“Сервис” илмий-амалий журнал
2020 йил 4-сон
75
ташқари, чакана савдо дўконларида асосий маҳсулотлар билан бирга қўшимча
товарларнинг савдосини ташкил этиши лозим. Бу эса ўз навбатида харидорлар эҳтиѐжла-
рини тўлақонли қондирилиши билан бирга савдо хизматининг янада самарали бўлишини
таъминлайди, яъни асосий товарлар билан бирга ишлатиладиган қўшимча товарларнинг
чакана савдо корхоналарида мавжуд бўлиши харидорлар харид қилиш самарадорлигини
оширади. Бугунги кунда товарларни замонавий усулда сотиш психологик тадқиқотлар
натижаларига асосланади. Психологларнинг таъкидлашича, харид чоғида пайдо бўладиган
импульсларга кўпроқ ѐрқин ва жозибадор қадоқ ҳамда ўрамлар сабаб бўлади. Айниқса,
харидорларни ўзига жалб қилувчи таъсирли ранглар сариқ ва қизил ранглар ҳисобланади
(эркакларга кўк ранг ҳам кучли таъсир кўрсатади). Кейинги тадқиқотлардан маълум
бўлишича, товар товар қадоқларида товардан фойдаланиш жараѐнлари акс эттирилган
суратлар пайдо бўлмоқда. Чой, кофе қуйиб бериш кутиш жараѐнларида телевизорларнинг
ўрнатилиши каби чора-тадбирлар жалб этишга хизмат қилади. Аҳолига савдо
хизматларини кўрсатишда замонавий маркетинг технологияларидан бири мерчендайзинг
хизматидан фойдаланилса мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Мерчендайзинг – бу маҳсулот савдосини системали ташкил қилиш ва бошқариш;
дўкон ичидаги маркетинг; маҳсулотни жойлаштириш санъати. Барча келтирилган
таърифларни тўғри десак адашмаймиз, аммо, биринчи таъриф кейингиларни ўз ичига
олади. Мерчендайзингни харидорларнинг савдо қилишга қулай, ѐқимли ва фойдали
бўлишига қаратилган савдо корхоналарининг ―ички оламида‖ ўтказиладиган чора-
тадбирлар системаси деб ҳисобласак янглишмаймиз.
Мерчендайзинг – бу сотувчисиз савдодир, яъни маҳсулот дўконда шундай жойлаш-
тирилиши керакки, сотувчи-маслаҳатчининг ѐрдамига мўҳтожлик сезилмаслиги ѐки
минимал даражада қатнашиши керак. Бу технология ҳар доим истеъмолчиларга
йўналтирилган бўлади. Товарга бўлган талабни ошириш орқали, бозордаги мавқеини
сақлаб қолиш учун омадли услуб ҳисобланади.Бундай ҳолатда мерчендайзинг ―тилсиз
сотувчига‖ айланади. Харидорга импульс берувчи турткилардан бири пештахталар бўлиб,
харидорнинг нигоҳига ва унинг қўллари етадиган ҳолда ўрнатилиши қулайликлар яратади.
Психологик нуқтаи- назардан қулай жойлаштирилган пештахталарга ―яхши ўтадиган‖
товарларни ѐйиб қўйиш анча манфаат келтиради, ―секин ўтувчи‖ товарлар баландроққа
жойлаш, пастки пештахталарга болалар учун товарлар жойлаштириш мақсадга мувофиқ-
дир. Болаларни мўлжаллаб мерчендайзерлар касса олдига кўплаб ширинликлар, сақичлар,
майда ўйинчоқларни ранг-баранг қилиб жойлаб қўйиш, уларни жалб этишга даъват этади.
Мерчендайзингнинг асосий мақсади – савдо жараѐнидан харидор қониқиш ҳосил
қилиб, савдо ҳажмини оширишдир. Мерчендайзинг ҳар доим ―5К‖ тамойилига асосланган
ҳолда, яъни керакли товар, керакли вақтда, керакли ҳажмда, керакли жойда, керакли
нархда истеъмолчиларга йўналтирилган бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |