Миллий мафкурамизнинг бош ғояси : Озод ва обод Ватан, эркин ва фаравон ҳаёт қуриш.
Миллий мафкурамизнинг асосий ғоялари:
- Юрт тинчлиги;
- Ватан равнақи;
- Халқ фаравонлиги;
- Комил инсонни тарбиялаш;
- Ижтимоий ҳамкорлик;
- Миллатлараро тотувлик;
- Динлараро бағрикенглик.
Мафкура
Mуайян ижтимоий гуруҳ ё қатламнинг, миллат ёки давлатнинг эҳтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир.
“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг асосий мақсади: ёшларга мамлакатимизда амалга оширилаётган Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегиясининг ғоявий асослари, мақсад ва вазифалари, амалга ошириш шарт-шароитлари ҳамда омилларини ўргатиш ва уларда ғоявий курашчанлик, мустақил дунёқарашларини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Юқоридаги фикрларни умумлаштирган ҳолда,“Миллий ғоя: Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” фанининг предмети-ғоя, мафкура тушунчаси, Миллий ғоянинг Ўзбекистоннинг ривожланиш стратегияси эканлиги, инсоният тарихи-ғоялар тарихи эканини ўрганиш ҳамдамиллий ғояни мазмун моҳиятини ўрганиш. Яна ҳам кенгроқ маънода, Ўзбекистонни стратегик ривожланишида “Ғоя” ва “мафкура” тушунчалари, уларнинг халқлар ва давлатлар тақдирига таъсири, ҳозирги замондаги мафкуравий жараёнлар, миллий истиқлол ғоясининг мазмун-моҳияти, тушунчалари, шаклланиш қонуниятлари, намоён бўлиш хусусиятлари, уни халқимиз қалби ва онгига сингиш йўллари ва усуллари ушбу фаннинг предметини белгилайди.
Xyлoсa.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва миллий мафкура. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган. Олтита бўлим, йигирма олти боб, 128 та моддадан иборат. Конституцияда Ўзбекистон халқининг ўзига хос хусусиятлари кенг ёритиб берилган. Ўзбекистон ўзининг мустақил тараққиёт йўлига қадам қўйган дастлабки кунларида - эски мафкурадан бутунлай воз кечилаётган, янги мафкура эса ҳали ишлаб чиқилмаган, илмий асослаб берилмаган кезларда, маънавият соҳасида бўшлиқ пайдо бўлди. Шунинг учун ҳам янги миллий ғоя, миллий мафкурани яратиш зарурати кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолди. Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов Республика Олий Кенгаши ўн иккинчи сессиясида сўзлаган нутқида: “Олдимизда турган энг муҳим масала, бу миллий мафкурани яратиш ва ҳаётимизга тадбиқ этишдир”,- деган эди. Шуни айтиш кеаракки, ҳеч қандай жамият ва миллат мафкурасиз яшай олмайди. Дунёдаги ҳар бир жамиятнинг ўзига хос, ўзига мос келадиган, унинг учун хизмат қиладиган, туб мақсадлари ва манфаатларини ҳимоя қиладиган мафкураси бўлади. Одамлар қайси бир жамиятда яшашидан қатъий назар нимагадир ишониши, эътиқод қилиши, қандайдир бир ғояга, таълимотга асосланиб иш кўриши, фаолият кўрсатиши керак. Мустақиллик йилларида эришилган ютуқлар, мавжуд муаммоларни холисона таҳлил қилиш, тегишли хулоса ҳамда сабоқлар чиқариш - миллий ғоя ва мафкуранинг зарурлиги ва аҳамиятининг тобора ортиб боришини кўрсатмоқда. Мен ушбу мавзудан узимга керакли ма`лумотларни олдим.
Do'stlaringiz bilan baham: |