“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
74
такомиллашиб боради. Шу ўринда мамлакатимизда чакана савдо амалиѐтининг
ривожланишида савдо сифати ва маданиятининг аҳамияти юқори эканлигини таъкидлаб
ўтиш мақсадга мувофиқ.
Илмий жиҳатдан савдо хизмати моҳиятини очиб беришда турлича ѐндашувлар
мавжуд. ‖Савдо маданияти‖ тушунчасига таянган ҳолда савдо хизмати элементларини
қуйидагича белгилаш мумкин:
чакана савдо корхоналарида белгиланган иш режимига қатъий амал қилиш;
дўконларда аҳолининг талаб ва эҳтиѐжларидан келиб чиққан ҳолда товар
ассортиментини шакллантириш, кенг ва барқарор товарлар ассортиментининг мавжуд
бўлиши;
товар сотишнинг илғор усулларини қўллаш;
харидорларга хизмат кўрсатишга сарфланадиган вақтни минималлаштириш;
савдо ходимларининг юқори касбий маҳорати, дўкон ходимларининг харидорларга
нисбатан хушмуомалали, эътиборли муносабатлари;
маълум товарларни сотиш тартиб-қоидалари тўғрисида харидорларни хабардор
қилиш;
савдо ходимларининг тартибли ташқи кўриниши;
дўконнинг яхши санитар ҳолати;
дўкон ичидаги харидорларни ахборотлар билан таъминловчи воситалардан кенг
фойдаланиш.
Шунингдек, ―хизмат кўрсатиш маданияти‖ тушунчаси ―хизмат кўрсатиш сифати‖
тушунчасининг барча томонларини қамраб ололмайди. Шунинг учун савдо хизмати
сифатининг кенг қамровли муаммоларидан келиб чиқиб, унинг шаклланишига таъсир
этувчи омилларни кўриб чиқиш мақсадга мувофиқ: товар таклифининг сифати; савдо
тармоғининг жойлашиш жойи ва ишлаш тартиби; харидорларга кўрсатилаѐтган қўшимча
хизматлар – савдо сервиси сифати; харидорлар вақтини тежаш имкониятлари; савдо
хизмати маданияти, яъни савдо иштирокчиларининг ўзаро муносабатларининг ахлоқий,
эстетик, психологик ва ҳуқуқий томонлари; истеъмолчилар манфаатларининг ҳуқуқий
ҳимояси.
Савдо соҳасида фаолият юритаѐтган корхоналарда харидорларга тақдим
қилинаѐтган савдо хизматлари самарадорлигини ошириш учун, авваламбор, савдонинг
тўғри ва оқилона ташкил этилишига алоҳида эътибор бериш лозим. Белгиланган стандарт,
қоида , меъѐр ва талаблар асосида ташкил этилган чакана савдо корхоналарида аҳоли
манфаатларига тўғри келадиган энг қулай ва сифатли хизматлар кўрсатилади, аҳолининг
эҳтиѐжлари тўлароқ қондирилади.
Савдо хизматининг барча чора-тадбирлар мажмуида товар муаммоси асосий
ҳисобланади. Инновацион тарзда жиҳозланган чакана савдо корхонасига, хушмуомалали
ходимларга эга бўлиш мумкин, лекин сотувда зарур товарлар мавжуд бўлмаса ва товар
танқислиги ҳукм сурса, хизмат кўрсатишнинг юқори даражаси таъминланиши мумкин
эмас.
Тижоратда товар сифати тушунчаси мавжуд. Товар сифати бу аҳолининг маълум
талабини қондириш қобилиятига эга бўлган товар хусусиятларининг мажмуидир. Товар
хусусиятлари жуда кўп кўрсаткичларни ўз ичига олади, яъни техник, технологик,
биологик, физиологик, иқтисодий, эстетик, функционал, эргономик. Товар сифати учун
кураш бу товар ҳаракатида қатнашувчи ҳамма бўғинларнинг асосий вазифаси
ҳисобланади. Юқори даражадаги товар сифати бу ривожланган фан тараққиѐтини, юқори
малакали кадрлар, илғор техника ва технологияни, инновацияни ифодаси ҳисобланади.
Юқори сифатли товар савдо маданиятининг энг асосий белгиси ҳисобланади.
Товар ассортименти турлари ҳам савдо сифатини белгилаб беради. Харидорларга
фақатгина маълум миқдордаги товарлар эмас, балки уларнинг хилма-хил турлари зарур,
яъни харидорлар стандарт , бир хил товарларни харид қилишни хоҳлашмайди. Бундан
Do'stlaringiz bilan baham: |