“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Тўққизинчидан, мамлакатимизда миллий валютамизни эркин конвертация қилишга 
эришилди. Юридик ва жисмоний шахслар хорижий валютани тижорат банкларидан чекловсиз 
сотиб олиш ва эркин сотиш имконига эга бўлди. Президентимиз таъкидлаганидек, чет эл 
валютасининг олди-сотди операциялари ҳажми либерализация даврига нисбатан 1,5 баробар 
ошиб, ўртача 1,3 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, давлатимизнинг олтин-
валюта захиралари охирги йилларда ўртача 1,0 миллиард доллардан кўпаймоқда. Муҳими, 
валюта операциялари билан боғлиқ бўлган коррупция элементларига ҳам чек қўйилди. 
Ўнинчидан, биз учун ғоят муҳим бўлган яна бир муаммо янги иш ўринларини ташкил 
этишдан иборатдир. Ушбу масала бўйича таъкидлаш жоизки, олдинлари қариб бир миллионга 
яқин иш ўринлари яратилди, деган ахборот тарқатилар эди. Ушбу масала мамлакатимиз 
раҳбари ва қуйи бўғинлар раҳбарларининг доимий эътиборида бўлишига қарамасдан 2017 
йилда янги саноат корхоналарини қуриш, хизмат кўрсатиш объектларини ишга тушириш, 
кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан атиги, 336 мингдан зиѐд 
янги иш ўринлари ташкил этилди. 2018-2020 йиллар давомида ҳам ушбу кўрсаткич сақланиб 
қолмоқда. Мамлакатимизда ҳар йили беш юз мингдан зиѐд аҳоли кўпаяѐтган бўлса, ушбу 
кўрсаткич ҳали етарли эмас. Бундан ташқари қанчадан-қанча юртдошларимиз хорижда меҳнат 
қилмоқда. Уларнинг ҳаммасини иш билан таъминлаш учун жуда катта ташкилий чора-тадбир-
ларни амалга оширишни тақозо қилади. Бундан ташқари, аҳоли бандлигини таъминлаш маса-
лага нафақат сон, балки сифат жиҳатидан ҳам алоҳида аҳамият бериш лозим, чунки, одамлар 
шунчаки иш билан банд бўлмаслиги керак, шу ишлаган жойида ўз оиласини боқадиган дара-
жада даромад олишга, камбағаллик чегарасидан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлиши лозим. 
Ўнбиринчидан, маълумки, мамлакатимизда кўпдан буѐн ўзининг ҳал қилиниши кутиб 
келаѐтган энг оғир ижтимоий муаммолардан бири, кам таъминланган камбағал оилаларни уй-
жой билан таъминлаш муаммоси эди. 2017 йилда халқимизнинг талаб ва истакларини инобатга 
олиб, имтиѐзли ипотека кредитлари асосида арзон уй-жойлар қуриш лойиҳасини амалга 
оширишга киришилди. 2018-2020 йилларда ушбу тадбир жадаллик билан ривожлантирилди. 
Бугунги кунда минглаб уйсиз оилалар ва ѐш оилалар уй-жойлик бўлишга муваффақ бўлди. Шу 
билан бирга жуда кўплаб ногиронлиги бор инсонлар, ѐш оилалар нафақат шаҳарларда, ҳатто 
қишлоқларда ҳам замонавий шароитга эга бўлган уй-жой билан таъминланди ва бу жараѐн 
давом этмоқда. Ушбу тадбирларни халқимиз жуда катта мамнуният билан кутиб олмоқда. 
Бундай хайрли ишлар, халқимизнинг розилигига эришишнинг, эртанги кунига ишончнинг 
пайдо бўлишига муҳим омили сифатида баҳоланмоқда.
Ўниккинчидан, мамлакатимиз ҳаѐтида, келажак истиқболнинг ѐрқин бўлишида муҳим 
аҳамиятга эга бўлган таълим тизимига катта аҳамият берилди. Чунки, Янги Ўзбекистон 
остонаси Президентимиз таъкидлаганидек, мактабдан бошланади. Узлуксиз таълим тизимида, 
фарзандларимиз тарбиясида энг асосий бўғин ҳисобланган мактабгача таълимнинг жамияти-
миз ҳаѐтидаги катта ўрни ва аҳамиятини эътиборга олиб, ушбу жараѐнни такомиллаштириш 
бобида катта ташкилий ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда Мактабгача 
таълим вазирлиги ташкил этилди. Ушбу соҳанинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, 
яқин 3-4 йилда барча ҳудудларда минглаб янги боғчалар қуриш, таълим-тарбия сифати ва 
даражасини янги босқичга кўтариш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Ўнучинчидан, мамлакатимизда рақамли иқтисодиѐтни жорий қилиш юзасидан бел- 



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish