Охирги молиявий натижа – ҳисобот даврида бухгалтерия ҳисобида ҳамма хўжалик
фаолиятидан ҳисобга олинган даромад ва харажатлар ўртасидаги фарқ асосида аниқланади
1
.
Молиявий натижа – ҳисобот давридаги фойда ѐки зарардир
2
. Рентабеллик - самарадорлик
кўрсаткичи ҳисобланади.
Молиявий натижа – бу хўжалик юритувчи субъектнинг маълум ҳисобот даврида
тадбиркорлик фаолияти жараѐнида ўзига қарашли маблағнинг ошиши ѐки камайишидир
3
.
Хўжалик фаолиятининг натижалари – корхона ва ташкилотларнинг хўжалик
фаолиятининг натижалари бўлиб у олган фойда ѐки кўрган зарари ҳисобланади
4
.
Молиявий натижа (Фойда ёки зарар) – бу бошқа умумлашган даромаднинг таркибий
қисмларидан ташқари жами даромаддан харажатлар чегирилганидан кейин қолган натижа
5
.
Якуний молиявий натижа (фойда ѐки зарар) – асосий фаолиятдан, молиявий фаолиятдан
ва фавқулодда даромадлардан ушбу фаолият турлари бўйича харажатлар суммасига
камайтирилишидан юзага келади
6
.
Юқорида берилган таърифларга таянган ҳолда, қуйидагича таърифланишни таклиф
сифатида тавсия қиламан.
Якуний молиявий натижа – ҳисобот даврида ҳар қандай хўжалик юритувчи субъектлар
фаолиятида юзага келган фойда ѐки зарарларнинг реал ҳолати, яъни пировардидир
7
.
Шуни такидлаш жойизки, қурилиш ташкилотларида молиявий натижалар аудити
аудиторлик текширувининг муҳим ва ажралмас қисмларидан бири бўлиб, уни ўтказиш ўзига
хос хусусиятларга эгадир. Бунда аудиторлар хизмат кўрсатиш субъектларининг фаолияти,
молиявий натижанинг шаклланиши, манбалари, молиявий натижаларни тақсимланиши тартиб-
тамойилларидан келиб чиққан ҳолда ишларни амалга оширишини тақозо қилади.
Аудитор хизмат кўрсатиш субъектларида молиявий натижаларни шаклланишини
қуйидаги бухгалтерия ҳисоби счѐтларидаги ѐзувлар орқали текширади: 9030-«Ишлар бажариш
ва хизматлардан олинган даромадлар», 9130-«Сотилган маҳсулотларнинг (товарлар, ишлар,
хизматлар) таннархини ҳисобга олувчи счѐтлар», 9700-«Фавкулотда фойда (зарар)лар ҳисоби
счѐтлари», 9800-«Солиқлар ва йиғимларни тўлаш учун фойданинг ишлатилиши ҳисоби
счѐтлари», 9900-«Якуний молиявий натижа» ва бошқа счѐтлар. Хизмат кўрсатиш
субъектларида кўрсатилган хизматлардан олинадиган даромадларнинг ҳисоби уларни тан
олишнинг усулига бевосита боғлиқ бўлади.
Хизмат кўрсатувчи субъектларида асосий фаолиятдан олинган даромадлар бажарган иш
(хизмат) ларини, асосий воситалари ва бошқа активларини сотишдан олинган даромадлардан
иборат. Ушбу даромадлар 9030-«Ишлар бажариш ва хизматлардан олинган даромадлар»
8
счѐтларнинг кредитида ва 4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счѐтлар», 5110-
«Ҳисоб-китоб счѐтининг» дебетида акс эттирилган бўлади. Нақд пулга сотилган (бажарган иш,
хизмат) ларидан олинган тушумлар эса бевосита 5010 счѐтида ифодаланган бўлади.
«Бажарилган ишлар (қилинган харажатлар) қиймати тўғрисида маълумотнома – счѐт-фактура»
асосида бажарилган ишлардан олинган даромад суммасига қуйидаги ѐзув қилинади:
Дебет 4010 «Олинадиган счѐтлар»
Кредит 9030 «Бажарилган иш ва хизматлардан олинган даромад».
Сотишдан олинган даромадлар ҳисобот давр охирида якуний молиявий натижа счѐтига
ўтказилган бўлади. Шу мақсадда аудитор хизмат кўрсатиш субъектларида 9030-«Ишлар
бажариш ва хизматлардан олинган даромадлар» счѐтининг дебетидаги ѐзувлар билан 9900-
1
У.Иноятов, М.Абдуллаев, М.Ҳамидова «Бухгалтерия ҳисоби». Ўқув қўлланма. «Молия» нашриѐти. Т.:2003.112-бет.
2
Жўраев Н., Бобожонов О., Абдувахидов Ф., Сотиволдиева Д. «Молиявий ва бошқарув ҳисоби»: Дарслик. ТДИУ. Т.:
2007. 103- бет.
3
А.Каримов, Ф.Исломов, А.Авлақулов «Бухгалтерия ҳисоби». Дарслик. «Шарқ» нашриѐт-матбаа акциядорлик
компанияси бош таҳририяти.Т.:2004. 384-бет.
4
К.Б.Уразов «Бухгалтерия ҳисоби ва аудит». Ўқув қўлланма. «Ўқитувчи» нашриѐти. Т.:2004.18-бет.
5
1-сон «Молиявий ҳисоботларни тақдим этиш» бухгалтерия ҳисобининг ҳалқаро стандарти. (2005 йилдаги
ўзгаришлари) билан.
6
21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счѐтлари режаси
ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» 31.05.2017 й.(ўзгартилган янги таҳрири).5-қисм.10-бўлим.
7
Муаллиф О.М. Эсановнинг тавсияси.
8
21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолиятининг бухгалтерия ҳисоби счѐтлари режаси
ва уни қўллаш бўйича Йўриқнома» 31.05.2017 й.(ўзгартирилган янги таҳрири).
Do'stlaringiz bilan baham: |