Сентябрь 2020 10-қисм
Тошкент
БИОКИМЁВИЙ ТАДҚИҚОТ УСУЛЛАРИ ВА ОҚСИЛЛАРНИНГ ХУСУСИЯТИ.
Камол Қулматов
Термиз давлат университети
ботаника ўқитувчиси
Адхамбек Алимов
Термиз давлат университети талабаси
Аннотация:
Мақолада Биокимё фанинг вазифалари, медицинада тутган ўрни, оқсиллар
таркиби,тузилиши,лабораторияда фойдаланиш ҳақида маълумотлар берилган.
Калит сўзлар
: Статик, спесифик, альбумин, глобулин, протамин, глютенин.
Биокимё- замонавий биологик фанларнинг тез ривожланаётган соҳаларидан бири
бўлиб, у тирик организмларининг таркибига кирадиган моддаларниниг тузилиши ва функ-
цияларини, уларниниг алмашинув жараёнларини ҳамда ана шу алмашинув жараёнларни
орган ва тўқималарнинг функциялари билан боғлиқлигини ўрганади. Бундай таърифдан
келиб чиқадики,биокимё учта мустақил қисмдан ташкил топган. - Тирик организмларнинг
асосан кимёвий таркибининг тахлилини ўрганадиган – статик биокимёдан. - организмда
моддалар алмашинувининг барча мажмуаларини ўрганадиган – динамик биокимёдан. -
алохида тўқима ва органларнинг ҳаёт фаолияти асосида ётадиган кимёвий жараёнларни ва
уларнинг спетсифик функцияларини намаён бўлишини текширадиган – функционал био-
кимёдан. Тирик материяни кимёвий нуқтаи назардан ўрганиш жуда қадимдан бошланган
у медицина, қишлоқ хўжалиги ва саноатнинг (дори- дармон ва хушбўй моддалар тайёрлаш
тери ошлаш, газмол бўяш ,нонвойлик ва пишлоқ пишириш каби) амалий эҳтиёжлар учун
тирик организмлар ( ҳайвонлар ва ўсимликлар)нинг таркибий қисмларини тадқиқ қилиш
зарурати билан боғланган. Ҳайвонот ва ўсимликлар олами соҳасидаги биокимёвий текши-
ришларнинг ривожига медицина катта таъсир кўрсатади. Xvi-аср бошларида Парацельс
касаликнинг пайдо бўлиши бемор организмида кечадиган кимёвий жараёнларнингбузи-
лиши билан боғлиқлиги ва уларга даво қилиш учун кимёвий моддалар қўллаш зарурлиги
ҳақидаги фикирни илгари сурди. Кейинчалик биокимё муҳим кашфиётлар билан бойиди.
ХХ – асрда Биокимё соҳасида айрим ютуқларга эришилди. Электрон микроскоп ёрдами-
да тирик ҳужайралардаги ультраструктур тузилмалар махсус биокимёвий функцияларни
бажариши маълум бўлди, хусусан ҳужайра ядросида нуклеотидлар ,яъни ирсий ахборотни
ўтказишга масъул бирикмалар синтез қилинди. Масалан, синтез қилинган инсулин (оқсил
гармони )қандли диабетга учраган беморларни даволашга ёрдам бермоқда. Турли касал-
ликларни эрта аниқлаш ва уларнинг пайдо бўлиш механизмларини ўрганиш клиник Био-
кимёнингасосий вазифасидир . Касаликларнинг олдини олиш ва даволашда биокимёвий
диагностика методлари муҳим аҳамиятга эга. Сўнгги йилларда килиник Биокимёда тур-
ли хил экспресс – методлар ва автоматик аппаратлар кенг қўлланиляпти шулар туфайли
жуда қисқа муддат (баъзан, 30 сек) ичида қон таркибини текшириш ва шу йўл билан диа-
гноз қўйиш мумкин. Биокимёвий ўзгаришлар кассаликларнинг асосини ташкил қилади ва
унинг иккиламчи белгиси ҳисобланади. Ҳар қандай ҳолда ҳам биокимёвий анализ аниқ
диагноз қўйишга ёрдам беради.
қон зардобида, сийдикда, шунингдек лейкоцитлар, эритроцитлар , фибробиластлар ва
биокимёдаги ферментлар активлигини аниқлаш методи – энзимодиагностикага алоҳида
аҳамият берилмоқда.Клиник лабораториялар учун мўлжалланган автоматик анализатор-
ларнинг кўпгина моделлари ишлаб чиқарилган; булардан баъзилари 30-40 турдаги биоки-
мёвий анализни жуда тез (соатига 3000 га яқин анализни) аниқлаб, олинган натижаларни
телитайп орқали узатишга имкон беради. Тирик организмларнинг таркибида ер қобиғида
бор бўлган 100 дан ортиқ кимёвий элементдан 40 таси топилган холос. Бундан ташқари
,тирик организмларда бу элементларнинг ўзаро нисбати ер қобиғидагига нисбатан бутун-
лай бошқача. Масалан, тирик ҳужайранинг қуруқ моддасини 50-60 %- углерод , 8-10%
-азот, 25-30% -кислород ва 3-4%-водород ташкил қилади. Шу вақтнинг ўзида ер қобиғида
карбон, водород ва азотларнинг ҳаммаси бир бўлиб, ер қобиғининг умумий массасининг
1% дан камроғи тўғри келади. Биокимё бир қанча бошқа фанлар билан алоқада : органик,
анорганик, кимё, зоология. ботаника, физиология, генетика, биофизика,микробиология,им
154
Do'stlaringiz bilan baham: |