“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис


“Сервис” илмий-амалий журнал



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet79/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Сервис” илмий-амалий журнал 
 
2020 йил 4-сон 
58 
Мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2020 йил 24 январдаги Олий 
Мажлисга мурожаатномасида ―Ҳар қандай мамлакатда бўлгани каби бизда ҳам кам 
таъминланган аҳоли қатламлари мавжуд. Турли ҳисоб-китобларга кўра, улар тахминан 12-
15 фоизни ташкил этади‖ деб таъкидлади. Лекин ҳозиргача камбағалликни белгиловчи 
аниқ мезон белгиланган.
Тадқиқот методологияси. Мақолани ѐзишда Ўзбекистон Республикаси Олий 
мажлиси қабул қилган қонунлар, Президент қарорлари ва фармонлари, статистик 
маълумотлардан фойдаланишда қиѐсий усулларни қўллаш, тизимли таҳлил ѐндашувлари 
методологик асос бўлди.
Таҳлил ва натижалар. Камбағаллик чегарасининг аниқ мезони аҳолининг 
―истеъмол саватчаси‖ меъѐрлари билан белгиланади. ―Истеъмол саватчаси‖ муайян вақт 
давомида (бир кунлик, бир ойлик ва ҳоказо) инсоннинг ҳаѐти ва саломатлигини тиклаш 
учун зарур бўлган маҳсулотлар, товарлар ва хизматларнинг энг кам (минимал) 
миқдоридир. ―Истеъмол саватчаси‖ бир киши истеъмол қиладиган маҳсулотлар, товарлар 
ва хизматлар асосида тузилади, чунки ҳар бир инсон овқатланиш кийиниши лозим ва 
турли хизматлардан фойдаланади.
―Истеъмол саватчаси‖нинг озиқ-овқат маҳсулотлари таркиби инсонларнинг озиқ-
овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш физиологик рационал меъѐрларидан келиб 
чиқилади. Ноозоиқ-овқат товарларидан ―Истеъмол саватчаси‖га кийим-кечак, пойабзал, 
хўжалик буюмлари, маданий-маиший буюмларнинг энг зарурлари киритилади. 
Хизматлардан коммунал хизматлар, транспорт ва бошқа зарурий хизматларга бўладиган 
харажатлар киритилади.
Маълумотларга қараганда Ўзбекистон аҳолиси истеъмол харажатларининг 45-48 
фоизи озиқ-овқатларга, 31-33 фоизи ноозиқ-овқат товарларига ва 20-21 фоизи хизмат 
турларига сарфланар экан
1
.
―Истеъмол саватчаси‖ аҳолининг 3 та асосий ижтимоий-демографик гуруҳи: 
болалар, меҳнатга лаѐқатли аҳоли ва нафақадагилар учун алоҳида тузилиши лозим. Чунки 
уларнинг истеъмол таркиби ҳар хилдир.
Мамлакат Президенти Ш.Мирзиѐевнинг 2019 йил апрелдаги қарорида Иқтисодиѐт 
ва саноат вазирлигига 2019 йил 1 декабргача ―Истеъмол саватчаси‖нинг аниқ таркибини ва 
қийматини аниқлаш вазифасини белгилади. Бу вазирликнинг маълум қилинишича 
―Истеъмол саватчаси‖ методологияси ишлаб чиқилган бўлиб, ҳозирча Тошкент ва Фарғона 
вилоятларида эксперимент тариқасида қўлланиб, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
2
.
―Истеъмол саватчаси‖ қиймати ѐки унинг маълум қисмига мисол учун – 70,0 %га) 
тўғри келадиган даромад камбағаллик чегараси деб қабул қилинади. Ундан кам даромад 
оладиган аҳоли (кишилар, оила) камбағал ҳисобланади. Мамлакатларнинг иқтисодий 
ривожланиши ва нарх-навонинг даражасига қараб камбағаллик чегараси ҳар хил бўлиши 
мумкин.
Демак, камбағаллик асосан аҳоли (оила) оладиган даромадларига боғлиқ экан. 
Бозор муносабатлари шароитида аҳоли топадиган даромад турлари кўпдир. Ёлланма 
ишлайдиган ходимлар меҳнат ҳақи оладилар. Мамлакат Президенти қарори билан 
минимал иш ҳақи миқдори ҳар йили бир неча бор оширилмоқда. Ҳозирги пайтда, 2020 йил 
1 сентябрдан минимал иш ҳақи – 262470 сўмни ташкил қилиб, кейинги ўн йилдагидан 
(2010 йил 1 августда – 45215 сўм) қарийб, 6 баравар кўпдир.
Тадбиркорлар – тадбиркорлик фаолиятидан даромад (фойда) оладилар. 2019 йил 
бошига 323517 та корхона ва ташкилотлар (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) фаолият 
юритаѐтган бўлиб, уларнинг сони йилдан-йилга кўпайиб бормоқда. Аҳолининг маълум 
қисми қишлоқ хўжалик маҳсулотлари етиштириб, уларнинг оиладан ортиқчасини сотиб, 
катта даромад олмоқда. Ер – битмас-туганмас хазина дейилади.
1
Ўзбекистонда ижтимоий ривожланиш ва турмуш даражаси. Стат. тўплам. Давлат статистика қўмитаси. Т.: 201974-76 
бетлар.
2
Даракчи газетаси. № 47, 2019 йил 21 ноябрь, 7-бет. 



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   75   76   77   78   79   80   81   82   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish