Семинар машғулотлари учун услубий кўрсатма namangan -2019



Download 450,5 Kb.
bet9/30
Sana21.02.2022
Hajmi450,5 Kb.
#35130
TuriСеминар
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30
Bog'liq
дин кўлланма

Тотемизм. Тотем сўзи – Шимолий Американинг Ожибва қабиласи тилида “унинг уруғи” маъносини англатади. Унинг моҳияти “одамларнинг ҳайвонот ёки ўсимликнинг муайян турларига қариндошлик алоқалари бор”, деб эътиқод килишидир. Уруғдош гуруҳлар ўзларининг умумий белгилари ва тотемлари бўлган ҳайвон ва ўсимликдан келиб чиққан деб билар эдилар. Тотемлар ва одамлар орасидаги алоқалар узоқ ўтмишга тегишли бўлиб, уни қадимги ривоятлар тасдиқлайди. Масалан, Австралия аборигенлари орасида сақланиб қолган афсоналардаги тасаввурлар бунга яққол мисол бўла олади.
Тотемизм таъсирида пайдо бўлган урф-одатлар, нормалар асрлар давомида қатъий равишда қўлланилди. Табу – тақиқлаш, яъни, тотемни озуқа сифатида истеъмол қилишни тақиқлаш тизими пайдо бўлди. Фақатгина баъзи диний маросимларда руҳонийлар ёки қабила бошлиқларига тотемни ейиш рухсат этилган. Тотемизм уруғчилик жамоаси ижтимоий уруғ қабила жамоаларнинг энг биринчиси саналиб, диний кўринишларнинг тарихий асоси бўлиб қолди.
Тотемизмнинг асосий вазифалари – бирлаштириш ва тартибга солишдан иборат бўлган. Тотемизм диний шаклларнинг илк даврга тегишлиси бўлишига қарамасдан, ҳозирда ҳам баъзи халқларнинг урф-одатларида, эътиқодларида унинг қолдиқлари сақланиб қолган. Масалан, Ҳиндистонда сигир, Австралияда кенгуру афсонавий бахт келтирувчи ҳайвон сифатида улуғланади.
Фетишизм. Фетиш сўзи французча fetishe – бут, санам, тумор маъносидаги сўзни англатади. У табиатдаги жонсиз нарсаларга сиғинишдир. Фетиш ҳам салбий, ҳам ижобий таъсир этиш кучига эга.
Фетишизм ёғоч, лой ва бошқа материаллардан ясалган буюмларнинг пайдо бўлиши билан бир пайтда шаклланган. Бутларда, туморларда жамоалар ғайри табиий дунёдан келадиган илоҳий қудратнинг тимсолини кўрдилар.
Ибтидоий одамларнинг дастлабки диний таассуротлари умумий мажмуасининг шаклланиш жараёнида фетишизм якунловчи босқич бўлиб қолди. Дунё ҳақидаги тасаввурлар вақт ўтиши билан такомиллашиб борди ва инсоният ҳаётида узоқ вақт мобайнида ўз таъсирини ўтказиб келди. Барча динлардаги ҳайкаллар, суратлар, тумор, кўзмунчоқ ва турли рамзлар ҳозирги даврда ҳам сақланиб қолган.

Download 450,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   30




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish