46
муҳим ва катта аҳамиятга эга бўлган (ўзига хос) хусусиятни ифодаловчи
сўзларни ёзади. Худди шу тарзда қолган қаторлар ҳам тўлдириб борилади.
1 - қатор
2 - қатор
3 - қатор
Бажарилган топшириқ натижаларини ишлаб чиқиш. Беш катор
сўзларни ёзиб бўлингач, улар асосида график тузилади. Абсцисса ўқи бўйича
шахснинг айрим хусусиятларини ифода этувчи сўзлар ажратиб қўйилади.
Ордината ўқи билан эса, синалувчининг турли "мен"лари бўйича
тасаввур
қилган хусусият даражалари ажратиб ёзилади. Ишга тааллукли бўлган
нуқталарни бириктириш ёрдамида шахснинг ўз-ўзини англашга оид бешта
чизиқни ҳосил қиламиз.
Топшириқ 3.
Ўз-ўзини баҳолаш савиясининг миқдорий ифодасини топиш.
ЗАРУР МАТЕРИАЛ. Шахснинг айрим фазилатларини тавсифловчи
сўзлар: саранжомлик, бесаранжомлик, сермулоҳазалик, тажанглик, зеҳнли
бўлиш, ғурурли бўлиш, қўрслик, хушчақчақлик, ғамхўрлик, ҳасадчилик,
уятчанлик,
самимийлик, изланувчанлик, инжиқлик, ишонувчашшк,
сусткашлик, хаёлпарастлик, ваҳимачи бўлиш, қасоскорлик, матонатлилик,
нафислик, бемалоллик, асабийлик, журъатсизлик, ўзини
тута билмаслик,
жозибадорлик, жшзакилик, эҳтиёткорлик, илтифотли бўлиш, харакатчанлик,
гумонсирашлик, принципиаллик, шоироналик, кўролмаслик, очик чеҳралик,
шилқимлик, бемаънилик, дадиллик, ишга берилиб кетиб ўзини унутиб
юбориш, вазминлик, ачинишлик, номуслилик,
чидамлилик, кўрқоклик,
қизиқувчанлик, саботлилик, кунгилчанлик, бепарволик, ташаббускорлик.
Топшириқнинг бажарилшии. Ўз-ўзини баҳолаш савиясининг миқдорий
ифодасини топишда куйвдаги усулдан фойдаланилади.
Синалувчи олдин юқорида келтирилган сўзлар орасидан ўзида мавжуд
бўлган хислатларни ифодаловчи сўзларни топади. Сўнгра ўзида қандай
хислатлар бўлишими хоҳловчи сўзларни топади.
Синалувчи берилган сўзларни диққат билан кўриб чиқади, сўнгра
уларни икки қаторга (ҳар қаторга 10-20 гача сўз) ёзиб чиқади. Биринчи
қаторга ўзининг идеалига мос, иккинчи каторга эса ўзида бўлмаслигани
ифодаловчи сўзларни ёзади. Иккинчи қаторни шартли равишда "анти идеал"
деб аташи мумкин. Биринчи катордаги сўзлар "ижобий" кўпликни, иккинчи
қатордаги сўзлар "салбий" кўпликни ташкил этгади. Улар мезон бўлиб
ҳисобланади.
Сўнгра синалувчи "ижобий" ва "салбий" кўпликлар орасидан ўзвда бор
хислатларга мос бўлган сўзларни топади. Бунда синалувчи мазкур
хислатларнинг кандаи ифодаланганлиги даражасини эмас, балки унинг ўзнда
бор ёки йўклигини кўзда тутмоги зарур ("Ҳа" ёки "Йўқ").
47
Бажарилган топшириқ натижаларини ишлаб чиқиш. Синалувчи
танлаб олган фазилатлар сони ҳар бир кўплик учун саналиб чиқилади ва
тегишли мезон қаторидан умумий сўзлар сонига тақсимланади. Агар ижобий
кўплик бўйича коэффициент бирга яқин бўлса, бу синалувчи ўзини ортиқча
баҳолаб юборгани ва ўзига танқидий муносабатда бўлмаганидир.
Салбий
кўплик бўйича коэффициентнинг, ижобии кўплик бўйича коэффициентнинг
ижобий кўгшик бўяича нолга яқинлиги ўзига етарли баҳо бермаганлигидир.
Коэффициентнинг 0,5 га яқин бўлиши синалувчининг ўзига хос
нормал, ўрта баҳо беришини, шу билан у ўзини ортиқча баҳолаб
юбормасдан, ўз-ўзига танқидий ёндашганлигини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: