Касаллик белгилари: касаллик тўсатдан кутилмаганда бош оғриши, қусиш, қоринда оғриқ, кейинчалик ич кетиши билан айрим ҳолларда ҳарорат кўтарилиши билан бошланади. Ич кетиши касалликларни келтириб чиқарган микроб турига қараб тез-тез, сувдек, кўп миқдорда, ҳидли, оғриқли бўлиши мумкин. Оғир ҳолларда қалтираш, тери қопламаларининг рангсизланиши, ҳушидан кетиши ва бошқа белгилар билан кечиши мумкин.
ОВҚАТДАН ЗАҲАРЛАНИШНИ ОЛДИНИ ОЛИШДА ҚУЙИДАГИЛАРГА АМАЛ ҚИЛИШ КЕРАК:
Озиқ-овқат маҳсулотларини ташиш, пиширишга тайёрлаш, пишириш ва сақлашда санитария-гигиена ва эпидемия қоидаларига қатъий риоя қилиш.
Ранги, таъми ҳиди ташқи кўриниши ўзгарган озиқ-овқат маҳсулотларни мутлақо истеъмол қилмаслик.
Айниқса, янги йил байрами арафасида барча турдаги қўлбола тайёрланган торт ва бошқа пишириқ-ширинликлар, қўзиқоринли ва замбуруғли ҳамда уй шароитида тайёрланган консервалар тез бузилувчи гўшт ва сут маҳсулотларини сотиб олмаслик ва истеъмол қилмаслик.
ҚРИМ-КОНГО ГЕМОРРАГИК ИСИТМАСИ ВА УНИНГ ПРОФИЛАКТИКАСИ
Қрим-Конго геморрагик истимаси (ККГИ) касаллиги ўта хавфли ўткир вирусли юқумли касаллик бўлиб, 70 фоиз ҳолларда ўлим билан тугаши мумкин. Касалликнинг қўзғатувчиси бўлмиш арбовируслар асосан иқсод каналарининг организмида кўпаяди. Майда ва йирик шохли чорва моллари иқсод каналарининг манбаи ҳисобланади. ККГИ билан фақат одамлар касалланадилар. Ҳайвонлар бу касаллик билан касалланмайди. Касалликка барча ёшдаги одамлар бирдай чалинадилар, беморларнинг асосий қисмини 15 ёшдан 60 ёшгача бўлган фаол ёшдаги инсонлар ташкил этади. Касаллик иқсод каналарининг чақиши ёки каналарни қўл билан эзиб ўлдириш ҳамда қон кетиши кузатилаётган беморларга ёрдам кўрсатаётган шахсларга қон билан мулоқот орқали юқади. Касаллик асосан май-август ойларида учрайди. Касаллик нисбатан деҳқонлар, чўпонлар, ветеринарлар, қўй ва эчкиларнинг юнгини қирқиш ишларига жалб қилинганлар орасида кўпроқ учрайди.
Қрим-Конго геморргик иситмаси бир неча босқичларда кечади. Яширин даври бир неча соатдан 2-7 кунгача, бошланғич даври бир неча соатдан 3 кунгача. Авж олиш даври 2-4 кунгача ва соғайиш даври эса касалликнинг қанчалик оғир кечишига ҳамда асоратларига боғлиқ бўлиб, ўртача 2-3 ҳафта ва ундан ортиқ вақт давом этади. Касаллик клиник белгиларининг босқичлари организмга тушган вирусларнинг миқдорига боғлиқ. Вирус организмга қанчалик кўп миқдорда тушса, яширин даври шунчалик қисқа бўлади.
Тана ҳароратининг кўтарилиши, бош оғриғи, танада мушакларнинг оғриғи, бурундан, милклардан, ички аъзолардан қон кетиши, геморрагик тошмаларнинг тошиши, тўхтовсиз қайд қилиш, (баъзи ҳолларда қон аралаш қайд қилиш) касалликнинг асосий клиник белгилари ҳисобланади.
Қрим-Конго геморрагик иситмасининг махсус профилактикаси йўқлиги сабабли асосий эътибор шахсий ҳимояга қаратилиши керак. Хусусан, каналарнинг чақишига йўл қўймаслик, каналарни қўл билан эзиб ўлдирмаслик, касалликнинг клиник белгилари кузатилган беморга ёрдам бериш пайтида шахсий ҳимоя воситаларидан фойдаланиш, дока ниқоб тақиб юриш, махсус қўлқоплардан фойдаланиш, тананинг очиқ жойларига ва қўзга қон томчиларининг тушишининг олдини олиш. Айниқса, қишлоқ жойлардаги якка хўжаликларда қорамолларни сақлаш шароитини тўғри ташкил этиш, шунингдек каналарнинг кўпайишига йўл қўймасликка алоҳида эътиборни қаратиш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: |