Семинар машғулотлари учун услубий кўрсатма namangan -2019


Маздакийлик (Маздакизм) ҳаракати ва таълимоти



Download 450,5 Kb.
bet13/30
Sana21.02.2022
Hajmi450,5 Kb.
#35130
TuriСеминар
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30
Bog'liq
дин кўлланма

Маздакийлик (Маздакизм) ҳаракати ва таълимоти
Маздакийлик Эронда ва унга қўшни мамлакатларда илк ўрта асрларда тарқалган. Асосчиси – Маздак (470-529). Таълимотнинг асосий ғоялари III аср охирларида пайдо бўлган.
Унинг таълимотига кўра, дунё жараёнларининг замирида оқилона қонуният асосида ҳаракат қиладиган ёрқин ва эзгу ибтидо билан бетартиблик ва бебошлик, айқаш-уйқашлик тарзида намоён бўладиган нурсиз ёвуз ибтидо ўртасида муросасиз кураш боради. Бу кураш, албатта, эзгулик фойдасига ҳал бўлади.
Маздакийлик таълимоти бир қарашда жамият аъзоларини ўзаро ёрдамга, адолат ва тенгликка чақирган. Бойликка ружу қўйишни, шахс манфаатлари учун курашни инкор этган. Худо олдида ҳар қандай инсон тенг, жамият бойликлари ҳамма учун баробар, деб тарғиб қилган. Таълимот ўз наздидаги ижтимоий тенгсизликни йўқотиш учун курашган. Ушбу тенгсизликни ёвузлик аломати деб ҳисоблаган. Одамларнинг ижтимоий-иқтисодий тенгсизлигига барҳам бериш учун куч ишлатишга рухсат берган. Бунинг оқибатида, милодий V аср охирларида маздакийлик ҳаракати Марказий Осиё ва Эрон ҳудудларида кенг ёйилган халқ қўзғолонига айланиб кетган.
Маздакийлик ҳаракати 490-530 йиллар орасида Сосонийлар Эронида давлат миқёсига чиқди. Бу даврда Эронда сосонийлар сулоласи вакилларининг мавқеи пасайиб, чин ҳокимият амалда йирик зодагонлар ҳамда зардуштий руҳонийлари қўлига ўтган. Ижтимоий-иқтисодий нотенглик, меҳнат аҳлининг қаттиқ эзилиши ҳисобига бойликни бир гуруҳ зодагонлар ихтиёрида тўпланиши рўй берган эди. Бунинг устига Эрон салтанати ҳарбий муносабатларда, айниқса, Марказий Осиёда шаклланган эфталитлар давлати билан ҳарбий-сиёсий тўқнашувларда муваффақиятсизликка учради. Ҳарбий харажатларнинг кўпайиб кетиши, мамлакат хўжалигининг танг аҳволга келиши халқ норозилигига сабаб бўлди. Натижада, Маздакнинг ижтимоий тенглик ғоялари маздакийликнинг ғоявий байроғига айланди.
Маздакчи қўзғолончилар зодагонлар мулкларини босиб олиб, оч-наҳор, яланғоч, қашшоқларга улашиб бера бошладилар.
Сосоний подшоларидан Қубод I аввалига зодагонларнинг ҳокимиятдаги таъсирини тугатиш учун Маздак ва унинг тарафдорларини қўллаб-қувватлади. Чунки уни 496 йилда зодагонлар – зардуштий диндорлар тахтдан ағдариб ташлаган эдилар. Ниҳоят, 499 йили Қубод I маздакийлар ёрдамида тахтни қайта эгаллади. Ҳокимият атрофида маздакийлар мавқеи кучайди. Маздакийларнинг раҳбари сифатида Маздак Қубод ҳукуматида энг олий даражага эришди. Мамлакат бўйлаб маздакийлар бойларни талон-тарож қилишда давом этишди. Ниҳоят, бу вазият зодагонларни ҳам ўз мулклари ва ижтимоий мавқеларини ҳимоя қилиш чораларига мажбур этди. Қубод ҳукмдорлигига қарши кучли оппозиция туфайли Қубод I зимдан зодагонлар билан тил бириктира бошлади. У ўз вориси Хусравни маздакийларга қарши отлантирди. VI асрнинг 30-йиллари арафасида Хусрав Маздак ҳаракатини, хусусан, унинг бошчилигидаги қўзғолонни бостиришга эришди. Маздак ўлдирилди.
Маздакийлик диний-фалсафий, ижтимоий ҳаракати тарихчилар эътиборини асрлар давомида ўзига жалб қилиб келган. Бир томондан, маздакийлик демократик, содда коммуначилик ғоялари ва ҳаракат усуллари билан омма учун жозибадор кўринган бўлса, иккинчи томондан, бу ҳаракат, тақдири илоҳга қарши исён кўтариш билан тенг эди.
Маздак ва унинг диний-фалсафий ақидалари орасида мулк умумийлиги ва тенглигини тарғиб қилиш каби банд алоҳида ўрин тутган. Бу қоидага кўра, жамиятда аёллардан барча учун умумий мулк сифатида фойдаланиш ҳам кўзда тутилган. Лекин бу қоида ҳаётга қанчалик татбиқ этилгани маълум эмас. Тадқиқотчилар эса бу қоидани зодагонлар орасидаги юзлаб аёллардан иборат ҳарамлар тутиш одатига қарши қўлланган, деб ҳисоблайдилар.
Маздакийлик диний ғоя ёки диний таълимотдан кўра, кўпроқ чуқур ижтимоий-иқтисодий сабаблар заминида юзага келган диний-сиёсий ҳаракат бўлиб, халқ оммасининг орзуларини амалга ошириш йўлидаги уринишлари асосига қурилган эди. Аммо бу ҳаракат ўз олдига қўйилган мақсадга эриша олмади.
“Жоҳилия” сўзи араб тилида билимсизлик, нодонлик маъноларини беради. Исломдан аввал араблар орасида “ал-Васания” – кўпхудолик ҳукм суриб, улар яккахудолик эътиқодидан бехабар бўлганлиги сабабли бу давр “жоҳилия” деб аталган. Бундан ташқари халқ орасида норасида қизларни тириклайин кўмиш, майхўрлик ва бошқа ахлоқий бузуқликлар кенг ёйилган эди. Баъзи тадқиқотчилар жоҳилия даври юз эллик-икки юз йил давом этган деган фикрни билдирадилар. Бироқ ушбу даврнинг муддати манбаларда аниқ белгиланмаган.
Арабистонда ҳар хил худоларнинг тимсоллари – санамлар қачон пайдо бўлгани ҳақида муайян тарихий маълумотлар йўқ. Баъзи тарихчиларнинг хабар беришича, Арабистонга биринчи бўлиб санам келтириб ва унга ибодат қилишни бошлаб берган Амр ибн Луҳай исмли шахс бўлган. У Шомга тижорат мақсадида тез-тез сафар қилиб турарди. Шомда эса бутпарастлик, турли санамларга сиғиниш одатлари анча аввал шаклланган эди. Арабистоннинг турли ерларида муайян санамларнинг қароргоҳи мавжуд бўлиб, улар зиёратгоҳлар сифатида маълум эди. Макка Арабистоннинг диний марказига айлангач, у ердаги Каъба санамлар тўпланган жойга айланиб қолди. Ислом арафасида араблар орасида бутпарастлик шунчалик авжида эдики, ҳатто ҳар бир хонадоннинг ўз санами бўлган.
Ибн ал-Калбийнинг араб кўпхудолигига бағишланган “Китоб ал-асном” (“Бутлар китоби”) асарида тилга олинган датлабки беш санам (аёл худо тимсоли) Вадд, Сувоъ, Ёғус, Ёъуқ, Наср бўлиб, Қуръонда ҳам зикр қилинган (“Нуҳ” сураси, 22-23-оятлар). Қуръонда зикр қилинган энг қадимги санамлар жумласига Лот, Манот ва Уззо ҳам киради. Жоҳилия арабларининг тасаввурида бу учала санам ҳам аёл худолар бўлган.
Исломдан олдин Арабистоннинг кўп жойларида яҳудий жамоалари мавжуд бўлгани ҳақида маълумотлар бор. Яҳудийлар билан бирга Арабистон ярим оролига яҳудий дини ҳам кириб келди. Арабистон яҳудийлари ҳақида, асосан, Қуръон, ҳадис, тафсир, сийра ва тарих китоблари хабар беради. Бу мавзуга аниқлик киритадиган ҳозирга қадар топилган ҳужжатларнинг энг қадимийси Янги Бобил подшоҳи Набонидга (мил. ав. 555-539 й.) тегишли хроникадир. Унда айтилишича, милоддан аввалги 552-542 йиллар Шимолий Арабистондаги Тейма шаҳрини ўзига пойтахт қилиб олган Набонид бу ердаги шаҳарларни ўзлаштириш мақсадида Бобилдан талайгина аҳолини кўчирган. Улар орасида кўпчиликни яҳудийлар ташкил қилган. Маълумки, бундан олдинроқ (мил. ав. 586 й.) Навуходоносор II Қуддусни забт қилганида салкам 30 минг яҳудийни асир қилиб, Бобилга келтирган ва “Бобил асирлиги” 50 йил давом этган. Шундан сўнг ҳам баъзи яҳудийлар Фаластинга қайтмай Бобилда қолиб кетганлар.
Арабистон ярим оролида яҳудийлик билан бир қаторда христианлик дини ҳам тарқалган. Христианлар бу ерда кенг тарғиботчилик ишларини олиб борганлар. Улар Арабистонга қачон кириб келганлиги номаълум. Тарихий манбаларда хабар берилишича, қул савдоси бу ерга христианларнинг кириб келишида асосий омиллардан бири бўлган. Византия вилоятлари ва Ўрта ер денгизи оролларидан келтириладиган оқ танли эркак-аёл қуллар одатда уй ишлари ва ҳунармандчилик ишларига жалб қилинар эди. Шаҳар бойлари чиройли христиан қизларни ўзларига жорияликка олар, улар она бўлганларидан кейин озод қилардилар. Масалан, Маккадаги Бану Махзум уруғининг бойлари қўл остида юнонистонлик жориялар кўп бўлган.
Жоҳилия жамиятида ўзларининг катта боболари Иброҳим алайҳис-салом динини сақлаб қолган бир жамоа кишилар “ҳанифлар” деб аталган. Улар санамларга сиғинмас, балки ягона худога ибодат қилганлар. Ҳанифлар очиқдан-очиқ бутпарастларни танқид қилардилар. Бу танқидлар, табиийки, зодагонларга ёқмас эди. Шунинг учун ҳам улар бир ерда муқим турмай, ўлка бўйлаб кўчиб юришга ва қаландарона ҳаёт кечиришга мажбур бўлдилар. Ушбу тоифа кишилардан Зайд ибн Амр, Варақа ибн Навфал, Убайдуллоҳ ибн Жаҳш, Усмон ибн Ҳувайрис, Қусс ибн Сайидоларни келтириш мумкин.



Download 450,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish