“Сервис” илмий-амалий журнал 2020 йил 4-сон 111
Миллий статистика тизимини такомиллаштириш борасида сўнгги йилларда сезиларли
ўзгаришлар юз бераѐтган бўлса-да, туристик хизматлар бозорида кўрсатилаѐтган хизматлар
ҳажми, туристик объектларнинг ресурс салоҳияти ҳамда кўрсатилаѐтган хизматларнинг аниқ
йўналишлари бўйича расмий очиқ маълумотлар етарли даражада мавжуд эмас. Очиқ маълу-
мотлар кўринишидаги кўрсаткичлар ва таҳлилий материалларнинг кенгайиши, биринчидан,
туристик хизматлардан фойдаланувчи ташқи (хорижий) туристлар ташрифи ҳажмини кўпай-
тириш ҳисобига хизматлар экспорти ҳажмининг ортишига олиб келса, иккинчидан, ички
туристлар ҳаракати кенгайишини таъминлайди. Ушбу жараѐнни ташкиллаштириш учун очиқ
маълумотлар базасида туристик хизматлар бозорида кўрсатилаѐтган хизматлар ҳажми,
туристик объектларнинг ресурс салоҳияти ҳамда кўрсатилаѐтган хизматларнинг аниқ
йўналишлари бўйича кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ва жойлаштириш талаб этилади.
Бунинг учун кўрсатиб ўтилган маълумотлар тизимини илмий-услубий жиҳатдан ишлаб чиқиш
ва асослаш ҳамда амалиѐтга киритиш талаб этилади. Шу билан бирга ишлаб чиқилган
кўрсаткичлар гуруҳидаги маълумотларни йиғиш ва тақдим этишга масъул тизимларни
аниқлаштириш лозим.
Хулоса ва таклифлар.Юқорида белгиланган вазифалар ва амалий натижалар асосида
қуйидаги таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди:
- туристик-рекреация хизматларининг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи қўшимча
индикаторлар ва уларни аниқлаш услубиѐтини ишлаб чиқиш ва узоқ муддатли стратегиясини
шакллантириш;
-
туристик хизматлар бозорида кўрсатилаѐтган хизматлар ҳажми, туристик
объектларнинг ресурс салоҳияти ҳамда кўрсатилаѐтган хизматларнинг аниқ йўналишлари
бўйича расмий очиқ маълумотлар етарли даражада шакллантириш;
- туристик-рекреация фаолиятига ички ва хорижий инвестицияларни мунтазам ва режали
жалб қилиш асосида соҳанинг моддий техник базасини кенгайтириш ва соҳага
инновацияларни кенг жалб қилиш;
Ўзбекистонда туристик-рекреация фаолияти билан боғлиқ бўлган асосий кўрсаткич-
ларнинг 2013-2022 йиллар давомида ўзгариш қонуниятлари аниқланди. Унга кўра прогноз
кўрсаткичлар иқтисодий фаолиятнинг асосий турлари бўйича кўрсатилган хизматлар ҳажми
2022 йилга келиб жадал суръатларда ўсиш тенденциясига эришиш мумкинлигини кўрсатади.
Ушбу тадқиқот ишимизнинг илмий янгилиги ҳисобланган туристик-рекреация
хизматларининг ривожланиш ҳолатини баҳоловчи қўшимча индикаторлар ва уларни аниқлаш
услубиѐти асосида мавжуд туристик-рекреация фаолиятини бошқариш жараѐнларини
такомиллаштириш ва хизматлар таклифини ташкиллаштиришда самарали механизмларни
ишлаб чиқиш соҳанинг жадал ривожланиш имконини беради.