Такрорлаш учун саволлар:
Теология сўзининг маъноси?
Виждон эркинлиги деганда нимани тушунасиз?
“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қоуннинг7 моҳияти?
Мустақиллик шароитида диний муносабатларнинг ўзига хос томонлари нимада?
Адабиётлар:
Каримов И.А. Инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда манфаатлари – энг олий қадрият. – Т.: Ўзбекистон, 2005, 48 б.
Мирзиёев Ш.М. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” мавзусидаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маъруза. – Т.: “Ўзбекистон”, 2017.
Ислом энциклопедияси. – Т.: Ислом университети, 2004.
Токарев С.А. Ранние форми религии. – М.: Политиздат, 1990.
3-мавзу. Марказий Осиё халқлари динлари
Марказий Осиё халқлари динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари.
Диннинг илк шакллари.
Марказий Осиёда ислом.
Мовароуннаҳрда ислом илмларининг ривожи.
Марказий Осиё халқлари динлари ва эътиқодлари манбаларининг тарихий жиҳатлари.
Кишилик жамияти тарихида дин шакллари турли-туман бўлган. Аммо ҳар қандай дин муайян, конкрет тарихий шароит ва нжтимоий муносабатларга мувофиқ ҳолда пайдо бўлган, ўзгарган ҳамда ривожланган. Дин шаклларини шартли равишда учта асосий гуруҳга бўлиш мумкин: уруғ-қабила динлари, миллий динлар ва жаҳон динлари.
Уруғ-қабила дннларида кишиларнинг табиат билан бўлган муносабатлари, ишлаб чиқаришга оид фаолиятлари (овлаш, овқат излаш ва тўплаш) билан бир вактда уларнинг ибтидоий ташкилотчилик хусусиятлари ҳам акс этган. Уруғчиликнинг илк даврларида табиат диний эътиқоднинг асосий объекти ҳисобланган. Ўша давр кишилари қайси географик минтақада яшаншари ва қандай турдаги меҳнат билан шуғулланишларига боғлиқ ҳолда буюм ва ҳодисаларнинг турли жиҳатларини илоҳийлаштирганлар. Масалан, ов билан шугулланувчи қабилалар учун ҳайвонларнинг турли зотларига сиғиниш, деҳқончиликнинг ғоят содда шакллари билан шуғулланувчилар учун эса ўсимлнклар ва самовий жисмларга сиғинганлар.
Ишлаб чиқарувчи кучлар тараққий қилиб, ижтимоий муносабатлар такомиллаша борган сари кишилар онги ҳам ўса борган. Даврлар ўтиши билан кишиларнинг табиат ҳодисаларига муносабатлари ҳам ўзгара борган. Инсоннинг табиатдаги тайёр маҳсулотларни йиғиб-териб ва ов қилиб тирикчилик ўтказишдан деҳқончилик ҳамда чорвачилик билан шуғулланишга ўтиши жамиятда эркаклар роли оша боришига олиб келган.
Матриархат (она уруғи ҳукмронлиги) дан патриархат (ота уруғи ҳукмронлиги) га ўтилиши ва бу асосда вужудга келган янги ижтимоий муносабатлар диний тасаввурларда ҳам ўз аксини топган. Натижада эркак худолар ҳақидаги тасаввурлар биринчи ўринга чиққан. Урф-одат ва маросимларни уюштириш ва бажариш ҳам эркакларнинг иши бўлиб қолган. Шу тариқа аждодларга, уруғ, қабила бошликларига сиғиниш кучая борган. Диний мифологиядаги ота худо қабилга ҳаёти ва фаолиятида энг қудратли ҳомий ҳисобланган.
Ибтидоий жамоа тузумининг емирилган ва синфий табақаланиш бошланган даврда худолар ҳақидаги тасаввурларнинг шаклланиши улар билан боғлиқ бўлган урф-одат ва маросимларда ҳам муайян ўзгаришлар бўлишига олиб келган. Деҳқончилик билан шугулланадиган қадимий халкларда халок бўлиб, қайта жонланадиган мавжудот худоларига сиғиниш, ер, сув, самовий жисмларни илоҳийлаштириш, шулар билан боғлиқ бўлган қурбонлик килиш маросимлари пайдо бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |