила
олиш мумкин. Бундан ташқари раҳбарлар ролининг ошиб бориши ахборотларни
ишлаш жараёнини автоматлаштириш, кенг миқёсда компьютер техникасидан
фойдаланиш билан ҳам белгиланади. Юқоридаги техникадан кенг кўламда
фойдаланиш бошқариш ходимларини ҳаммага маълум бўлган, ноижодий
вазифалардан озод қилиб, асосий диққат эътиборни энг муҳим масалаларга
қаратишни талаб қилади. Шундай қилиб, иқтисoдиёт мураккаблашиб борган сари
раҳбарларнинг ҳам вазифалари мураккаблашиб бораверади.
Хулоса ўрнида шуни айтиш мумкинки, Ўзбекистонда амалга
оширилаётган бозор ислоҳотларининг суръати ва мантиқий талабларидан келиб
чиққан ҳолда, эркин бозор иқтисодиёти муносабатларини янада ривожлантириш,
мамлакатимиз иқтисодий тараққиётининг энг муҳим истиқболлари ва устувор
йўналишларини белгилаб ва бу йўналишда барча куч ва ғайратларимизни
уйғунлаштиришимиз керак. Мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда
иқтисодиётнинг барча соҳаларини ривожлантириш бўйича устувор йўналишларни
амалга ошириш мақсадида қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси асосида иш
тутишимиз эртанги кунга катта ишонч билан қарашга умид беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |