“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
84
(13464,3*100/12818,4) ташкил қилган. Бу ерда бирданига олий ўқув юртларининг
кўпайиши сабаб бўлган. Иқтисодиѐтда банд бўлган олий маълумотли аҳоли улушининг
ўсиш суръатини қиѐслайдиган бўлсак, ушбу кўрсаткич шу таҳлил даврида (2000 – 2019
йй.) 177,2 %ни ташкил қилган. Энди ҳар бир йўналиш бўйича прогноз кўрсаткичларни ҳам
аниқлаш мумкин.
Мамлакатимизда банд бўлган жами ишчи ва хизматчилар ўсиш суръатига
эътиборни қаратадиган бўлсак, шу таҳлил даврида ушбу кўрсаткич 1,5 баробар ўсган.
Ушбу кўрсаткичнинг чизиқли тенгламаси қуйидаги кўринишга эга бўлди.
У = 2,915x - 5730,7;
Ушбу формула орқали мамлакатимизда банд бўлган жами ишчи ва
хизматчиларнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичларини аниқлаш
мумкин. Бунинг учун юқоридаги формуладан фойдаланган ҳолда ушбу кўрсаткичнинг
2020-2025 йилларга мўлжалланган прогнозини ҳисоб-китоб қилиш натижасида қуйидаги
маълумотларга эга бўлинди (3-жадвал).
3-жадвал
Мамлакатимизда банд бўлган жами ишчи ва хизматчиларнинг 2020-2025
йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари
Йил-
лар
Мамлакатимизда банд бўлган жами ишчи ва
хизматчилар 2000-2019 йиллардаги
полинамиаль тенгламаси ва унинг 2020-2025
йилларга мўлжалланган прогноз
кўрсаткичларининг ҳисобланиши
Прогноз
кўрсат-
кичлари,
2000 йилга
нисбатан, %
Прогноз
кўрсат-
кичлари, 2019
йилга
нисбатан, %
2019
У = 2,915x - 5730,7
149,9
100,0
2020
У
2020
= 2,915*2020 - 5730,7
157,6
105,2
2021
У
2021
= 2,915*2021 - 5730,7
160,5
107,18
2022
У
2022
= 2,915*2022 - 5730,7
163,4
109,0
2023
У
2023
= 2,915*2023 - 5730,7
166,4
111,0
2024
У
2024
= 2,915*2024 - 5730,7
169,3
112,9
2025
У
2025
= 2,915*2025 - 5730,7
172,2
114,9
Мазкур жадвал маълумотларидан кўриниб турибдики, мамлакатимизда банд бўлган
жами ишчи ва хизматчиларнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогноз кўрсаткичлари
барқарор ўсишини кўрсатмоқда. Ушбу прогноз бўйича 2019-2025 йилларда буларнинг
сони 114,9 %га ўсиши мумкинлиги ўз аксини топган. Ушбу ҳолатда натижа билан
омиллар ўртасидаги боғлиқлик жуда мустаҳкам, яъни R² = 0,9869 га тенг. Бундай
шароитда ўзгариш қонуниятида хатоликлар кам бўлиши мумкин.
Юқорида гувоҳи бўлганимиздек, мамлакатимизда банд бўлган жами ишчи ва
хизматчиларнинг 2020-2025 йилларга мўлжалланган прогнози 114,9% ни ташкил қилиши,
нисбатан ижобий ҳолат, деб баҳолаш мумкин.
Мамлакатимизда банд бўлган ишчи ва хизматчилар таркибида олий маълумотли
ходимларнинг кўпайиши ҳозирги ўқиѐтган талабалар сонига боғлиқ. Бу борада ҳам анча
муаммолар мавжуд. Ушбу кўрсаткичнинг 2000-2019 йиллардаги данамикаси шуни
кўрсатмоқдаки, 2000 йилдан 2008 йилгача талабалар сонида ўсиш рўй берган ва бу
кўрсаткич 162,3 %ни ташкил қилади. 2008 йилдан бошлаб камайиш тенденциясига эга
бўлган. 2011 йилда 2000 йилга нисбатан 137,8 %ни ташкил қилган. 2008 йилга нисбатан
2011 йилда ўсиш суръати 84,9 %гача (137,8*100/162,3) камайган. Мамлакатимизда
талабалар сони 2008 йил даражасига 2017 йилда етган. Шу йилда 2000 йилга нисбатан
ўсиш суръати 162,1 %ни ташкил қилган. 2018-2019 йиллар давомида талабаларнинг сони
кескин ўсиш тенденциясига эга бўлган. 2018 йилда 2000 йилга нисбатан 196,2 %ни ташкил
қилган бўлса, 2019 йилда 231,8 %ни ташкил қилган. Кўриниб турибдики, 2017 йилдан
кескин ўсиш тенденцияси бошланди ва бу давом этмоқда. Бугунги кунда инновацион ва
рақамли иқтисодиѐтни шакллантириш ва ривожлантиришни олий маълумотли
Do'stlaringiz bilan baham: |