“Сервис” илмий-амалий журнал 020 йил 4-сон сервис


Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили



Download 3,95 Mb.
Pdf ko'rish
bet246/283
Sana25.02.2022
Hajmi3,95 Mb.
#270399
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   283
Bog'liq
1. СЕРВИС 2020-4 ЖАМИ (2)

Мавзуга оид адабиѐтлар таҳлили. Таъкидлаш жоизки, дунѐ миқиѐсида ўзаро 
боғлиқ томонларга доир ахборотларни молиявий ҳисоботларда акс эттириш ҳамда уларни 
аудиторлик текширувидан ўтказишнинг концептуал асослари махсус стандартлар билан 
белгиланган. Бундай стандартлар бўлиб чунончи ―Ўзаро боғлиқ томонлар тўғрисидаги 
маълумотларни очиб бериш‖ деб номланган 24-сонли молиявий ҳисоботнинг халқаро 
стандарти (МҲХС,IAS), шунингдек ―Ўзаро боғлиқ томонлар‖ номли 550-сонли аудитнинг 


“Сервис” илмий-амалий журнал 
 
2020 йил 4-сон 
175 
халқаро стандарти (АХС,ISA) ҳисобланади [1,2]. Ўзаро боғлиқ томонларни ҳисоб ва 
ҳисоботда акс эттириш, улар аудитини ўтказиш масалалари хорижлик олимлар 
Алисенов 
А.С., 
Вахрушина М.А.,
Ендовицкий Д. А, Панина И. В., республикамиз олимлари Ташназа-
ров С.Н. [3,4,5,6] томонидан ѐзилган дарсликлар,ўқув қўлланмалар ва илмий ишларда қис-
ман ўз аксини топган. Бироқ ушбу ишларда берилган материаллар ўзаро боғлиқ томонлар 
аудитининг концептуал, шунингдек услубий жиҳатларини тўлиғича очиб бермайди.
Тадқиқот методологияси. Мазкур тадқиқот ишида тизимли таҳлил, синтез, анализ, 
статистик гуруҳлаш ва жамлаш, абстракт-мантиқий фикрлаш, индукция ва дедукция, тест 
савол-жавоблари, баҳолаш ва бошқа усуллардан фойдаланилган.
Таҳлил ва натижалар. 24-сон МҲХСнинг мақсади ўзаро боғлиқ томонларнинг
ҳамда ушбу томонлар билан амалга оширилган хўжалик муомалалари ва улар бўйича 
қолдиқларнинг мавжудлиги тадбиркорлик субъектининг молиявий ҳолатига ва фойда ѐки 
зарарига таъсир этиши мумкинлигига эътиборни жалб этиш учун зарур маълумотлар ушбу 
тадбиркорлик субъекти молиявий ҳисоботларида очиб берилишини таъминлашдир. Ушбу 
стандартга мувофиқ (9-модда), ўзаро [субьекти билан боғлиқ бўлган жисмоний шахс ѐки 
бошқа тадбиркорлик субьектидир. 
Жисмоний шахс ѐки унинг оила аъзоси тадбиркорлик субъектига боғлиқ бўлади, 
агарда бу шахс: 
*ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти устидан назоратга ѐки биргаликдаги 
назоратга эга бўлса; 
*ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти устидан аҳамиятли таъсирга эга бўлса; 
ѐки 
*ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьектидаги ѐки унинг бош ташкилотидаги 
асосий раҳбариятнинг аъзоси бўлса. 
Тадбиркорлик субъекти ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти билан боғлиқ 
бўлади, агар қуйидаги шартлардан бири бажарилса: 
1) ушбу тадбиркорлик субьекти ва ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти айнан 
бир гуруҳнинг аъзолари бўлса; 
2) бир тадбиркорлик субьекти бошқа тадбиркорлик субьектининг қарам 
тадбиркорлик субъекти ѐки қўшма корхонаси бўлса (ѐки бу бошқа тадбиркорлик субъекти 
аъзо бўлган гуруҳга кирадиган қарам тадбиркорлик субъекти ѐки қўшма корхонаси бўлса); 
3) иккала тадбиркорлик субьекти айнан учинчи томоннинг қўшма корхоналари 
бўлса; 
4) бир тадбиркорлик субьекти учинчи томоннинг қўшма корхонаси бўлса ва бошқа 
тадбиркорлик субьекти ушбу учинчи томоннинг қарам тадбиркорлик субъекти бўлса; 
5) тадбиркорлик субьекти ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьектининг ѐки ушбу 
ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти билан ўзаро боғлиқ бўлган бошқа тадбиркорлик 
субъектининг ходимларига нафақаларни тўлайдиган бандликдан-сўнгги нафақа тизими 
бўлиб хизмат қилса, агар ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьектининг ўзи шундай 
тизим бўлса, хомий иш берувчилар ҳам ўзаро у билан боғлиқ бўлади; 
(6) тадбиркорлик субьекти ҳисобот берадиган тадбиркорлик субьекти томонидан 
назорат қилинса ѐки гуруҳнинг биргаликдаги назорати остида бўлса. 
7) жисмоний шахс тадбиркорлик субьекти устидан аҳамиятли таъсирга эга бўлган 
бошқа тадбиркорлик субьектидаги (ѐки тадбиркорлик субьектининг бош ташкилотидаги) 
асосий раҳбариятнинг аъзоси бўлса. 
Республикамизда ўзаро боғлиқ томонлар, улар ўртасидаги молиявий муносабатлар 
борган сари чуқур томир ортиб боришига қарамасдан, улар ҳисоб ва аудитни тартибга 
солиб турувчи бухгалтерия ҳисоби тўғрисида қонун (2016 йил), аудиторлик фаолияти 
тўғрисида қонун (2000 йил), шунингдек бухгалтерия ҳисобининг миллий стандартлари 
(БХМС) ва аудиторлик фаолиятининг миллий стандарт (АФМС)ларда ўз аксини топмаган. 
Ўзаро боғлиқ томонлар ва улар ўртасидаги молиявий муносабатларнинг ҳисоб ва аудит 
объекти сифатидаги концептуал жиҳатлари республикамизда чоп этилган бухгалтерия 



Download 3,95 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   242   243   244   245   246   247   248   249   ...   283




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish