Учинчидан, мамлакатимизда фаолият кўрсатаѐтган ҳар бир раҳбар ходимнинг
масъулияти ошди. Энди улар ўз хато ва камчиликлари учун халқимиз ва қонун олдида жавоб
берадиган тизим шаклланаѐтганлиги туфайли шахсий жавобгарлиги ва масъулияти ҳам ошди.
Халқимиз манфаатларидан келиб чиқиб, прокуратура ва ички ишлар органларининг
вазифалари ҳам тубдан ўзгарди. Ушбу ташкилотлар жазолавчи органдан, халқ манфаатини
ҳимоя қилувчи ижро органига айланди. Ҳозирги кунда ҳар бир вилоят, туман ва шаҳарларда
халқ дарди-ташвишлари билан шуғулланадиган тўртта сектор бор. Уларнинг бири прокуратура
органларига ва яна бири ички ишлар органларига берилди. Бу ҳам олдин умуман қилинмаган
иш бўлиб, мазмунан янги йўналишга айланди.
Тўртинчидан, суд-ҳуқуқ соҳасида судларнинг чинакам мустақиллиги ва қонун усту-
ворлигини таъминлашга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотлар изчил амалга оширилмоқда,
уларнинг адолатли ҳукм чиқариши учун улар фаолиятининг шаффофлиги таъминланмоқда,
суд мажлисларининг бир қисми сайѐр суд шаклида бўлиб, бемалол аҳолининг иштирокида
маҳаллаларда, ташкилотларда амалга оширилмоқда. Бу ҳолат биринчидан адолатни таъмин-
лашга хизмат қилса, иккинчи томондан аҳоли учун жуда катта тарбиявий аҳамиятга ҳам эга.
Бешинчидан, жамиятни бошқаришда жамоат ташкилотларининг роли оширилди. 2017
йилда Ўзбекистон ѐшлар иттифоқи ташкил этилди, Хотин-қизлар қўмитаси, ―Маҳалла‖ ва
―Нуроний‖ жамғармалари ҳамда бошқа нодавлат ташкилотлари ишини янада фаоллаштириш
бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди. 2020 йилнинг 15 апрелида Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ―Ўзбекистон Республи-каси маҳалла ва оилани
қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини тартибга солиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий
ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида‖ги қарори асосида ―Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва
оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги‖ ташкил қилинди. Ушбу вазирликнинг ташкил қилиниши
инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлашга қаратилган ишларимизнинг яққол
кўриниши бўлди. Бунда бир қанча ташкилотларнинг фаолияти бирлаштирилиб, аниқ
йўналишларда фаолият олиб бориш имкониятлари яратилди.
Олтинчидан, и
нсон ҳуқуқлари соҳасидаги ҳолат ҳам бутунлай ўзгарди. Мажбурий ва
болалар меҳнати тўлиқ тугатилди. Инсон ҳуқуқлари бўйича Миллий стратегия қабул қилинди.
Шу йилнинг ўзида юртимизда яшаб келаѐтган, лекин фуқаролиги бўлмаган 1100 дан ортиқ
шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди ва бу иш тизимли равишда давом этмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |