Семинар машғулотларнинг асосий турлариОТМ номи ва жойлашган манзили
Битирув иши
«Кибер хавфсизлигини таъминлаш” модулидан маъруза, семинар ва амалий машғулотлар мавзулари ва уларга ажратилган соатлар
МАВЗУЛАР МАЗМУНИ (маъруза машғулотлари учун) 2-блок. Кибер хавфсизлигини таъминлаш (махсус қисм) XXI асрда инсоният глобаллашув жараёнларини бошидан кечирмоқда. Бу жараён янги-янги ҳудудлар ва давлатларни, янги соҳаларни ўз қаърига тортмоқда ва умуман мавжуд таҳдидларнинг шаклу-шамойили ҳам ўзгармоқда. Бугун инсоният тараққиёти шундай босқичга кирдики, энди унда ҳарбий қудрат эмас, балки интеллектуал салоҳият, ақл-идрок, фикр, илғор технологиялар ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда. Умуман, глобаллашув даври мамлакатлар ўз Кибер маконини ўзи ҳимоя қилиши шартлигини заруриятга айлантирмоқда. Чунки, мамлакат ўз Кибер маконини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилмаслиги келажакда ўз фуқароларини бошқара олмаслигига олиб келишини, яъни уларнинг онгини бошқалар бошқаришини кўрсатмоқда. Ўзбекистонга ҳам турли ниқоблар остида зарарли Киберхужумлар кириб келмоқда. Дунёдаги ривожланган давлатлар ва уларнинг махсус хизматлари глобал Киберхужум оқимини имкон қадар бошқариш орқали ўз манфаатларини илгари суриш билан бирга, душман сифатида танланган мамлакат ёки мамлакатлардаги ижтимоий-сиёсий вазиятни бузиб кўрсатиш, сиёсий элитасини обрўсизлантириш билан мамлакат фуқаролари, айниқса, ёшлари онгида ўз ҳукумати сиёсатига нисбатан салбий фикрларни шакллантириш орқали давлатда нотинчлик вазиятини яратиб, барқарорликка путур етказиб келмоқда. Шу боис, барча замон ва маконларда, ўз халқи келажагини ўйлаган ҳар қандай мамлакатда аҳоли ҳукумат томонидан олиб борилаётган сиёсат, ислоҳотлар, ўзгаришлардан маълум даражада хабардор қилиб борилган. Бу эса жамиятни бирлаштириш, умуммиллий мақсадлар йўлида сафарбарликни таъминлаб, давлат ва жамият бирлигига эришишдек мақсадларга хизмат қилган. Тажрибадан маълумки, хавфни бартараф этишнинг энг осон йўли, шу хавфни олдиндан аниқлаб, унга қарши эҳтиёт чораларини қўллаш ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, Кибер хавфсизлигини таъминлаш борасида ҳам соҳага нисбатан потенциал таҳдид манбаларини аниқлаш ва ҳимоя чораларини қўллаш бирламчи вазифалардан ҳисобланади. Кибер хавфсизлигига таҳдид манбалари ички ва ташқи манбаларга бўлинади. Мутахассисларнинг эътироф этишича, Кибер хавфсизлигининг долзарб муаммога айланишига асосан ташқи манбалар сабаб бўлади. Чунки, бугун замонавий дунёга эгалик қилиш учун курашнинг асосий воситаси сифатида Кибер тилга олинмоқда. Бундай вазиятда Кибер хавфсизлик технологиялари ва бошқаруви юксак даражада тараққий этган давлатлар ўзидаги бу устунликдан ижтимоий онгга таъсир кўрсатиш йўлида фойдаланишдан том маънода манфаатдор ҳисобланади. Шу боисдан Кибер хавфсизлигини таъминлашда ваколатли органлар фаолиятини мувофиқлаштириш модули улардаги махфийлик тартиби, Кибер хавфсизлик технологиялари, Кибер-таҳлил фаолияти, профилактик фаолияти, тергов аппаратлари фаолияти, тезкор-қидирув фаолияти каби фанлар билан узвий равишда боғлиқдир. Ушбу фанларда ўрганиладиган асосий тушунчалар, қоидалар ва барча билимлар Ўзбекистон Республикаси ҳуқукни муҳофаза қилувчи органларининг асосий вазифа ва функцияларини самарали бажаришга қаратилган ва айнан шу мақсад учун хизмат қилади. Модул бўйича тавсия этиладиган мустақил ишлар Курсантларнинг мустақил таълими икки хил шаклда ташкил этилади: Курсантнинг ўқитувчи раҳбарлиги остидаги мустақил таълими. Курсантнинг мустакил иши. Мустақил таълимнинг биринчи шакли курсантлар томонидан семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик жараёнининг бевосита профессор-ўқитувчиларнинг раҳбарлиги ва назорати остида ташқил этилади. Мустақил таълимнинг иккинчи шакли курсантлар томонидан қуйида тавсия этиладиган мавзулардан бири бўйича ёқи мустақил шакллантирилган мавзулардан бири бўйича таҳлилий маълумотномани мустақил тайёрлашини назарда тутади. Маълумотнома ҳажми 5 бетдан ошмаслиги лозим. У стандарт А4 форматдаги оқ қоғозда, Microsoft Office Word дастурида, Times New Roman шрифтида, 14 кегелда ёзилади. Мавзунинг номланиши чап томони юқори қисмида, бажарувчининг фамилияси ва гуруҳи - ўнг томони юқори қисмида ёзилади. Маълумотнома кириш, асосий ва хулоса қисмларидан иборат бўлади. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати альфавит ёки асосий қисмдаги хаволалар кетма-кетлиги бўйича берилади. Маълумотнома якуний назоратдан 15 кун олдин текшириш ва баҳолаш учун ўқитувчига топширилиши керак. Маълумотнома тайёрлашда ўқитувчи томонидан тавсия қилинган асосий ва қўшимча адабиётлардан, Интернет материалларидан фойдаланилади ҳамда унда курсантларнинг мустақил фикрлари ҳам бўлиши лозим. Ўқитиш стратегияси Download 226,74 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024 ma'muriyatiga murojaat qiling |
kiriting | ro'yxatdan o'tish Bosh sahifa юртда тантана Боғда битган Бугун юртда Эшитганлар жилманглар Эшитмадим деманглар битган бодомлар Yangiariq tumani qitish marakazi Raqamli texnologiyalar ilishida muhokamadan tasdiqqa tavsiya tavsiya etilgan iqtisodiyot kafedrasi steiermarkischen landesregierung asarlaringizni yuboring o'zingizning asarlaringizni Iltimos faqat faqat o'zingizning steierm rkischen landesregierung fachabteilung rkischen landesregierung hamshira loyihasi loyihasi mavsum faolyatining oqibatlari asosiy adabiyotlar fakulteti ahborot ahborot havfsizligi havfsizligi kafedrasi fanidan bo’yicha fakulteti iqtisodiyot boshqaruv fakulteti chiqarishda boshqaruv ishlab chiqarishda iqtisodiyot fakultet multiservis tarmoqlari fanidan asosiy Uzbek fanidan mavzulari potok asosidagi multiservis 'aliyyil a'ziym billahil 'aliyyil illaa billahil quvvata illaa falah' deganida Kompyuter savodxonligi bo’yicha mustaqil 'alal falah' Hayya 'alal 'alas soloh Hayya 'alas mavsum boyicha yuklab olish |